«ЭЛ-ЮРТ ҲУРМАТИ» ОРДЕНИ —
қ. Узбекистон Республикасининг орден ва
медаллари.
ЭМАЛЬ (франц. етаП) — металл
сиртига электрокимёвий усулда берила-
диган мустаҳкам шишасимон қоплама.
Э.ларнинг асосий компонентлари крем-
ний (1У)оксид §Ю, бор (III)оксид В
2
0,,
ишқорий ва ишқорийер металларининг
оксидлари, баъзи фторидлар, алюми-
ний (Ш)оксид А1,0
3
, титан (1У)оксид
ТЮ
2
, қўрғошин ҳамда рух оксидлари ва
бошқалардан иборат.
Э.тайёрлаш учун хом ашё аралаш-
маси (дала шпати, кварц қуми, танакор,
борат кислота, сода, селитра, флюорит,
криолит, бўягичлар ва бошқалар) махсус
печларда 1150—1300» трада суюклан-
тирилгач, тегишли ишловлар берилади.
Э.шаффоф ёки бўғиқ, турли ранг бўлиши
мумкин. Сопол ва шиша маҳсулотларга
қопланадиган бўғиқ сирлар ҳам гоҳо
Э. деб аталади. Э. металларни занглаш-
дан сақлайди ва ташқи кўринишини
кўркамлаштиради. Э., асосан, қора ме-
таллар — чўян, пўлатга, баъзан мис ва
алюминий ҳамда турли қотишмалардан
ишланган маҳсулотларга қопланади.
ЭМАН (лот. етапо — тарқаламан)
— радиоактив моддалар концентраиия-
си (мас, минерал сувда) нинг бирликлар
тизимига кирмаган бирлиги; Е билан бел-
гиланади. Активлиги 1 л эритмада 10’°
кюри бўлган радиоактив модданинг кон-
центрациясига тенг (к. Кюри). \Е = 10
|0
Ки/л = 3700 сек ‘ м
3
. кам қўлланади.
ЭМАН, дуб, болут (Оиегсик Ь.) —
қорақайиндошлар оиласига мансуб доим
яшил дарахт, баъзан буталар туркуми.
Шим. ярим шарнинг мўътадил, субтро-
пик ва тропик минтақаларида 450 (Шим.
ва Марказий Америкада 200)дан ортиқ
тури бор. Россия, Кавказ ва Ғарб. Европа-
да тарқалган барги бандли оддий ёки ёзги
Э. (0. гоЬиг), қояли ёки қишки Э.ни, гру-
зия Э.и, монгол Э.и ва бошқалар эманзор
ўрмонлар ҳосил қилади. Ўзбекистонда
Э.нинг қизил Э. тури экилади. Илдизи
ўқилдиз (5 м чуқурликка кириб боради).
Дарахтининг бал. 20—25 м, шохшабба-
си кенг. Барглари тескари тухумсимон,
ўйма, новдалари қизгишқўнғир рангда,
туксиз. Тўпгули кучала ёки бошча. Апр.
ойида гуллаб (15—60 ёшидан гуллай
бошлайди), сентябрда уруғи пишади. Ме-
васи ёнгоқча (чўчқаёнғоқ). Э. ёруғсевар,
қурғоқчиликка чидамли дарахт. 400—
1000 йилгача яшайди. Ёғочи авиация ва
кемасозликда, қурилишда, мебель сано-
атида, бочкасозликда қимматли хом ашё
ҳисобланади. Пўстлоғидан тери ошлаш
да фойдаланилади. Шаҳар кўчалари ва
хиёбонларда манзарали ўсимлик сифа-
тида ўстирилади. Э. ихрта ўрмонлари
ташкил қилишда 1-ўринни эгаллай-
ди, атроф муҳитга соғломлаштирувчи
таъсири бўйича бошқа ўсимликлардан
устун туради. Э. тўнкасидан ўсиб
чиқади ва ёнғоқчасидан (кузда экиб)
кўпайтирилади. Кўчатлари бирикки йил-
дан кейин (баҳорда) кўчириб ўтқазилади.
Абдушукур Хоназаров.
Do'stlaringiz bilan baham: |