O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet286/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   282   283   284   285   286   287   288   289   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

археология ҳаваскорлари тўгараги, Тур-
кистон қишлоқ хўжалик жамияти, Хому-
тов тўгараги, Ўрта Осиё олимлари жами-
яти, Рус техника жамиятининг Туркистон 
бўлими, Шарқшунослик жамиятининг 
Тошкент бўлимининг роли катта бўлди.
19-аср охири — 20-аср бошларида 
этн. билимларнинг ривожи ўлкада фао-
лият кўрсатган рус шарқшунос, тарихчи, 


www.ziyouz.com кутубхонаси
251
этнограф олимлари, сайёҳлари ва давлат 
арбоблари В.В.Радлов, В.В.Бартольд, 
М.С.Андреев, А.А.Диваев, Ъ.Л.Вяткин, 
Н.П.Остроумов, 
Н.С.Ликошин, 
Н.Г.Маллицкий, эрхотин Наливкинлар, 
И.И.Умняков, А.А. Семёнов, Е.}\.Поли-
вановлар номи билан боғлиқдир. Улар 
амалга оширган ишлар мустамлакачи-
ликка хизмат қилган бўлсада, тўпланган 
катта этн. материаллар 19-аср охири 
— 20-аср бошларидаги Туркистон ҳаёт 
тарзини тавсифлашда муҳим илмий 
аҳамиятга эга.
1918 йилда Туркистон халқ универ-
ситетияа ўзбеклар Э.си бўйича махсус 
курс киритилиб, бу мавзу бўйича маъру-
залар ўқитила бошланди.
1920—30 йиллар Ўзбекистонда Э. 
илмининг вужудга келиш, ташкилий 
ва таркибий шаклланиш даври бўлди. 
1930-й.лар охирида маҳаллий аҳоли 
орасидан етишиб чиққан мутахассис-
лар Г.Алимов, М.Бикжанова, А.Болтаев, 
Я.Ғуломов, Ш.Иноғомов, Т.Миртёсов, 
М.Саиджонов, Х.Ҳусанбоев, К.Юсупов 
ва бошқалар Ўзбекистонда музей ишини 
йўлга қўйиш ва ривожлантиришга, му-
зейларда этн. коллекцияларни кўргазмага 
қўйишга тайёрлаш бўйича муҳим ишлар-
ни амалга оширишди.
1943 йил 4 нояб.да ЎзФА Тил, адаби-
ёт ва тарих институти асосида Тарих ва 
археология институти ташкил этилиб, 
унинг таркибида 6 бўлим, шу жумла-
дан, акад. М.Андреев раҳбарлигидаги Э. 
бўлими ҳам бор эди. Бўлим республика-
да этн. тадқиқотларнинг етакчи маркази 
бўлиб қолди.
Хоразм археологияэтнография экс-
педициясининг ташкил этилиши ва фа-
олият олиб бориши (раҳбарлари С. Тол-
стов, Т.Жданко) Ўзбекистонда Э. фа-
нининг ривожланишида муҳим босқич 
бўлди. Хоразм экспедицияси мобай-
нида қорақалпоқлар Э.сининг махсус 
ўрганилганлиги, Қорақалпоғистонда этн. 
фикрларнинг шаклланиши учун асос 
бўлди.
1960—80 йилларда ўзбек ҳамда 
қорақалпоқ халқларининг этногенези ва 
этник тарихи бўйича фаол тадқиқотлар 
олиб 
борилди 
(В.П.Алексеев, 
А.А.Асқаров, О.Сухарева, Т.К.Хожайов 
ва бошқалар). Ўзбеклар этник тарихи-
ни ўрганиш бевосита акад. К.Шониёзов 
номи билан боғлиқ.
Ўзбекистон халқлари фольклори, 
Ўзбекистон декоратив ва амалий санъа-
тининг турли соҳалари, халқ мусиқаси, 
театри, рақс санъати, кийимлари, анъа-
навий халқ таомлари, кишиларнинг маъ-
навий ва моддий ҳаётини ўрганиш этн. 
манбалардан бири сифатида этнограф-
ларнинг диққат марказида бўдди. 1960, 
айниқса, 1980-й.лар Ўзбекистон Э. фани 
учун аввалги тарихшунослик даврига 
нисбатан ғоят сермаҳсул, айни вақтда, 
зиддиятли кечди. Бу зиддиятлар Э.нинг 
долзарб масалаларини белгилаш ва иш-
лаб чиқишда, сиёсий шароитга оғишмай 
ва сўзсиз амал қилишда; монографик ва 
умумлаштирувчи тадқиқотларда улар-
нинг таҳлилийтанқидий нуқтаи назар-
дан ўрганиб чиқилмаганлигида; катта 
кўламдаги илмий текшириш ишлари-
нинг этнос хўжалик амалиёти ва маданий 
ҳаёти вазифаларига мос келмаганида на-
моён бўлди.
Ўзбекистон мустақилликка эришиши 
билан Республикамизда Э. фани янги си-
фат босқичига ўтди.
Ўзбекистон Э. фанининг илмий 
текшириш услублари, назарий асос-
лари, ривожланиш устуворликлари ва 
истиқболларини аниқловчи тадқиқотлар 
вужудга келди. Мустақиллик йиллари-
да ўзбек халқи анъанавий маданиятини 
ўрганишда «европацентризм» нуқтаи 
назаридан ёндошишга, қатор ижтимоий 
ин-т ва ҳодисаларга «ўтмиш сарқити» 
деб қарашга чек қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг «Ўзбекистон ФА Тарих 
институти фаолиятини такомиллаш-
тириш» ҳақидаги қарори (1998 йил 27 
июль) тарих фани ва унинг қисми Э.нинг 
вазифаларини мазмунмоҳият жиҳатдан 
тубдан ўзгартирди. Ўзбек халқининг эт-


www.ziyouz.com кутубхонаси
252
ногенези, этник тарих муаммоларини, 
ўзбек этномаданий жараёнларини янги-
ча мушоҳада қилиш, холисона ёритиш 
имкони пайдо бўлиб, ушбу мавзу этн. 
тадқиқотларнинг етакчи йўналишларидан 
бирига айланди. Бу йўналишни тадқиқ 
этишда акад. К.Шониёзовнинг асарлари 
(«Қарлуқ давлати ва қарлуқлар», 1999; 
«Ўзбек халқининг шаклланиш жараё-
ни», 2001) муҳим ҳисса бўлиб қўшилади. 
1990-й.ларда К. Шониёзовнинг илмий 
раҳбарлиги остида тарихий Э. муам-
моларини (А.Аширов, У.Абдуллаев), 
Ўзбекистон аҳолисининг маиший турмўш 
анъаналарини (С. Соатова, М.Ўроқов, 
В.Ҳақлиев, С.Шарипов) тадқиқ қилувчи 
олимлар гуруҳи шаклланди. Э. Фарғона 
(Ш.Абдуллаев, 
С.Губаева), 
Бухоро 
(А.Жумаев, М.Қурбонова), Сурхондарё, 
Қашқадарё вилоятлари
(С.Турсунов, А.Қаюмов, О.Бўриев, 
Қ.Насриддинов) ҳамда Қорақалпоғистон 
Республикасининг 
(Т.Есбергенова, 
Р.Камолов, Н.Тлеубергенов) минтақавий 
ўзига хосликларининг турли жиҳатларини 
ёритувчи тарихийэтн. ва этн.социологик 
махсус тадқиқотлари вужудга кедди.
З.Орифхонова, 
Г.Зуннунова, 
М.Қамаритдинова каби олимларнинг 
маҳалланинг ўтмиши ва бугунини, 
ҳозирда ўз-ўзини бошқариш орга-
ни сифатида амалиётдаги аҳамиятини 
ўрганишга бағишланган этн. экспеди-
циялари, этносоциологик тадқиқотлари 
натижалари асосида махсус асарлар 
нашр этилди. Олий ўқув юртлари учун 
Э. фанидан махсус дарслик (И.Жабборов 
«Ўзбек халқи этнографияси», Т., 1994), 
ўқитиш услуби қўлланмалари (О.Бўриев, 
Б.Исҳоқов), этнология атамалари луғати 
(О.Бўриев) чоп этилди.
Ўзбекистонда Э. фанининг шакллани-
ши, ривожи динамикаси, тарихшуносли-
ги муаммолари махсус тадқиқот мавзу-
си бўлди (А.Дониёров ва Д.Ҳошимова). 
Бугунги кунда мамлакатимиз илмий 
муассасаларида Э. фанининг долзарб 
муаммолари тадқиқ қилинмоқда. 2000—
2001 йилларда Термиз ва Қаршида этн. 
тадқиқотлар маркази ташкил этилди. 
Ўзбекистон ФА Тарих институти этноло-
гия бўлими бу тадқиқотлар йўналишини 
белгилаш ва мувофиқлаштириш вазифа-
сини бажариб келмоқда.
Ад.: Жабборов И., Ўзбекхалқи эт-
нографияси, Т., 1994; Шониёзов К., 
Ўзбекхалқининг шаклланиш жараёни, 
Т., 2001; Дониёров А. X., Ўзбекистон эт-
нографияси тарихидан айрим лавҳалар, 
Т., 2003; Дониёров А.Х., Мустақил 
Ўзбекистон этнографияси тарихшу-
нослигининг айрим масалалари, Т., 
2003; Ўзбекистон этнологияси: янгича 
қарашлар ва ёндашувлар, Т., 2004.
Алишер Дониёров. 

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   282   283   284   285   286   287   288   289   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish