O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧОДИР ХАЁЛ — ўзбек анъана-
вий қўғирчоқ театри тури. Одатда, 
қўғирчоқларнинг боши, ияги, киндаги, 
тирсаги, билаги, тиззаси, тўпиғи иплар 
билан боғланиб, бир учи дастчўпга ула-
нади. Парда ортида турган қўғирчоқбоз 
дастчўпдан ушлаб қўғирчоқни сахнага 
олиб чиқади ва ипларни тортиш орқали 
уларни ҳаракатга келтиради. Сайилгоҳ, 
кўча ёки ҳовлида орти табиий тўсинли 
жой танланиб, уз. 5— 6 м, бўйи 2—2,5 
м келадиган рангдор ёки йўлйўл читдан 
парда тутилади. Унинг ўртаси кесилган 
бўлади. Чодир деб аталган бу жойнинг 
ортида уз. 3— 3,5 м., бўйи 20—25 см ке-
ладиган ички қора чодир бўлиб, унинг 
ҳам пастки томони 180 см узунликда 
ва 70—75 см баландликда кесилади ва 
ўйин жойи ҳосил қилинади. Ички чодир 
остона, устун, болор, тирговучлардан 
иборат мослама билан тикланиб туради. 
Ярим метргача ичкарида қора орқа пар-
да бўлади. Томошалар, одатда, кечқурун 
кўрсатилиб, 50тача қўғирчоқўйнатилган. 
Ч.х. Ўзбекистон ҳудудида тахм. 6-а.да 
майдонга келган. 14-а.нинг 2-ярмидан 
16-а.нинг бошигача кенг тараққий этган. 
Дастлаб халқ афсоналари, мифологик 
сюжетлар ёритилган бўлса, 18—19-а.
ларда унда сатирик бўёклар билан са-
рой ҳаёти, бозор манзаралари акс этган. 
2 йирик комедия ўйналган. Этнограф 
М.Ф.Гаврилов туфайли Ч.х. театрининг 
«Саркардалар» комедияси, П.А.Комаров 
ташаббуси билан унинг 47 та қўғирчоғи 
етиб келган. Ч.х.нинг энг сўнгги «Салта-
нат» номли спектакли (С.Абдулла қайта 
ишлаган) 1937 й. ўзбек санъати декадаси 
муносабати билан Тошкент ва Москвада 
кўрсатилган.
Ад.Қодиров М., Халқ қўғирчоқтеатри, 
Т., 1972.
Муҳсин Крдиров.
ЧОДИРА (форс.) — Шарқ мусулмон 
аёллари уйдан ташқарига чиққанларида 
қаддиқоматини 
бегона 
эркаклардан 
беркитиш мақсадида ўралиб оладиган 
ёпинчиқ.
ЧОЙ (Thea) — 1) чойдошлар оиласи-
га мансуб кўп йиллик доим яшил буталар 
ёки дарахтлар туркуми. Ватани — Жан. 
Осиё. Хитой, Ҳиндистон, Индонезия, 
Шри Ланка, Кения, Аргентина асосий 
чой етиштирувчи мамлакатлар қаторида 
туради. Жаҳон бўйича экин майдони 2291 
минг га, қосилдорлиги 1254 кг/га, ялпи 
ҳосили 2872 минг т (1999). 2 тури бор. 
Хитой 4.n(T.sinensis; Жан. Шарқий Оси-
ёнинг тоғли рнларида тарқалган) бутаси-
мон, бўйи 1 — 3 м, сершох, баргининг уз. 
10 см гача, шакли понасимон чузинчоқ. 
Ас с ом Ч.и (T.assamica; Ҳиндистон 
ўрмонларида ўсади) дарахт, бўйи тик, 
шохланган, баргининг уз. 7 см гача. Бу 
турга Хитой ва ассом Ч.ининг табиий 
дурагайи бўлган Цейлон Ч.и ҳам киради. 
Илдизи ўқилдиз, 1—3 м гача тупроққа 
кириб боради. Гули қизил, оқ, четдан 
чангланади, меваси 3—4 уяли чаноқ, 
1000 дона уруғи вазни 1 кг га яқин. Ч. 
иссиқсевар ва намсевар ўсимлик, —12° 
га қадар қисқа совуқларга чидайди. Тро-
пикларда йил бўйи ўсади. 100 й. ва ундан 
ортиқ яшайди. 10—70 ёшида яхши ҳосил 
беради. Қизил тусли ва сариқ тусли ту-
прокларда яхши ўсади. Уруғи 60—70% 
намликда ва 20— 25° да униб чиқади, 
4—5 ёшидан бошлаб ҳар йили гуллай-


www.ziyouz.com кутубхонаси
133
ди. Ҳаво ҳарорати 20° ва намлиги 70% 
бўлган шароитларда яхши ривожланади. 
Ёш баргларининг таркибида 72—80% сув 
ва 20— қуруқ модда, оқсил, танин (8— 
), кофеин (2,1—4,2%), қанд, органик ва 
аминокислоталар ва минерал моддалар 
(4,7% гача), В,, РР, В2, С витаминлари, 
ферментлар (хлорофилл, каротин, ксан-
тофил), эфир мойи бор. Ч.нинг кимёвий 
таркиби унинг ёшига, турхилига, баргни 
териш муддатига, новдаларининг ўсиш 
тезлигига боғлиқ. Ёш баргларда экстрак-
тив моддалар куп.
Ч. 
уруғи 
ва 
қаламчаларидан 
кўпайтирилади. Баҳорда ва кузда қатор 
оралари культивация қилинади, тропик 
минтақаларда ҳар 2—3 ҳафтада юмша-
тилади, ўғитланади. Ч. ўсимлиги 2—3 
ёшлик бўлганда тупларга шакл бери-
лади, ён шохлар кесилади. 6 ёшга ет-
ган ўсимликлардан энг ёш новда учи-
даги 2—3 та барглар — ҳосил қўдда 
май ойидан окт. ойигача териб олинади. 
Йиғилган барг 2—3 соат ичида чой фка-
ларига топширилади ёки салқин жойлар-
да сакланади.
Ч. баргларидан чой саноати кор-
хоналарида 
қадоқяанган, 
барглари 
ўралган қора Ч., кўк Ч., кўк ва қора тах-
та (прессланган) Ч. маҳсулотлари иш-
лаб чиқарилади. Баъзи мамлакатларда 
(Ҳиндистон, Хитой, Япония) сариқ ва 
қизил Ч. ҳам тайёрланади. Ч. баргининг 
чиқиндиларидан кофеин, турли витамин 
препаратлари ва б. доривор моддалар 
олинади. Ч.нинг уруғидан олинадиган 
мой косметикада, консерва саноатида ва 
б.да ишлатилади. Хитой ва Мьянмада 
янги Ч. барги истеъмол (салат ва ошкўк) 
қилинади.
Қора олий нав Ч. тайёрлаш учун чой 
барги 40—50° (сув буғланиб, маҳсулот 
эластик бўлиши учун)да сўлдирилади, 
кейин барглар ўралади ва ферментация 
қилинади. Ферментлар таъсирида танин-
нинг аччиқ фракциялари оксидланади, 
натижада ёқимли тахирроқ таъмли танин, 
хушбўй эфир мойлари ҳосил бўлади. Кўк 
Ч. тайёрлаш усули худди кора Ч.никидек, 
фақат барглар сўлдирилишидан олдин 
(баргларнинг кўк рангини сақлаб қолиш 
ва ферментларнинг парчаланиши учун) 
ўткир буғ билан (100°) ишланади.Қора 
тош Ч. олийнавлиЧ.тайёрлашдан чиққан 
чиқитлардан (125— 250 г прессланиб) 
тайёрланади. Кўк тош Ч. кузги асосий 
йиғим кампанияси тамом бўлгандан кей-
ин қолган дағал барглардан ёки кўкламги 
дарахтларни буташ пайтида йиғилган 
барглардан тайёрланади.
Ч.нинг асосий маҳсулоти — барги 
ва ундан олинадиган қуруқ Ч.дир. Мил. 
ав. 4-а.да Хитойда Ч. барги учун эки-
ла бошлаган. Ч. ичимлиги тўғрисидаги 
дастлабки маълумотлар мил. ав. 2700-й.
ларга оид қўлёзма манбаларида учрайди. 
9-а.дан Япония ва Кореяда, 19-а.дан Ин-
донезия, Ҳиндистон, Шри Ланкада эки-
ла бошлади. 1885 й.дан Грузияда, 1901 
й.дан Россиянинг Краснодар ўлкасида, 
1913 й.дан Озарбайжонда Ч. плантация-
лари ташкил топди.
Россияда Ч. ичимлиги 1638 й.дан ки-
борлар доираларида истеъмол қилина 
бошлаган. 18-а.га келиб бу ичимлик анча 
оммавийлашган ва рус самоварларининг 
пайдо бўлиши шу даврга тўғри келади.
Ўзбекистонда Ч. ичиш қачондан 
бошлаб урф бўлгани ҳақида аниқ маъ-
лумотлар йўқ. Айрим манбаларга кўра, 
Туркистон шаҳарларида ҳинд савдогар-
лари Ч. савдоси билан шугулланганлар. 
Шаҳарлар ва йирик қишлоқлар гузарла-
рида фақат Ч. ичимлиги ва тамадди (нон, 
қандқурс) билан савдо қиладиган чой-
хоналар бўлган. 20-а. бошларида хинд 
савдогарлари Самарқандда Ч. қадоклаш 
корхонасини ташкил этганлар. 1913 й.да 
Ўрта Осиёга четдан 720 минг пуд Ч. кел-
тирилган (75%и кўк Ч.), унинг 240 минг 
пуди Туркистон улкасида, 150 минг пуди 
Бухоро хонлигида, 40 минг пуди Хива 
хонлигида сотилган.
1923 й.да Ўрта Осиёда ягона ва чет-
дан келтириладиган хом ашёда ишлайди-
ган Самарканд чой қадоқлаш фабрикаси 
ишга туширилди.
90-й.лар бошидан Самарканд, На-


www.ziyouz.com кутубхонаси
134
манган, Тошкент ш.ларида Буюк Брита-
ния, Ҳиндистон, Аргентина, Шри Ланка, 
Хитой фирмалари («Вета Tea», «Тата», 
«Импра», «Акбар», «Липтон» ва б.) би-
лан хамкорликда Ч. импорти, қадоқлаш 
ва сотиш билан шуғулланадиган қўшма 
корхоналар ташкил топди ёки чет эл 
фирмаларининг ваколатхоналари очил-
ди. Ўзбекистонда 2002 й.да 4847 т 
қадоқданган Ч. ишлаб чиқарилди;
Холима Отабоева.
2) махсус ишлов берилган Ч. бар-
гларидан тайёрланадиган ичимлик. Чой 
дамлашнинг ўзига хос қоидалари бор. 
Чинни ёки фаянс чойнак яхшилаб юви-
лади, сунгра иситиш учун қайнаган сув 
билан 2—3 марта чайилади, кейин қуруқ 
чой солиб, қайнаб турган сув қуйилади 
(чойнакнинг 1/2 ҳажмида), чойнакни 
қалин қилиб сочиқ ёки махсус ёпқич 
билан ураб 5—7 мин. дамга қўйилади, 
сўнгра чойнакка тўлгунча қайнаб турган 
сув қуйилади. Ч. шамаси чойнак тубига 
чуккандагина чой тайёр ҳисобланади. 
Ч.ни турли ширинликлар (қанд, мураббо, 
асал), сут, қаймоқ билан ичиш мумкин.
Ч.нинг организмни тетиклаштирув-
чи хусусияти унинг таркибидаги кофе-
ин (4%) миқдорига боғлиқ. Ч. кофейни 
қаҳва кофеинига нисбатан организм-
га енгил таъсир қилади ва организмда 
йиғилмайди.
Ўзбекистонда асосан кўк чой (Тош-
кент ш. ва Тошкент вилоятида кора чой) 
ишлатилади, организмни тетикланти-
рувчи хусусияти ва таркибидаги Р вита-
минининг кўплиги жиҳатидан қора чой-
дан устун туради. Ч.ни овқат оддидан, 
овқатдан кейин, ҳазмни енгиллаштирув-
чи, чанқоқбосар ичимлик сифатида, асо-
сан иссиқ ёки яхна ҳолида ичилади.
Ўзбек халқи урфодатларига кўра, 
меҳмон оддига нон билан бирга, албатта 
Ч. ҳам келтирилади. 

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish