ЧОРТОҚ МИНЕРАЛ СУВИ - ши-
фобахш, ҳидсиз ва рангсиз сув. Кимё-
вий таркиби бўйича сульфатхлоридна-
трийли, сувнинг минераллашганлиги
рН=7,2 билан 2,6 г/л ва таркибида 14
мг/л кремний кислотаси мавжуд. Сув-
нинг траси 30°. Чортоқ ш.дан 7 км шим.
шаркда Чортоқсой соҳилида «Чортоқ»
санаторийси жойлашган. Бу ерда 1953
й. неоген ётқизиқдаридан ташкил топ-
ган Чортоқ структурасида чуқур бурғи
қудуқлари (ЗОЮ м гача) ёрдамида мине-
рал сув топилган. Бактрия серияси кон-
гломератларида 150— 500 м оралиқда 4
та сув ўтказувчи горизонт очилган, чуқ.
507 м ли бурғи қудуғи 1958 й. Фарғона
гидрогеология экспедицияси томони-
дан қазилиб, 1959 й.да фойдаланишга
топширилган. Бурғи қудуғининг дебити
(сарфи) 2 атм босимда 7 л/сек атрофида.
Овқат ҳазм қилиш органлари касалли-
кларини даволашда ичиш учун фойдали.
Массагет серияси ётқизиқларидан то-
пилган Ч.м.с. эса, юқори минераллаш-
ган (60 г/л гача), гипертермалли (траси
72° гача), хлориднатрийкальцийли, кам
радиоактивли, таркибида юқори дара-
жада йод (19—48 мг/л) ва бром (25 мг/л)
бўлган газ чикарувчи азотли сув. Кимё-
вий элементлар мажмуасининг уйгунли-
гига кўра, бу сув бальнеологик нуқтаи
назаридан катта амалий аҳамиятга эга.
1250—1550 м чуқурликдаги массагет се-
рияси ётқизиқларида очилган, фаввора
бўлиб чикувчи сувлар базасида «Чортоқ»
санаторийси фаолият кўрсатмоқда. Бу
сув таянчҳаракат органлари, полиартрит,
меъдаичак, гинекологик, спондилёз,
юрак, тери ва б. касалликларни даволаш-
да фойдаланилмоқда. Чортоқнинг йод-
ланган минерал суви нафақат бальнеоло-
гик нуқтаи назаридан, балки саноат учун
зарур бўлган йод ажратиб олиш объекти
сифатида ҳам аҳамиятга эга.
«ЧОРТОҚ» САНАТОРИЙСИ -
бальнеологик курорт; Наманган ш.дан
25 км масофада Чортоқсой соҳилида,
Чатқол тоғининг жан. қиялигидаги тоғ
адирларида, денгиз сатҳидан 650 м ба-
ландликда жойлашган. Чортоқ минерал
суви туфайли бунёд этилган.
1949 й. 31 авг.да Чортокда 30 ўринли
бальнеологик шифохона ташкил этилди;
йил сайин у кенгая бориб, 1959 й. ўринлар
сони 250 тага етди. 1961 й. 1 мартдан ши-
фохона «Ч.»с.га айлантирилди. Санато-
рий ҳудуди турли мева ва манзарали да-
рахтлар билан кўкаламзорлаштирилган.
Майд. 37 га, иқлими юмшоқ, континен-
тал, ёзи қуруқ, иссиқ, қиши юмшоқ. Янв.
даги ўртача ҳарорат — 1,4°, июлда 23°,
нисбий намлик 52%. Даволаш омили —
минераллари кам, ичиладиган, сульфат-
хлоридли, натрийли минерал тузлар ва
термал, гипертермал (42° дан юқори ван-
налар учун), йодли, хлоридли, кальций-
натрийли минераллари кўп (20—50 г/л)
сувлар ҳисобланади. Бундан ташқари,
физиотерапия, даво физкультураси, мас-
саж, иссиқ (парафин ва озокерит) билан
даволаш усуллари ҳам қўлланилади.
«Ч.»с. замонавий даволашдиагностика
асбобускуналари билан жиҳозланган;
у ерда 40 кишилик ванна, бассейн, душ
ва сув муолажаси хоналари мавжуд. Са-
наторийда харакат аъзолари, нерв систе-
маси, ҳазм аъзолари, гинекологик ва тери
касалликлари билан оғриган беморлар
даволанади. Шунингдек, ўткир миокард
инфарктини бошдан кечирганлар согли-
гини тиклаш учун 30 ўринли реабилита-
ция бўлими фаолият кўрсатади. Минерал
сувли ванналар гипотоник, томир кен-
гайтирувчи таъсир қилади, у қон оқими
тезлигини барқарорлаштиради, орга-
низмнинг ҳимоя вазифасини оширади,
яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.
Санаторийда 400 ўринга мўлжалланган
ётоқ корпуслари (бир ва икки ўринли),
www.ziyouz.com кутубхонаси
Do'stlaringiz bilan baham: |