O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧОРГУМБАЗ МАСЖИДИ, Халфа 
эшон масжиди — Қашқадарё вилоятида-
ги меъморий ёдгорлик (11 — 11-а.лар). 
Масжид бир хонали, мурабба тарҳли, 
хонақоҳи тўрт гумбазли. Гумбази мар-
казий устун ва деворларига таянган. 
Ички деворларида кошинкори ва гулганч 
нақшлар, тилла ҳалли ёзувлар сакланган.
ЧОРДАРА СУВ ОМБОРИ - Сирда-
рёнинг ўрта оқимида суғоришэнергетика 
мақсадларида барпо этилган гидротехни-
ка иншооти. Қозоғистон Республикаси 
Жан. Қозоғистон вилояти ва Ўзбекистон 
Республикасининг 
Жиззах 
вилояти 
ҳудудларида жойлашган. 1965 й.да қуриб 
битказилган, 1965— 68 й.ларда сув би-
лан тўлдирилган. Тўлиқ сиғими 5,7 млрд. 
м3, фойдали сиғими 4,7 млрд. м3. Уз. 80 
км, ўртача эни 15 км, ўртача чуқ. 6,3 м, 
максимал чукурлиги (тўғони ёнида) 22 
м; сув сатҳи юзаси 900 км2. Таркибида 
4 тупрокли тугон, сув тақсимлагич (сув 
ташлагич), ГЭС (қуввати 1000 МВт) бор. 
Ч.с.о. Чордара шахри яқинида Жовсум-
кум қиридаги Чордара ва Арнасой ботиғи 
(қ. Арнасой кўллари) бошланишида бар-
по этилган. Ч.с.о.нинг ўнг қирғоғи тик, 
чап қирғоғи қиялик. Сув омборининг 
ғарбий қисмида, тўғондан юқорида Ар-
насой ботиғига сув ташламаси бўлган 
иккинчи тўғон қурилган. Асосий тўғонга 
яқин жойдан Қозоғистон (Сирдарёнинг 
чап соҳилидаги ерлар)га сув берадиган 
Қизилқум магистрал канали бошланади. 
Окт.дан мартгача тўлдирилади, апр. дан 
сент.гача сув олинади. Қайроққум сув 
омбори билан биргалиқца Мирзачўлдаги 
янги ерларни сугориш ва Қозоғистондаги 
суғориладиган ерларни сув билан янада 
яхшироқ таъминлашга хизмат қилади. 
Балиқчилик хўжаликлари бор. 
ЧОРЁРЛАР (форс—тўрт дўст) — 
Муҳаммад (сав) вафотидан кейин араб 
халифалигида ҳокимият тепасида тур-
ган дастлабки 4 халифа (Абу Бакр, Умар, 
Усмон, Али). Уларни Ч. деб аташ Эрон, 
Афғонистон ва Ўрта Осиёдаги оддий 
диндорлар орасида раем бўлган. Ч. араб 
тилидаги диний манбаларда «хулафо ар-
рошидин» («тўғри йўлдан борган хали-
фалар») номи билан тилга олинади. Ч. 
халифаликни бошқариш ва кенгайтириш, 
қўшни ерларни фатҳ этиб ислом байроғи 
остида 
бирлаштиришга 
раҳнамолик 
қилган хукмдорлардир. Исломда Ч. 
«пайғамбар ноиблари» ҳисобланадилар. 
Ислом анъанасида Ч. ҳукмронлик даври 
исломнинг олтин асри деб юритилади. Бу 
давр 30 и. давом этган. 
ЧОРИЕВ Нурсаид (1935.21.5, Шеро-
бод тумани) — Ўзбекистон Республикаси 
халқ ўқитувчиси (1995). Тошкент педаго-
гика интини тугатган (1960). 1960—96 
й.ларда Шеробод туманидаги 32мактабда 
кимёбиол. ўқитувчиси. 
ЧОРИЕВ Рўзи Чориевич (1931.28.8, 
Шеробод тумани Пошхурд қишлоғи — 
2004.18.9, Тошкент) — рангтасвир уста-
си. Ўзбекистон БА фахрий акад. (1997). 


www.ziyouz.com кутубхонаси
149
Ўзбекистон халқрассоми (1987). Бень-
ков номидаги республика рассомлик 
билим юрти (1959) ва Репин номидаги 
Ленинград рассомлик, ҳайкалтарошлик 
ва меъморлик инти (1965) ни тугатган. 
1966—73 й.лар Тошкент педагогика ин-
тида даре берган. 1990 й.дан Республи-
ка болалар ижодиёти марказида бадиий 
раҳбар. Ч. асарларида ўлка манзаралари, 
ўтмиши ва бугунги куни, кишиларини 
ёрқин бўёкларда катта маҳорат билан акс 
эттирган. Ч. ижоди рангтасвирга миллий 
руҳ, урфодатлар, замондошлар, машҳур 
намояндалар 
образлари 
туркумини 
олиб кириши, қишлоқларда тасвирий 
санъат галереяларини ташкил қилиши 
билан алоҳида аҳамиятга эга. Портрет-
лар («Замондошим», «Дўстим портре-
ти», «Келин. Шоҳи сўзана», «Фиръавн. 
Эркак портрети», «Бойсунлик қария», 
«Пошхурдлик қиз Барно», «Сайроблик 
чол», «Қиш. Автопортрет»), маиший ва 
тарихий («Суҳбат», «Хумсон оқшоми», 
«Олтинтопган кони», «Най. Чўпон бола», 
«Бойсун», «Баҳор. Шеробод манзара-
си», «Боғлар» ва б.) ва ш.к. мавзулар-
даги асарлари машхур. Ч. Ўзбекистон 
тасвирий санъатини тарғиб қилишда фи-
дойилик кўрсатган: унинг ташаббуси ва 
бевосита иштирокида Республика бола-
лар ижодиёти маркази, вилоятлар (Сур-
хондарё ва б.)да тасвирий санъат музей-
лари ташкил қилинган, ёш рассомларга 
ғамхўрлик кўрсатган. 1969 й.дан Халқаро 
кўргазмаларда қатнашиб келган. Европа 
(Италия, Швеция, Греция ва б.), Осиё, 
Африка мамлакатларида ижодий сафарда 
бўлиб, таассуротлари асосида қатор асар-
лар яратган. Ч. ҳақида «Кўнгил камалаги 
ёки Рўзи Чориевни эслаб...» фильми яра-
тилган (2004). Ч. асарлари республика 
ва хорижий мамлакатларнинг музейла-
ри ва хусусий тўпламларида сакланади. 
«Чорвоқ водийси», «Сурхондарё одам-
лари» асарлари туркуми учун Ҳамза но-
мидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти ла-
уреата (1983). «Элюрт хурмати» ордени 
билан мукофотланган (1998).
Ад.: Валиуллина Н., Рўзи Чориев, Т., 
1983.

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish