" Шундай кизга совчи қуймок керакки, бу қиз чехраси очик, юзидан олижаноблик ва иффат намоён булсин, поклик ва покизалик пардаси, оркасида тарбияланган ва чиройли иш, одамларга урганган булсин! Бундай қиз энг яхши хадя булиб, ёшлик ва хаёт дастурхонининг лаззати зиёда булишига олиб келади.
Баркудар ибн Махмуд.
2. Мухаббат икки ёшни муайян мақсад ва манфаат асосида бир умр боғлайдиган юрак риштасидир. Бу ришталарни турмуш қуриш, фарзанд қуриш ва тарбиялаш эхтиёжи билан белгиланган ижтимоий ирсий томонлари бор.
Йигитлар гузал қизлар, қизлар эса бақувват, соғлом йигитлар билан оила куришга харакат килиш асосида чиройли ва соғлом авлод колдиришга интилиш билан боғлик эхтиёж етади.
Мухаббат оила қуриш, фарзанд қуриш ниятида бир умр давомида бирга яшашга харакат килаётган ёшлар уртасидаги ижтимоий, маънавий, биологик эхтиёж туйғуларининг бирлигидир.
Мухаббат- самимий ишончдир. Ишонч булмаса оила мустахкам булмайди.
Инсонда севгидан олдин унинг идеали, максади шаклланади. Севги шу мақсадга, идеалга мос келувчи фазилатларни бошқа бир шахсда куриш, у билан бйрлашиб, орзуларини амалга оширишга интилишдир. Лекин бу интилиш жараёнида хам шахс уз ички дунёси эхтиёжларини янада яхшироқ қондиришга харакат килиш етади. Севган киши уз бахтини бошқаларнинг хам бахти орқали танишга харакат килади. Бу бахт- ширин оилавий хаёт, икки жинсга мансуб ёшларнинг бирлашуви натижасида дунёга келадиган фарзандлардир.
Баъзан ишқ- мухаббат табиий, ирсий эхтиёжлар кучайиб оилавий хаёт хақида жамият яратган ахлоқий ва хуқуқий мезонлардан хам устунлик килиб қолади. Оилавий хаёт хакидаги ахлоқий, хукукий мезонлар асрлар давомида шакллланиб, ривожланиб келган. Бу мезонларни менсимаслик ёки уларни четлаб утиш хам баъзан хақиқий севгига асосланган оила қуришга имкон бермайди.
Севги- мухаббатни оддий хиссий эмас, балки ижтимоий маъсулят деб қарамок керак. Оила бахтини жамоатчилик тан олгандагина хақиқий бахт була олади. Биз ўзбеклар хеч качон бу ижтимоий, маънавий омилнинг урни ва ахамиятини инкор кила олмаймиз. Оила бахтининг ўзбекона мезонлари-ёшларнинг ширин турмушидан ота-оналар, қариндош уруғлар, махалла- куй бутун жамоатчилик хам рози булишидир. Инсон узини бахтли деб хисоблаганидагина эмас, балки бошқалар хам бу бахтни тан олгандагина хақикий бахтга эришган булади.
Мухаббат- энг етук эътикод, хар бир шахс учун шаклланиш жараёндир.
(Афлотун).
Ишқ утида ёниш хамма нарсани унитиш эмас, балки бошқалардан ибрат олиб, узида яхши фазилатларни шакллантириш хамдир. Яхши, покиза кийинишга, меъёр даражасида узига зеб беришга, уй- рузғор ишларини озода ва покиза олиб боришга, ахлоқ, одоб борасида хам кузга ташланишга харакат килади. Севган кишисининг эътиборига сазовар булишга интилиш инсонни маънавий покланиш йулига чорлайди... Узи гузал булса хам фаросатсиз, ахлоқ хам одоби тубан, ишёкмас, эркатой қизни хеч ким умр йулдош танлашга ботина олмайди.
Ўзбекистон халк артисти Гавхархон Матекубова
"Баъзи туй ва зиёфатларда пул кетидан қувиб, узларига раккоса номини олган ёш қизларимизнинг уй харакатларида ва бехаёликларини куриб, раққоса касбини танлаганлиги учун афсусланасан киши.... Энг ёмон томони шундаки, даврадаги шилқим қизларни курган ота-она уз қизларининг раққоса булиши учун хеч қачон розилик беришмайди. Натижада бу сохада ута иштиёқманд, талантли ёшлар орзуси ғунчалик чоғидаёк сунади."
Do'stlaringiz bilan baham: |