O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧОЙБАЛСАН (1921 й.гача СанБай-
се, 1941 й.гача Баянтуман) — Монголи-
ядаги шаҳар, Керулен дарёси бўйида. 
Шаркий аймокнинг маъмурий марка-
зи. Аҳолиси 38,5 минг киши (1999). 
Автомобиль йўллари чорраҳаси, т.й. 
орқали Транссибирь темир йўли билан 
боғланган. Мамлакатнинг саноат мар-
казларидан. Озиқ-овқат (жумладан, гўшт 
кти), жун ювиш, металлсозлик корхона-
лари мавжуд. Қурилиш материаллари 
ишлаб чикарилади. Автомобиль таъ-
мирлаш зди, иссикдик электр стяси бор. 
Шаҳар яқинидан тошкўмир, флюорит 
қазиб олинади. Монголия сиёсий ва дав-
лат арбоби Х.Чойбалсан (1895—1952) 
номи билан аталган. 
ЧОЙДОШЛАР (Theaceae) — икки 
уруғпаллали усимликлар оиласи. Доим 
яшил дарахт ёки буталардан иборат. Бар-
глари оддий, четлари текис ёки тишли, 
биринкетин жойлашган. Ёнбаргли, баъ-
зан ёнбаргсиз. Гуллари тўғри, икки жин-
сли ёки айрим жинсли. Косачабарглари 
5—7 та, тожбарглари 5 та, баъзан 4 та. 
Меваси кўсакча ёки камданкам резавор. 
Ҳашаротлар, баъзан шамол ёрдамида 
чангланади. Ч.нинг 30 туркуми, 400 тури 
маълум, тропик ва субтропик мамлакат-
ларда усади. Чой ва камелия туркуми кат-
та аҳамиятга эга. 
ЧОЙМОМО — ўзбек фольклори-
да шамол ҳомийси сифатида тасаввур 
қилинган мифологик образлардан бири. 
Сурункали эсган шамолни тўхтатиш 
учун Ч.га мурожаат қилиш билан боглик 
турли хил ишончэътиқодларни ўз ичига 
олган маросим Чимкент вилоятида яшов-
чи ўзбеклар томонидан ўтказиб келинган.
Қадимда одамлар кучли ел, қуюн 
ёки довул сифатида намоён бўладиган 
ҳамда экинтикинларни пайҳон қилиб, 
дарахтларнинг мевасини тўкиб, катта 
зиён етказадиган шамолни ёвуз куч ало-
мати деб билишган. Бевақт эсган шамол-
ни тўхтатиш ва ҳосил нобудгарчилиги-
нинг олдини олиш мақсадида бу табиий 
ҳодисага турли магик амаллар билан таъ-
сир курсатишга ҳаракат килишган. Ана 
шу мифологик карашлар асосида шамол 
ҳомийси сифатида тасаввур қилинган Ч. 


www.ziyouz.com кутубхонаси
135
образи ҳамда у билан боғлиқ шамол тух-
татиш маросими юзага келган.
Ч. маросимининг қад. куриниши 
аёллар томонидан ўтказилиши ҳамда 
ижро этиладиган «Ч.» қўшиғининг мат-
нида эпиклик ва эмоционаллик акс этиб 
туриши билан характерланса, маълум 
ўзгаришларга учраган кўриниши шамол 
тухтатиш амалларининг фақат эркаклар 
томонидан бажарилиши ва «Чуйчуй 
момо» қўшиғи ижро этилиши билан 
фаркданиб туради.
Ч. маросимининг утказилиш тартиби 
ва унда айтиладиган қўшиқларнинг бир 
неча хил типлари мавжуд. Маc, унинг 
бир куринишида кекса аёллар билан 5—7 
та буй етган қизлар иштирок этеа, бошқа 
бир вариантида чодрали кампир билан 7 
етим қиз қатнашган. Маросимнинг учин-
чи локал вариантида эса барча удумлар 
3 нафар кампир томонидан бажарилган: 
улардан бири ўқлоғини миниб олса, ик-
кинчиси супурги ушлаб олган, учин-
чи кампир хонадонлардан йигиладиган 
масалликларни (ун, буғдой ва ш.к.ни) 
тўрвага солиб кўтариб юрган. Уч кампир 
ана шу ҳолатда қишлоқцаги ҳар бир уй 
олдига бориб, «Ч.» қўшиғини айтишган:
Чоймомо, чой, чой, чой, Чайилиб 
қолсин қув шамол, Босабоса беринглар, 
Босилиб қолсин қув шамол! Угауга бе-
ринглар, Угилиб қолсин бу шамол. Чой-
момолар ўлибди, Ўғли етим қолибди, 
Чоймомонинг онаси Амакимга борибди, 
Чоймомо, чой, чой, Чайилиб қолсин қув 
шамол...
Ад.: Диваев А., Заклинание и призыв 
ветра, в кн.: Этнографическое обозрение, 
вып. 12, 1910; Саримсоқов Б., Ўзбек ма-
росим фольклори, Т., 1986; Тайджанов 
К., Исмаилов X., Особенности доислам-
ских верований у узбековкарамуртов, в 
кн.: Древние обряды, верования и культы 
народов Средней Азии, М., 1986.
Тўра Мирзаев, Маматцул Жўраев.
ЧОЙНАК — чой дамлашда ишлати-
ладиган рўзғор буюми. Ч. жуда кадимдан 
маълум. Ҳозир чинни, металл Ч.лар кенг 
тарқалган. Дастали, огзи тор, крпқоқли, 
жўмракли, кичик, ўртача ва катта ҳажмли 
хиллари бўлиб, турли нақшлар билан 
безатилади. 
ЧОЙХОНА
самовар — чой 
ичиб тамадди қилинадиган, ҳордиқ 
чиқариладиган жамоат жойи. Иссиқ 
иқдим ва шароит такрзоси билан Ўрта 
Осиёда кенг тарқалган. Ўтроқ халклар-
да қадимдан (араблар истилосидан ил-
гари ҳам) Ч. каби қишки ва ёзги тамад-
дихоналар бўлгани ҳақида маълумот-
лар бор. Ч. работлар, бозор, гузарлар ва 
маҳаллалардаги хушманзара жойларга 
қурилган, уларда чойнондан ташқари 
турли қандқурс, мева қокилар сотилган, 
таомлар ҳам тайёрланган. Ч.лар мусо-
фирлар, йўловчилар тунаб қоладиган жой 
вазифасини ҳам бажарган. Ўтхонали сув 
қайнатиш қурилмаси — рус самоварлари 
пайдо булиши билан Ч.ларда чой, албат-
та самоварда кайнаб турган сувдан дам-
ланган (Ч.нинг «самовар» номи шундан). 
20-а.нинг 20-й.ларидан бошлаб собиқ со-
вет давлатида Ч.лар «қизил бурчаклар» 
ташкил қилинган тарғиботташвиқот, 
ташкилий ишлар марказига айлантирил-
ди. 90-й.лар бошидан қишлоқ марказла-
рида, корхоналарда, шаҳар маҳаллалари 
ва ошхоналар ҳузурида ишлаб турган 
Ч.ларда миллий урфодатларни тиклаш 
масалаларига алоҳида эътибор берилди. 
Ч.ларни миллий услубларда қуриш, без-
аш ва жиҳозлаш, хизмат кўрсатиш, ма-
даний ҳордиқ чиқариш шартшароитлари 
яратилди. Ч.лар маданият ва истироҳат 
боғларининг зарурий унсурига айланиб, 
дам олувчиларга хизмат кўрсата бошла-
ди.
Тошкентдаги «Салом», «Мовий гум-
базлар», «Самарқанд», «Фарғона», «От-
алар чойхонаси», Самарқанд, Наманган, 
Қўқон ш.даги намунали Ч.лар бинола-
ри атроф муҳит билан уйғунлаштириб 
қурилган, 
уларнинг 
замонавий 
жиҳозланишига алоҳида аҳамият берил-
ган.
Султон Холназаров.


www.ziyouz.com кутубхонаси

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish