O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

элегия, эпиграмма ва идиллиялар авж 
олди. Катта шаҳарларнинг жонсарак 
шовқинсуронидан, иғво ва фитналари-
дан тинкаси қуриган инсон ҳаётнинг 
ғалваларидан бош олиб табиат қучоғига 
кетишни, оддий деҳқонлар, соддадил 
чўпонлар сингари осуда ҳаёт кечиришни 
орзу қилганлиги натижасида янги поэтик 
жанр — идиллия ва буколика, яъни чўпон 
поэзияси юзага келди.
Камимах (тахм. мил.ав. 310—240) 
давр адабиётининг кўзга кўринган ва-
килларидан бири бўлиб, унинг 800 дан 
ортиқ илмий ва бадиий асарлари борли-
ги ҳақида маълумот етиб келган. «Жад-
валлар» номли библиографик асари 120 
жилддан иборат бўлиб, бу тазкирасифат 
асарида ёзувчи ўзидан аввал ўтган олим-
лар ва ёзувчилар ҳақида қисқача маълу-
мотларни жамлаган. Унинг эпиграмма-
лари ҳам аниқ, ўткир ва қисқа ёзилган. 
Тўрт китобдан иборат ва элегия жан-
рида ёзилган «Сабаблар» достони ми-
фологияга оид асардир. Каллимахнинг 
Аттис (Кичик Осиё халкдарида табиат 
худоси) ҳақидаги эпиллияси, маъбудлар 
(Зевс, Аполлон, Артемида)ни мақтовчи 
мадҳиялари ҳам бор. Достонлар ёзган 
Родослик Апполоний (тахм. 295—215) 
«Аргонавтика» достони билан бу жанр-
ни давом эттирди. У бу асарида мифоло-
гик образларга кўпроқ эътибор берган. 
Кичик ҳажмдаги назмий асарлари би-
лан танилган Феокритнинг (тахм. 300—
250) қаламига мансуб «Идиллиялар» 
тўпламида 30 шеър ва 25 эпиграмма мав-
жуд. Бу асарда шоир мазмун жиҳатдан 
рангбаранг асарлар яратган ва унда асо-
сий ўринни сокин табиат қўйнидаги 
ҳаётни тасвирловчи асарлар — «буколи-
ка» (чўпонлар қўшиғи)лар эгаллаган.
Давр насрида фольклор анъанала-
ри устунлик қилади. Шунга қарамай, 
инсоннинг руҳий дунёсини ва маиший 
ҳаётини тасвирлашда маълум ютуқларга 
эришилган. Бу эса кейинги юнон ва Рим 
назми ва романчилигига самарали таъсир 
кўрсатган.
Э. даври қадимий Юнон ва қадимий 
Шарқнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий 
муносабатларининг қўшилиш ва бир-


www.ziyouz.com кутубхонаси
113
бирига таъсир кўрсатиш давридир, бу 
даврда маданият ва санъатда ҳам анъа-
налар қўшилиб борди, уйғунликда ри-
вожланди. Давр руҳи ва хусусиятлари, 
айниқса, меъморлик ва монументал санъ-
атда ўзининг ёрқин ифодасини топди. 
Ҳукмдорлар ўзларининг салтанатларини 
муҳташам бинолар, ажойиб санъат наму-
налари билан бойитишга ҳаракат қилди. 
Янги шаҳарлар пайдо бўлди (Пергам, 
Искандария каби), улар улуғворликда 
ва серҳашамлиликда Афинани ортда 
қолдирди. Шаҳарлар, иншоотлар ан-
самбль тарзида бунёд этилди, кўчалар, 
майдонлар, бинолар ҳайкалтарошлик 
асарлари билан безатилди, уйлар мозаика, 
деворий расм, ҳайкалтарошлик асарлари 
билан кўркамлаштирилди. Боғчорбоғ 
билан боғлиқ безак ҳайкалтарошлиги 
кенг тарқалди, янги иншоот турлари 
— кутубхона, мусейонлар пайдо бўлди 
[Александрия (Искандария) кутубхона-
си, Александрия (Искандария) мусейони 
ва бошқалар], бунёд этилган ибодатхо-
на, алтар, мемориал иншоот турларида 
Шарқ санъатининг кучли таъсири ўз ак-
сини топди (Пергамдаги Зевс алтари ва 
бошқалар).
Э. тасвирий санъатида юнон класси-
каси билан маҳаллий маданият элемент-
ларининг узвий қўшилиши кузатилади; 
санъат асарларида фуқаролик руҳи ўрнини 
ҳукмдорнинг ҳарбий ғалабаларини та-
раннум этиш, умумлашма образлар 
ўрнини ягона шахсни улуғловчи, унинг 
руҳиятини ифодаловчи асарлар яратиш 
эгаллайди, безакдорлик билан бирга 
воқеликни ҳаққоний акс эттириш ку-
чаяди. Монументал ҳайкалтарошлик 
(улутвор бўртма композициялар яратиш) 
кенг тараққий этди (Зевс меҳробидаги 
фриз), ҳайкалтарошлик композициялари 
(«Лаокоон ва унинг ўғиллари», «Фар-
нез буқаси» ва бошқалар) ва портретла-
ри (кичик шакллар ҳайкалтарошлиги)
да образларнинг ҳаётийлиги ортди 
(«Ўзи ва қаллиғини ўлдираётган галл», 
«Ўлаётган галл», шунингдек, Танагра 
ҳайкалчалари). Рангтасвирда кўп шаклли 
комггозициялар тарқалди. Мисрда рас-
сомлик ҳам ривожлангани, адабий ман-
баларда Апеллес, Антифил каби рассом-
лар самарали ижод қилгани тўғрисида 
маълумотлар бор. Э.га хос умумий ху-
сусиятлар ваза рассомлиги, глиптика, 
торевтика, бадиий шиша идишларда ҳам 
қузатилади.
Э. нумизматика санъатида яққол 
кўзга ташланади. Марказий Осиёга 
бўртма тасвирли тангаларнинг кириб 
келиши салавкийлар сулоласи номи би-
лан боғлиқ. Ўрта Осиёда ишланган тан-
галарда портретлар ташқи кўриниши 
билан бирга, шахснинг феълатворини 
ҳам ҳаққоний тасвирлаб, юнон бўртма 
тасвирларидан ўтиб кетди, «ўрта оси-
ёча» мўъжаз портрет санъати ривож-
ланди. Деметрий тасвири туширилган 
тангада унинг характери ва мавқеи фил 
шакли бўлган бош кийимда тасвирлана-
ди (бу унинг Ҳиндистонни забт этгани-
га ишорадир). Э. даврида Ўзбекистонда 
маҳобатли ҳайкаллар ҳам ишланганлиги 
маълум. Жумладан, Артемида Анахита 
сиймосида мужассамлашган. Унинг ол-
тиндан ишланган ҳайкалларида бошида 
нур сочиб турган тожи бўлган, бундай 
ҳайкаллар Бақтриянинг бош ибодатхона-
сига ўрнатилган. Бундай нур таратиб тур-
ган тож Деметрий тангаларидаги бўртма 
тасвирларда ҳам учрайди.
Зардуштийлик 
динининг 
юнон-
ларга таъсири қадим даврларда кучли 
бўлганидек, Э. даврида ҳам бу таъсир 
сезиларли эди. Коммаген подшоҳи Ан-
тиохнинг (мил.ав.1-аср) тошга ўйилган 
ёзувида «Зевс» ва Орамазднинг осмон 
тахтлари» дейилган. Бу эса зардуштий-
лик маъбуди Аҳурамазда юнонларнинг 
бош худоси Зевс билан бир даражага 
қўйилганлигини биддиради. Э. даврида, 
айниқса, зардуштийлик таълимоти катта 
роль ўйнади. Даставвал аҳдга содиқлик, 
кейинчалик ҳақиқат учун курашувчилар 
томонида жанг қилувчи уруш худоси, 
буюк ҳакам ва ниҳоят, ёруғлик худоси 
Митра эллинистик мамлакатларда кенг 
тарқалди. Бу маъбуд ҳиндларда «Митра», 


www.ziyouz.com кутубхонаси
114
Авестода «Мисра», суғдларда «Мишра» 
дейилган: Авесто тилидаги «р» товуши 
суғд тилида «ш»га айланган, натижада 
«Мисша» шакли пайдо бўлиб, кейинча-
лик «Мисра» шаклини олган. Персопол-
даги қоятош ёзувида ҳам Митра «Миш-
ра» шаклида берилган. қадимий юнон 
адабиётида Митра даставвал Геродот 
«Тарих»ининг 1-китобида тилга олинган.
Мил.ав. 4-асрдан Марказий Осиё 
халқлари тарихида янги давр бошлан-
ган. Ҳиндистондан Европагача, Ев-
ропадан Мисргача бўлган ҳудудни ўз 
ичига олган эллинистик давлатларнинг 
иқгисодий, сиёсий, ижтимоий ҳаётида 
Марказий Осиё халклари ҳам иштирок 
этадилар. Шу тариқа, Э. даври Шарқ ва 
юнон халқлари маданияти, адабиётлари-
нинг ўзаро бойиши жараёнининг олий 
чўққиси бўлди. Э. Александр босиб ол-
ган юртлардаги халқлар ҳаётининг турли 
соҳалари — иқтисодиёт, сиёсат, ижтимо-
иймаданий ҳаётидаги катта ўзгаришларга 
олиб келиб, эллинистик маданиятнинг 
равнақ топиши ва кенг тарқалишига за-
мин ҳозирлаган. Осиё ва Европанинг 
ҳамма минтақаларида Э. бир текисда ри-
вож топмаган. Аммо эллинистик давлат-
лар инқирозга учрагандан сўнг бир неча 
асрлар ўтгандан кейин ҳам эллинистик 
маданият санъат ва адабиётда давом этиб 
келган.
Ад,: Тара В., Эллинистическая циви-
лизация, М., 1949; Ранович А.Б., Элли-
низм и его историческая роль, М., 1950; 
Тронский И.М., Историяантичной лите-
ратурьг, М., 1983; Ал имухаммедов А., 
Антикадабиёттарихи, Т, 1975; Сулаймо-
нова Ф., Шарқ ва Ғарб, Т, 1998; Ртвеладзе 
Э., Великий шелковьш путь, Т, 1999.
Мўминжон Сулаймонов, Отабек 
Жўрабоев, Неъмат Абдуллаев.
ЭЛЛИПС (юн. — тушириб қолдириш, 
етишмаслик) — нутқ ёки матндаги син-
тактик қурилма таркибидан бирор унсур-
нинг тушириб қолдирилиши, синтактик 
қурилманинг таркибий «етишмовчили-
ги», «нотўлиқлиги». Э. иқтисод (тежам-
лилик) талаби асосида вужудга келиб, 
тилнинг асосий вазифасига — зарурий 
ахборотни етказишга халал бермайди. Бу 
ҳолат нутқий вазият билан боғлиқ бўлиб, 
тушириб қолдирилган тил бирлиги син-
тактик қурилманинг қолган қисмидан 
англашилиб туради (мас, ўқувчиларни 
баҳолашда «Салимга —3, Нодирга — 5» 
ибораларининг қўлланиши Э.дир). Э.дан, 
одатда, услубий фигура сифатида фойда-
ланилади. Бадиий адабиётда Э. кўпинча 
диалогик нутқда учрайди, шунингдек, 
халқ мақоллари, ҳикматли сўзлар ва 
фразеологизмларда 
кенг 
қўлланади. 
Мас, Бирники — мингга, мингники — 
туманга мақолининг тўлиқ матнмазму-
нидан («Бир кишининг касофати минг 
кишига тегар, минг кишининг касофати 
юз минг кишига тегар») қайси сўзлар 
тушиб қолганлиги, яъни Э.га учраган-
лигини билиб олиш қийин эмас. Яхши-
лар кўпайсин, ёмон қолмасин. Кўрганни 
эшитган енгибди каби иборалар ҳам Э. 
натижаси («Одам» сўзи тушиб қолган)
дир.
ЭЛЛИПС — иккинчи тартибли ясси 
ёпиқ эгри чизиқ. Айланма конус билан 
унинг учидан ўтмайдиган кесувчи текис-
лик кесишишидан ҳосил бўладиган ясси 
фигура. 

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish