O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

43
ЧЕК (форстож — пул хужжати) — 
1) банқцаги ҳисобварақ эгаси (Ч. бе-
рувчи)нинг муайян суммадаги пулни 
бирор шахе (Ч.ни тақдим қилувчи)га 
тўлаш тўғрисида банкка ёки кредит му-
ассасасига йўллаган ёзма буйруғи, фар-
мойиши; пул ҳужжати, кдмматли қогоз 
тури. Ч. ёзиладиган қотоз (Ч. қогози) 
белгиланган тартибда расмийлаштирил-
ган бланка (иш қогози) тарзида махсус 
дафтарча ҳолида чиқарилади. Ч. бе-
рувчи ўз ҳисобварағидан ўзи учун пул 
олишда ҳам Ч.дан фойдаланади. Ч.лар 
номи кўрсатилган (аниқ бир шахс номи-
га ёзилган), ордер л и (бирон бир шахс 
фойдасига ёзилган) ёки тақдим этила-
диган (такдим этувчига ёзилган) турлар-
га бўлинади. Банклар ўртасидаги ўзаро 
ҳисобкитобларда банк Ч.лари, саёҳат ва 
хизмат сафарларида ҳар қандай банк-
да тезда нақд пулга алмаштириш мум-
кин бўлган йўл Ч.лари ишлатилади. 
Йўл Ч.лари накд пул ва кредит карточ-
калари каби тўлақонли тўлов воситаси 
бўлиб, унда такдим этувчининг номи 
кўрсатилади, Ч. берувчининг шахе-
ий имзоси билан тасдикланади ва пул 
олишда шахеини исботлайдиган ҳужжат 
кўрсатилишини талаб этади; 2) чакана 
савдода кассанинг харидордан пулни 
қабул қилиб олгани тўғрисидаги патта-
си. Тўлов ўтказилган ва харидни олиш 
мумкинлигини тасдикдайди ва тўлов 
ўтказилган дўкон (магазин) доирасида 
амал қилади. 
ЧЕК, пол — текисланган тупроқ ва 
марзалар билан ўралган дала участкаси; 
шоли экишда, бостириб суғоришда ёки 
тупроқ шўрини ювишда қўлланилади. 
Ч.нинг каттакичиклиги ер нишаби ва жой 
рельефига боғлиқ. Ер нишаби 0,0005 дан 
кичик бўлса, Ч. эни 10—25 м (нишаби 
катта томон бўйича), уз. 50—70 м (ниша-
би кичик томон бўйича), имкони борича 
эни тўғри бурчакли қилиб олинади, яъни 
Ч. майд. 0,07—0,20 га бўлади. Нишаби 
бундан катта бўлган ерларда Ч. эни ка-
майтирилади. Нишаби паст участкалар-
да ва механик таркиби оғир қумоқли ва 
гилли тупроқларда Ч. майдони 2 га гача 
бўлиши мумкин. Капитал шўр ювишда Ч. 
майдони ва каттакичиклиги (ўлчамлари), 
одатда, муваққат зовурларнинг жойла-
шиш ҳолатига қараб белгиланади. Бо-
стириб шўр ювилганда Ч.да сув қатлами 
20—30 см бўлиши керак; марза бал. (сув 
сатҳи юқорисида запас бўлишини назар-
га олиб) 45—60 см бўлади. 
ЧЕК ЕР — ўтмишда ердан фойда-
ланиш шаклларидан бири. Ўрта Оси-
ёда 20-а.нинг бошларига қадар ўтроқ 
ҳаёт кечирадиган қишлоқ жамоаларига 
қарашли, фойдаланувчиларга ҳар йили 
тақсимлаб бериладиган қ.х. ерлари. 
Ч.с.нинг унумдорлиги, текисқиялиги 
жиҳатидан фарқланадиган пайкаллари, 
хусусий мулк бўлмаган сувли ва лалми 
ерлардан иборат бўлиб, жамоанинг ўз ер-
мулкига эга бўлган ёки ерсиз хонадонла-
рига қўшимча деҳқончилик қилиш учун 
ҳар йили баҳорда оиласи ва қўшҳўкизи 
сонига (ерни эка олиш қувватига) кўра 
муайян танобларда қуръа ташлаш йўли 
билан («чекига тушганига қараб») аж-
ратиб берилган. Деҳқончилик йили ту-
гаганидан кейин янаги йили баҳорда 
пайкаллар фойдаланишга яна қайта 
тақсимланган. 
ЧЕКИШ — айрим тутовчи ўсимлик 
маҳсулотлари (тамаки, афъюн ва б.) ту-
тунидан нафас олиш. Тамаки Ч. кенг 
тарқалган зарарли одатлардан бўлиб, 
чекувчи ва унинг атрофидаги одамлар 
соғлиғига ёмон таъсир этади; юракто-
мир, меъда, ўпка касалликлари ривожла-
нишига олиб келади. Тамаки чеккан одам 
унга ўрганиб, чекмасдан туролмайдиган 
бўлиб қолади. Тамаки таркибидаги нико-
тин одам организмига кучли таъсир этиб, 
у марказий ва периферик нерв системаси-
га вақтинча қўзғатувчи таъсир кўрсатади, 
артериал қон босимини оширади, майда 
томирларни торайтиради; нафасни тез-
лаштиради ва ҳ.к. Никотин билан бирга 


www.ziyouz.com кутубхонаси
44
тамаки тутунидаги ёниш маҳсулотлари 
ҳам организмни заҳарлайди. Тамаки ту-
тунида канцероген моддалар бўлади. 
Тамаки тутунидан тиш эмали шикаст-
ланади, кариес, стоматит, гингивит каби 
касалликлар вужудга келади, у бронхлар 
шиллиқ пардасига таъсир этиб, сурунка-
ли бронхит ва ўпка эмфиземасига, кей-
инчалик тузатиб бўлмайдиган хавфли 
ўсмалар ривожланишига олиб келади.
Сурункасига узоқ вакт чекиш ки-
шининг тез қаришига сабаб бўлади. 
Тўқималарнинг кислород билан ёмон таъ-
минланиши, майда томирларнинг торай-
иши чекувчиларнинг ташқи кўринишини 
ўзгартириб юборади (кўз оки ва тери 
сарғимтир тусга киради, сўлғинлик пай-
до бўлади). Нафас йўллари шиллиқ пар-
дасидаги ўзгариш товушга таъсир этади 
(товуш бўғиқлашади, одам хириллаб 
нафас олади). Никотин ёшларга ва кек-
саларга анча салбий таъсир кўрсатади, 
чунки уларнинг нерв системаси нико-
тин таъсирига ўта сезувчан бўлади. Ч. 
ҳомиладорлик даврида айниқса, зарар-
лидир, бунда никотин она қонига ўтиб, 
ҳомилани заҳарлайди.
Ч. ирсиятни ҳам заҳарлаб, нимжон, 
нуқсонли фарзандлар туғилишига олиб 
келиши мумкин.
Ч. ўта зарарли бўлгани учун кейинги 
пайтларда қатор мамлакатларда, жум-
ладан, Ўзбекистонда ҳам Ч.га қарши 
қаратилган бир қанча тадбирлар амалга 
оширилмоқда, тамаки маҳсулотларини 
реклама килиш ва уни болаларга сотиш, 
жамоат жойларида ва транспортда чекиш 
тақиқланади ва ҳ.к. Кўпчилик чекув-
чиларнинг чекишни ташлагандан сўнг 
киши хасталаниб қолиши мумкин деган 
гапи асоссиз, чунки заҳардан ўзини тий-
ган киши ҳеч қачон зарар кўрмаган.
Киши ҳар қанча кашанда бўлса ҳам 
Ч.дан қутулиш мумкин. Бунинг учун 
унда мустаҳкам ирода ва чекишни таш-
лашга қатъий қарор бўлиши керак. Ч.ни 
ташлаган кишида қандайдир нохушлик, 
жиззакилик, уйқу бузилиши, баъзан бош 
оғриғи каби ҳолатлар кузатилади. Лекин 
булар кейинчалик барҳам топади. Ч.ни 
ташламоқчи бўлганда врачнаркологга 
учрашиш ва тегишли маслаҳатлар олиш 
лозим. 

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish