www.ziyouz.com кутубхонаси
85
натижасида ҳосил бўладиган ионлар би-
лан электр токи ўтказадиган эритмалар.
Электролитик диссоциация даражаси (а)
га кўра кучли Э. (а бирга яқин) ва кучсиз
Э.
(а 0 га яқин) фарқланади. Эритмада
1 та молекулани диссоциациялайдиган
ионлар сонига қараб Э. бинар (2 та ион),
тернар (3), квартернар (4), симметрик ва
ассимметрик хилларга бўлинади. Э. фан
ва техникада кенг қўлланади. Тирик ор-
ганизмларнинг барча суюқ системалари-
да Э. бўлади. Э. кўпгина кимёвий синтез-
лар ва электрокимёвий ишлаб чиқариш
жараёнларида муҳим аҳамиятга эга.
ЭЛЕКТРОМАГНИТ ИНДУКЦИЯ
—
магнит майдонида ҳаракатланувчи
ўтказгичда ёки берк контур ўраб тур-
ган сирт орқали ўтувчи магнит индук-
ция оқими ўзгарганда контурда
электр
юритувчи куч (э. ю. к.) ҳосил бўлиш
ҳодисаси. М.
Фарадей кашф қилган
(1831). Э. и.нинг хусусий ҳоли ўзаро ин-
дукция ва ўзиндукция. Э. и. ҳодисасидан
электротехникада, хусусан, генератор-
лар, трансформаторлар ва бошқаларда
фойдаланилади.
ЭЛЕКТРОМАГНИТ МАЙДОН —
электр зарядларнинг ўзаро таъсири бе-
восита амалга ошадиган физик реаллик;
материянинг алоҳида шакли. Электр ва
магнит майдонларнинг кучланганли-
ги (индукцияси) билан ифодаланади.
Ж.
Максвелл Э.м. назариясини электро-
магнит ҳодисаларнинг барча асосий
қонуниятларини ифодаловчи бир неча
тенгламалар системаси кўринишида ифо-
далаган (1860). Ж. Максвелл назарияси-
нинг асосида электр ва магнит майдон-
ларнинг ўзаро узвий боғланишда экан-
лигини ифодаловчи ушбу 2 ғоя ётади: 1)
вақт давомида ўзгарувчи ҳар қандай маг-
нит майдон электр майдонни юзага кел-
тиради ва 2) вақт давомида ўзгарувчи ҳар
қандай электр майдон магнит майдонни
юзага келтиради. Ж. Максвеллнинг би-
ринчи ғояси тўғрилигини
электромаг-
нит индукция ҳодисаси тасдиқлайди,
иккинчисини эса Г.
Герц электромагнит
тўлқинларни кашф қилиши билан ис-
ботлади. Махсус шартшароитларда Э.
м. электр майдон ёки магнит майдон
кўринишида мавжуд бўлиши мумкин.
Моддий жисмлар таркиб топган атом-
лар тенг миқдордаги мусбат ва манфий
электр зарядларга эга. Атомдаги бу за-
рядларнинг Э. м. орқали ўзаро таъсир
қилиши ҳар қандай ҳолатдаги жисм (газ,
суюқлик, қаттиқ жисм, плазма)нинг ху-
сусиятларини белгилайди. Электромаг-
нит ўзаро таъсир табиатда мавжуд уч
хил физик ўзаро таъсирларнинг бири
ҳисобланади.
Зарядларнинг
фазода
қандай
тақсимланганлиги ва қандай ҳаракат
қилиши маълум бўлса, бу зарядлар ҳосил
қилган Э. м. катталикларини аниқлаш
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: