O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet272/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭТАЛОН ВАҚТ — Ернинг ўртача 
айланиш тезлигига мос келувчи аниқ 
вақт шкаласи (жадвали) ни тузиш учун 
халқаро вақт хизмати олиб борадиган 
астрономик кузатишлар натижалари асо-
сида ҳисобланувчи халқаро вақт. Аниқ 
атом вақти шкаласи киритилганидан 
(1975 йилдан) кейин халқаро вақт шка-
ласи Э.в. шкаласи мақомини йўқотди. 
Халқаро вақт янги эҳтимолийстатик 
усулда ҳисобланади. Мамлакатларнинг 
вақт хизматлари Ернинг айланиш тезлиги 
ўзгаришлари ва унинг фазодаги вазияти 
тўғрисида мунтазам маълумотларни тай-
ёрлайди. Вақт хизмати ҳар куннинг маъ-
лум соатларида радио орқали аниқ вақт 
сигналларини бериб турадиган ст-ялар 
кўп. Жаҳон миқёсида Э.в.га доир иш-
ларни Парижда жойлашган Халқаро вақт 
бюроси бошқариб туради. Ўзбекистонда 
Э.в. масалалари билан Ўзбекистон ФА 
Астрономия институти шуғулланади 
(қ. Вақт, Вақт хизмати).
ЭТАЛОН ГЕКТАР, шартли эталон 
гектар — эталон шароитларда 1 га ерни 
ҳайдашга мувофиқ келадиган трактор 
ишлари ҳажми. Эталон шароитлари: со-
лиштирма қаршилик — 0,5 кг/см
2
, агре-
гат ҳаракат тезлиги — 5 км/соат, ҳайдаш 
чуқурлиги — 20— 22 см, агрофон — 
ўртача қаттиқликка эга бўлган тупроқдаги 
ғалла экинлари анғизи; тупроқ намлиги 
20—22% гача, рельефи текис (нишаби 
Ггача), участка тўғри бурчак шаклида, 
дала уз. — 800 м, денгиз сатҳидан бал. 
800 м, тош ва тўсиқлар йўқ. Э.г.ларда 
трактор билан бажарилган шартли иш 
ҳажми қуйидагича ҳисобланади. Э.г. ёр-
дамида турли маркадаги тракторларда 
бажарилган иш ҳажмини ягона эквива-
лентга келтириш ва бирон экин тури ёки 
хўжалик, туман ва ҳ.к. даражасида меха-
низациялаштириладиган ишларнинг уму-
мий ҳажмини белгилаш мумкин. Бундай 
ҳисобкитоблар, айниқса, хўжаликларда 
техника қарови ва таъмирини режалаш-
тиришда муҳим аҳамиятга эга.
ЭТАН, СН
3
—СН
3
— рангсиз, ҳидсиз 
газ. Мол.м. 30,7. Суюкланиш т-раси — 
183,23°, зичлиги 572 кг/м
3
(—100°да). 
Сувда оз, этанол ва углеводородларда 
яхши эрийди. Кимёвий хоссаларига кўра, 
Э. тўйинган углеводородларнинг яққол 
вакили. Радикал механизм бўйича турли 
алмашиниш реакцияларига киришади. 
550—650° да термик дегидрогенланган-
да этиленга айланади, 800°да ацетилен 
ҳосил қилади. 300—450° да хлорланган-
да этил хлорид, оксидланганда СН
3
СНО 
ва СН
3
СООН аралашмаси, газ фазада 
нитроланганда нитроэтан ва нитроме-
тан аралашмасини беради. Э. — табиий 
ва йўлакай газлар компоненти (ҳажмига 
кўра 10%) бўлиб, улардан паст трада рек-


www.ziyouz.com кутубхонаси
237
тификациялаш йўли билан ажратиб олиш 
мумкин. Нефть хом ашёсини крекин-
глашда кўп миқдорда Э. ҳосил бўлади. 
Лаб. шароитида Э. метил йодид СН
3
1 дан 
Вюрц реакциясини қўллаб, СН
3
С001Ча 
дан Кольбе реакциясига кўра, этилбро-
мид С,Н
5
Вг дан Гриньяр реакциясидан 
фойдаланиб, этиленни (Рё катализатор-
лигида) ёки ацетиленни (№К.е иштиро-
кида) гидрогенлаб олинади.
Э. — этилен ва винилхлорид олишда 
хом ашё. Э.нинг ҳаво билан аралашмаси 
портлаш хусусиятига эга. Чақнаш т-раси 
152°, ўз-ўзидан алангаланиш т-раси 472°. 

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish