O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧОДАКСОЙ — Наманган вилояти-
даги сой. Қурама тизмасининг ён багри-
дан бошланади. Шим. Фарғона каналига 
қуйилади. Уз. 76 км, ҳавзаси майд. 566 
км2, ўртача бал. 2370 м. Сув сарфи 3,72 
м3/сек., вегетация даврида ўртача 7,24 
м3/сек. Қор ва музликлардан тўйинади. 
Ч. дан Поп туманидаги экин майдонла-
рини суғоришда фойдаланилади.
ЧОДИР — вақтинчалик кўчма турар 
жой, бошпана. Ўтмишда кўчманчи тур-
кийлар орасида кенгтарқалган. Каттаки-
чик кўринишда бўлиб, калин пишик ма-
тодан, кўпинча синчга тортиб қилинади. 
Ч. тепасида ҳаво алмашиб туриши, тутун 
чиқиши учун туйнук ишланади. Ҳозир 
Ч.дан узок, сафарда ҳарбийлар, альпи-
нистлар, геологлар ва б. фойдаланади. 
Меъморликда — шакли чодирсимон (ко-
нуссимон ёки қиррали конуссимон) гум-
баз ҳам Ч. дейилади.
ЧОДИР ЖАМОЛ — ўзбек анъа-
навий қўғирчоқтеатринингтури. Унда 
қўғирчоклар қўлга кийиб ўйнатилади. 
Шунга кўра, у «қўл қўғирчоқ» деб ҳам 
юритилади. Унинг томошалари асосан 
кундузи кўрсатилган. Саҳнаси кўпинча 
қизил ёки сариқ тусли қаттиқ газламалар-
дан халтасимон қилиб тикилган бўлиб, 
чодир деб аталади. Қўғирчоқбоз чодир 
ичига кириб қуйи кисмини белига боғлаб 
олади, боши узра турадиган юқори 
қисми эса ошиқмашукли болорчўп, 
остона, иккита ён чўп ва тирговуч-
лар ёрдамида тўртбурчак саҳна тусини 
олади. Қўғирчоқбоз ўзи кўринмасдан 
чўккалаб ёки тик турган ҳолда чо-
дир ичига тикилган чўнтакда тахлаб 
қўйилган қўғирчоқлардан ҳар гал икки-
тасини чиқариб ўйнатади. Қўғирчоклар 
қўндирилган бармоқлар ҳаракатланиши 
билан қўғирчоқларга «жон» киради. Ч.ж. 
Ўзбекистон ҳудудида тахм. 5-а.да юза-
га келган. 14— 16-а.лар кенг тараққий 
этган. У, асосан, реал ҳаётдан олинган 
воқеаларни акс эттирган.
Полвон Качал — Ч.ж. театри-
нинг бош қаҳрамони. М. Гаврилов, Л. 
А.Перепелицина ва М.Қодиров томо-
нидан Ч.ж. театрида ўйналадиган ко-


www.ziyouz.com кутубхонаси
132
медиянинг бир қанча намуналари ёзиб 
олиб, эълон қилинган. Шундан энг му-
каммали ва қадимийси самарқандлик 
қўғирчоқбоз Қули бобо Новвотовдан 
М.Қодиров ёзиб олган «Полвон Качал 
саргузаштлари» комедиясидир. 20-а.да 
халқ қўғирчоқбозлари, асосан, Ч.ж. тури-
да ишлаб келдилар. Янги шаклдаги про-
фессионал ва ҳаваскор қўғирчоқ театри-
нинг ташкил топишида ҳам Ч.ж. муҳим 
роль ўйнайди.
Анъанавий Ч.ж. театрининг чодирла-
ри ва қўғирчоқлари музейлар (Тошкент, 
Бухоро, Самарқанд каби)да сақланади.
Ад.Қодиров М., Халққугирчоқтеатри, 
Т., 1972.
Муҳсин Қодиров.

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish