O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧИҒАТОЙ Тоҳир (Тоҳир Шокурзода) 
(1902, Тошкент — 1984.27.6, Туркиянинг 
Бурса ш.) — файласуф. Тошкентдаги эски 
мактабда, кейин янги усул ва рус тузем 
мактабларида билим олди. Сўнг Уфадаги 
«мадрасаи олия»да, Боку (1915—17)да 
таҳсил кўрди. 1922 й. Германияга бориб, 
Хайделберг университетида фалсафа, со-
циология ва иқтисодиёт фанлари билан 
шуғулланди. Шу университетнинг фал-
сафа фтида «Туркистон иктисодиёти» 
мавзусида дрлик диссертациясини ҳимоя 
қилди (1931). Ч. 192939 й.ларда Берлинда 
чиқадиган «Ёш Туркистон» жур. масъул 
котиби ва ходими. 1939 й.дан умрининг 
охиригача Туркияда яшади. Анқара уни-
верситети доценти ва проф. (1953—62), 
ижтимоий фанлар бўлими мудири (1971 
й.гача). Ч.нинг «Қизил империализм» 
(Истанбул, 1958—62), «Туркистонда тур-
кийлик ва халқчилик» (Истанбул, 1951, 
1954, 1967, 1969), «Туркистонда миллий 
озодлик ҳаракатидан лавҳалар» (1959) 
каби китоблари нашр этилган.
Шерали Турдиев.
«ЧИҒАТОЙ ГУРУНГИ» - Тур-
кистон жадидлари томонидан ташкил 
этилган маданиймаърифий ва илмий-
адабий ташкилот (1919—21). Фипграт 
бошчилигида 
Тошкентда 
тузилган. 
Туркистон мухторияти ҳукуматининг 
ағдарилиши ва Колесов воқеаси (1918 й. 
фев.—март)дан кейин асосан Тошкентда 
фаолият кўрсатаётган жадидлар тактик 
мақсадларни кўзлаб, совет ҳокимияти 
билан яқинлашишга мажбур бўлдилар. 
Фитрат совет ҳокимиятидан сиёсий 
ташкилот тузиш учун рухсат ололмагач, 
маданий қурилишга хизмат қиладиган 
миллатпарвар ташкилот тузишга интил-
ган. Туркистон АССР миллий ишлар 
халқ комиссарлиги томонидан «сиёсат-
га аралашмаслик шарти билан» «Ч.г.» 
тузилишига расмий рухсат берилган. 
Ушбу ташкилот номланиши 13—14-а.
ларда мавжуд бўлган Чиғатой улуси ва 
14—16-а.ларда эски ўзбек тили маъно-
сида қўлланган чиғатой тили каби ата-
малар ва истилоҳлар билан боғлиқдир. 
Фитрат ташкилотга ном танлашда Турки-
стон ҳудудида яшаган туркий халқларга 
дахлдор меросни ўрганишга эътибор 
қаратган.
«Ч.г.» туркий халқлар маданияти, 
санъати, адабиёти, тарихи, тил ва имлоси 
каби соҳаларни жиддий ўрганишга ки-
ришган. «Гурунг» аъзолари ўзбек тили-
нинг софлиги учун курашиш билан бир 
қаторда янги ўзбек миллий маданиятини 
барпо этишга интилганлар. Ўша даврда 
мавжуд бўлган «Темур», «Турон», «Ту-
рон тўдаси», «Турк кучи», «Изчи» каби 
тўдалар ва уюшмаларга нисбатан «Ч.г.» 
самарали фаолият кўрсатган. «Ч.г.» низо-
мида ёзилишича, у бир нечта шуъбалар-
дан иборат бўлган. Бу шуъбалар «Тил ва 
имло тўдаси», «Адабиёт тўдаси», «Санъ-
ат ва театр тўдаси» ва б. деб номланган. 
«Тил ва имло тўдаси»га дастлаб Чўлпон, 
сўнгра Элбек раҳбарлик қилган. Фитрат-
нинг «Тилимиз» (1919) мақоласида ушбу 
тўданинг дастурий йўналиши белги-
лаб берилган бўлиб, Ашурали Зоҳирий, 
Элбек, Шорасул Зуннун, Шокиржон 
Раҳимий, Қаюм Рамазон, Ғози Олим 
Юнусов каби олимларнинг тилшунос-
ликка оид ишлари ушбу дастурга биноан 
бажарилган. «Гурунгчилар» томонидан 
1919 й.да араб алифбосини ислоҳ қилган 
ҳодда янги алифбо яратилган. Тил ва 
имло қурултойи (1921 й. янв.) бевосита 
«Ч.г.» ташкилотчилигида ўтган.
«Ч.г.» тарих соҳасидаги ишни ман-
башуносликдан бошлаган. Туркистон 
ўлка Мусулмонлар бюроси 1919 й.да 


www.ziyouz.com кутубхонаси
128
Фитрат, Назир Тўрақулов ва Лазиз Азиз-
зодадан иборат ҳайъат тузиб, тарихий 
меросни ўрганиш зарурлигига эъти-
борни қаратган эди. Уларнинг Бухоро, 
Самарқанд ва Фарғона водийсига қилган 
илмий сафарлари натижасида кўплаб та-
рихий асарларнинг қўлёзмалари топилди 
ва Тошкентга олиб келинди.
«Ч.г.» адабиёт ва санъат соҳасида 
муҳим ишларни амалга оширган. Фи-
трат, Чўлпон, Боту, Элбек қаламига 
мансуб «Ўзбек ёш шоирлари» (1922) 
тўплами, Фитратнинг «Темур сағанаси», 
«Ўғузхон», «Або Муслим» ва «Қон» син-
гари драматик асарлари бунга мисолдир.
«Ч.г.» аъзолари ўз ғояларини «Янги 
Шарқ», «Учқун» газ. ва «Тонг» жур. 
орқали ифодалашган. Ташкилотнинг 
«Чиғатой 
гурунги» 
номли 
махсус 
жур.ининг 1сони чоп қилингач, жур. 
такиқланган. 1921 й. бошларида «Ч.г.» 
ташкилоти фаолияти Туркистон АССР 
Маориф халқ комиссарлиги томонидан 
тўхтатилган. 
Наим Каримов, Қаҳрамон Ражабов. 

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish