153
клуб, кутубхона, фитобар, спорт майдон-
чалари ва б. бор (2004).
ЧОРТОҚ СУВ ОМБОРИ - Наман-
ган вилоятида Чортоқсой дарёси ўзанида
қурилган сув омбори. Дарё сувини мавсу-
мий тартибга солади. 1навбати 1975 й.да
қуриб тамомланган. Тўлиқ ҳажми 30,0
млн. м3, тўғони бал. 37 м, максимал сув
ўтказиш имконияти 50 м3/сек. Наманган
вилоятидаги Чортоқ, Учқўрғон туманла-
ридаги экинзорларнинг сув таъминотини
яхшилаш имкониятини беради.
ЧОРТОҚ ТУМАНИ - Наманган
вилоятидаги туман. 1950 й. 15 апр.да
ташкил этилган. Ғарбдан Янгиқўрғон,
жан., жан.шарқдан Уйчи туманлари,
шим. ва шарқда Қирғизистон Республи-
каси билан чегарадош. Майд. 0,36 минг
км2. Аҳолиси 143,9 минг киши (2003).
Туманда 1 шаҳар (Чортоқ), 9 қишлоқ
фуқаролари йиғини (Алихон, Боғистон,
Гулшан, Короскон, Мучум, Ойқирон,
Пешқўрғон, Сарой, Ҳазратишо) бор.
Маркази Чортоқ ш.
Табиати. Ч.т. Чатқол тизмасининг
жан. этакларида жойлашган. Ер юзаси
текислик ва адирлардан иборат. Баланд-
лиги жан.дан шим.га 300 м дан 1500 м
гача. Фойдали қазилмалардан нефть,
маҳаллий аҳамиятга эга бўлган қурилиш
материалларидан шағал, оҳактош, гил
тупроқлари бор. Иқлими континентал;
ёзи иссиқ ва қуруқ, қиши совуқ. Ўртача
тра янв.да — Г дан —4° гача, июлда 25—
26°. Энг паст тра қишда —29°, ёзда энг
баланд тра 40°. Йилига 300—400 мм ёгин
тушади (кўпроқ қишда ва баҳорда ёғади).
Вегетация даври 175 кун. Тоғадирлардан
катта кичик сойлар оқиб тушади. Улар-
дан баъзиларида фақат ёғингарчилик
мавсумидагина сув оқиб, ёзда қуриб
қолади. Энг йирик сойлари: Чортоқсой,
Намангансой (юқори қисмида Поччаота-
сой) ва б. сойлардан баҳорги ёмғирларда
кучли сел келади ва хўжаликка катта
зарар етказади. Айрим сойларда селга
қарши селхоналар курилган. Сой сув-
ларидан суғоришда кенг фойдалани-
лади. Туманнинг жан. қисмидан Катта
Наманган (Чортоқ), жан. чегарасидан
Шим. Фарғона каналлари ўтган. Ту-
проклари, асосан, типик бўз тупроклap.
Қ.х. га яроқли ерлар ўзлаштирилган.
Табиий ўсимликлар, асосан, адирлар-
да сақланган: эфемер ўтлар ва буталар
ўсади. Адир ўсимликларини ўрганиш ва
уларни бойитиш бўйича ЎзФА Ботаника
интининг тажриба участкаси бор. Ёв-
войи ҳайвонлардан тулки, юмронқозиқ,
тошбақа, турли хил илонлар, калтакеса-
клар; қушлардан каклик, улар ва б. учрай-
ди; сувларида ҳар хил балиқлар мавжуд.
Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунинг-
дек, тожик, қирғиз, татар, рус ва б. мил-
лат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг
ўртача зичлиги 1 км2 га 400 киши.
Қишлоқ аҳолиси 96,2 минг киши, шаҳар
аҳолиси 47,7 минг киши.
Хўжалиги, асосан, қ.х.га ихтисос-
лашган. Пахта тозалаш, Чортоқ минерал
сув здлари, босмахона, тикувчилик фка-
си, автокорхона, МТП, қурилиш таш-
килотлари, савдо, маданий ва маиший
хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолият
кўрсатади.
Қ.х.нинг етакчи тармоғи — пахтачи-
лик. Сабзавотчилик, ғаллачилик, мева
етиштириш ҳам ривожланган. Ширкат
ва фермер хўжаликлари бор. Экин май-
донларига пахта, дон, сабзавот, картош-
ка ва полиз экинлари экилади. Мевазор
ва токзорлар кўп. Туманда марказий
кутубхона ва унинг тармоклари, клуб
муассасалари ва маданият уйлари, халқ
театри аҳолига хизмат кўрсатади. Уму-
мий таълим мактаблари, болалар мусиқа
мактаби, марказий касалхона, поликли-
ника, дорихоналар, фельдшеракушер-
лик, қишлоқ врачлик пунктлари ишлаб
турибди. «Пахталикўл», «Чортоқ» сана-
торийлари фаолият кўрсатади. Фарғона
водийси бўйлаб ўтказилган айланма
т.й. Чортоқ ш.дан ўтади. Наманган—
Чортоқ—Нанай автомобиль йўли респу-
блика аҳамиятига эга.
www.ziyouz.com кутубхонаси
Do'stlaringiz bilan baham: |