ЭЛЕКТР ЗАНЖИРИ — электр энер-
гияси манбалари, қабул қилгичлари (ис-
теъмолчилари) ва уларни бир-бирига
туташтирувчи ўтказгичлар (симлар)
мажмуи. Э.з. таркибига улабузгичлар
(виключателлар), қайта улагичлар (пере-
ключателлар), сақлагичлар, ҳимоялаш
ва коммутация (узибулаш) аппаратлари,
ўлчаш ва назорат асбоблари ва бошқалар
ҳам киради. Э.з. ёрдамида электр энер-
гияси (электромагнит энергия ёки зан-
жирида электр токи, электр юритувчи
куч ЭЮК, потенциаллар фарқи мавжуд
бўлган бошқа тур энергия) узатилади,
тарқатилади ҳамда кучланиши пасайти-
рилади ёки оширилади. Элект энергияси
манбаларида бирор турда ги энергия (сув,
иссиклик ва бошқалар энер гияси) электр
энергиясига, қабул қил гичлар (истеъ-
молчилар)да электр энер гияси иссиқлик,
механик ва бошқалар ту| энергияга ай-
лантирилади. Э.з. режим» (иш мароми)
барча қисмалардаги ток ва кучланиш
қийматига боғлиқ бўлади. Э.з.даги ток,
ЭЮК ва кучланиш ўртасидаги муноса-
бат Кирхгоф қонунлари билан тушун-
тирилади (қ. Кирхгоф коидалари). Э.з.
ўзгарувчан ва ўзгармас ток занжирларига
бўлинади. Э.з.нинг асосий элементлари:
резистор, индуктивлик ғалтаги, электр
конденсатор ва бошқалар
ЭЛЕКТР ЗАРЯДИ — қ. Заряд.
ЭЛЕКТР ИЗОЛЯЦИЯ МАТЕРИ-
АЛЛАРИ — электр қаршилиги юқори
бўлган материаллар. Газсимон, суюқ ва
қаттиқхилларга бўлинади. Газсимон Э.
и. м.га ҳаво, фреон21 (дихлорфторме-
тан), элегаз (олтингугурт гексофторид)
киради. Суюқ Э. и. м. турли мойлар ва
кремнийорганик суюқликлардан ибо-
рат. Қаттиқ Э. и. м. кимёвий таркибига
кўра, органик (смолалар, пластмассалар,
парафинлар, тўқималар, картон, қоғоз,
ёғоч ва бошқалар) ва анорганик (кўп
тарқалганларидан смола, шиша, сопол)
материаллардан иборат бўлади. Синтез
йўли билан олинадиган органик Э. и. м.
кенг қўлланилади. Бу материаллар зарур
физиккимёвий ва механик хусусиятли
қилиб ишлаб чиқарилади. Ўтказгич (сим)
лар, электр жиҳозлари, радиотехника ап-
паратларини ҳимоялашда, конденсатор
ва электрон техникаси элементларида
диэлектрик сифатида ишлатилади. Мод-
далар молекулаларининг электр хосса-
ларига кўра, Э. и. м. кугбий (диполь) ва
ноқутбий (нейтрал) бўлиши мумкин.
Қутбий материаллар: бакелит, совол,
галовакс, поливинилхлорид, кўпчилик
кремнийорганик материаллар; ноқутбий
материаллар: юдород, бензол, карбон
(М)хлорид, полистирол, парафин ва
бошқалар Умуман барча Э. и. м.ни таби-
ий ва сунъий (синтетик) хилларга бўлиш
мумкин. Сунъий материалларнинг таби-
ий материаллардан афзаллиги шундаки,
амалда зарур .электр ва физиккимёвий
хоссали Э. и. м.ни сунъий равишда тай-
ёрлаш мумкин. Э. и. м. кабеллар ва турли
электр аппаратлар ясашда, электр узатиш
линияларида, электр машинасозлигида,
радиотехникада, уйрўзғорда ва техника-
нинг кўп тармоқларида қўлланади (яна қ.
Изолятор).
Do'stlaringiz bilan baham: |