O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧИҒАТОЙ ОҚТЕПАСИ - архео-
логик ёдгорлик, истеҳкомли қишлоқ 
харобаси (5—8-а.лар, 10— 11-а.лар). 
Тошкентнинг шим.ғарбида, Кайковус 
канали бўйида жойлашган. 1927 й. Н. Г. 
Маллицкий ва 1940 й. М.Э.Воронец қайд 
этган. 1968 й. Тошкентп археология экс-
педицияси текширган. Тик ён бағирли 
тепалик шаклида сақланган арк хароба-
сининг диаметри 30 м, бал. 6—8 м бўлиб, 
атрофида мустаҳкам мудофаа девори би-
лан ўралмаган қишлоқ жойлашган. Ч.О. 
ҳудуди ҳоз. тепалик шаклида сақланиб 
қолган.
ЧИҒАТОЙ ТИЛИ - қ. Эски ўзбек 
тили.
ЧИҒАТОЙ УЛУСИ - Чингизхон 
томонидан 2ўғли Чиғатой ва унинг 
меросхўрларига ҳукмронлик учун берил-
ган (1224) ҳудуднинг номи. Ч.у. Қашқар, 
Еттисув ва Мовароуннаҳр ерларини ўз 
ичига қамраб олган. Кўчманчилик би-
лан шуғулланувчи мўғулларнинг ўтроқ 
аҳолини бошқариш тажрибаси йўклиги 
боис Чиғатойхон ўзига тегишли улусни 
бошқаришни аввал хоразмлик Махмуд 
Ялавочга, сўнгра унинг ўғли Масъуд-
бекка (1238—89) топширади. Ўзи эса 
умрининг охиригача укаси Ўктой қоон 
саройида бош маслаҳатчи тарзида фао-
лият кўрсатади. Ч.у.дан олинадиган даро-
мадларнинг асосий қисми Ҳорақурумта 
жўнатилган. Қолган қисмини маҳаллий 
аҳолидан тайинланган олий ҳоким улус 
эҳтиёжлари ҳамда қўшин харажатла-
ри йўлида сарф қилиш ҳуқуқига эга 
бўлган. Ч.у.да ҳам Чингизхон барпо этган 
мўғуллар давлатидек меҳнаткаш омма 
нафақат мўғул босқоқлари, доруғалари, 
балки маҳаллий зодагонлар ва оқсуяклар 
томонидан ҳам эзилган. Деҳқонлар, 
ҳунармандлар, косиблар, чорвадорлар 
илгаридан мавжуд бўлган солиқлардан 
ташқари мўғуллар жорий қилган янги 
солиқ ва ўлпонларни тўлашга мажбур 
эди. Охирокибат Ч.у.нинг қишлоқ ва 
шаҳарларида мўғулларга ва ерлик зода-
гонларга нисбатан норозиликлар кучай-
ган, қўзғолонлар бўлиб ўтган (қ. Махмуд 
Торобий қўзғолони). Чиғатой вафоти-
дан сўнг Мангу қоон ва Ботухон Ч.у.ни 
мулк сифатида тугатиб, уни Тули ва 
Жўжи ворислари ўртасида тақсимлашга 
келишиб олишган. 1251 й. империя 
пойтахти Қорақурумда бўлиб ўтган 
қурултойда Мангу қоон этиб сайлан-
гач, чиғатой хонзодаларнинг кўпчилиги 
Ўктой қоон авлодлари қатори қатл 
қилинган. Ч.у.ни Мангу қоон ва Боту-
хон бўлишиб олганлар. Мовароуннаҳр 
Ботухонга қарам бўлиб қолган. 13-а.
нинг 60-й.ларида Чиғатойнинг 6фарзан-
ди Байдарнинг ўғли Олғу (1261—65) 
чиғатойлар ҳокимиятини қайта тиклаш-
га эришади. Олғу вафот этгач, унинг 
ворислари — Муборакшоҳ ва Бароқхон 
маҳаллий аҳоли билан яқинроқ муно-
сабатда бўлиш мақсадида мусулмон ди-
нини қабул қилганлар. 1266 й. Ч.у. хони 
қароргоҳи Еттисувдан Мовароуннаҳрга 


www.ziyouz.com кутубхонаси
129
— 
Оҳангаронга 
кўчирилади. 
Бароқхон ҳукмронлиги вақтида Хайду 
кўрсатмасига мувофиқ Масъудбек томо-
нидан Бухоро қайта тикланади. Фарғона 
водийсида янги шаҳар — Андижонга 
асос солинади. Кебакхон (1318—26) дав-
рида қароргоҳ Қашқадарёга кўчирилади, 
қад. Насаф яқинида Қарши ш. барпо 
этилади. Улус Эрондаги каби маъмурий 
бирликлар ҳамда солиқ ундирилувчи 
туманларга (Фарғона ва Қашқарда — 
ўрчин) тақсимланади, ягона пул бирли-
ги — кебакийга ўтилади. Аммо мўғул 
мулкларини бирлаштириш ва марказ-
лаштириш мақсадида ўтказилган маъ-
мурий ва молиявий ислоҳотлар сиёсий 
тарқокликка барҳам беришга қодир эмас 
эди. 14-а. ўрталарида Ч.у. Мовароуннаҳр 
ва Мўғулистонта бўлиниб кетган. 1370 
й. Мовароуннаҳрда Амир Темур сал-
танатининг ўрнатилиши чиғатоийлар 
ҳокимиятига барҳам берди.
Ад.: Рашид адДин, Сборник лето-
писей, т.Дкн.2), т.2, М.Л., 1952,1960; 
Бартольд В.В., Сочинения, т.2(ч.2), М, 
1964; Мирзо Улуғбек, Тўрт улус тарихи, 
Т., 1996;Абулғозий, Шажарайи турк, Т., 
1992; Ўзбекистон халқлари тарихи, 1ж., 
Т., 1992. 
Ҳамидулла Дадабоев.

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish