Ота она ибрати фарзанддир зийнати



Download 79,5 Kb.
bet1/4
Sana11.03.2022
Hajmi79,5 Kb.
#490026
  1   2   3   4
Bog'liq
1403345363 44897


Ота - она ибрати - фарзанддир зийнати
Режа:

  1. Ота-онанинг бурчи

  2. Амур Темурнинг аёлларга хурмати

  3. Ризоуддин ибн Фахриддиннинг ёшлар хақида

  4. Севги

  5. Мухаббат

  6. Ишонч - оила таянчи



1.Ўтган даврларда ота — оналарнинг хаётий тажрибаси, бир — бирига ҳурмати, садоқати, мухаббати, ҳамфикрлилиги, иймонлилиги, инсофлилиги, меҳнатсеварлиги, оилапарварлиги фарзандлар учун камолот мактаби бўлган. Бу мактабда барча бир умр унутилмайдиган, эътиқодига чуқур сингадиган сабоқ олган. Ўғил—қизлар учун аҳил, садоқатли, ҳалол, меҳнатсевар, иймонли — инсофли, ота —она оғушида тарбиланишдан юксак бахт бўлмайди. Фарзанд олдин ота — она ибрати моҳиятини рухан, виждонан, ақл — идрок билан англайди, кейин шу эътиқоддан келиб чиққан ҳолда ҳ,айрли ишларга қўл уради. Ҳаётда оғир — еншлликларни кўп кўрган ҳалол меҳнат қилиб кун кўришга ўрганган ота — она ўз фарзандларига яхши тарбия бериш имкониятига кўпроқ эга бўлади. Бир доно отанинг уйланаётган ўғлига ! насиҳати шундай ва ибратли «Хотин киши ширин сўзнинг шайдоси, унга доим ширин муомалада бўл, лекин назокат ва иффатни талаб қил. Нуқсони бўлса ётиғи билан тушунтир, уни ҳеч қачон хдқорат ва маломат қилма, акс ҳолда чувалчангдай беозор хотин аждарга айланади. Мулойимлик ва ширин сўз билан хотин кишини абадий дўст қилса бўлади. Дунёда хотиндан садоқатли дўстни топиб бўлмайди». Ўзбеклар асрлар давомида аёл кишини қадрлашни, уни хурмат қилиб, ширин муомалада бўлишни эркак учун зарур бўлган юксак ахлоқий фазилат деб қараганлар.
«Доимо кулиб турадиган эрларнинг хотини дунёдаги энг бахтли аёлдир», — деган хикматли сўз юқоридаги фикримиз исботидир. Ўғил бола ўз умр йўлдошини хурмат қилишни отасидан, қиз бола ўз эрига қандай муносабатда бўлишни онасидан ўрганади. Хадисларда: «Иймон жиҳатидан мўминларнинг комилроғи— хулқи яхши бўлгани, хотинларига яхши муомала қилганидир». «Тангри аёллар билан яхши муомалада бўлишингизни тавсия этади, чунки улар оналарингиз, қизларингиз, хотинларингиздир». Оилада эр ва хотин ўртасидаги муносабатға асос бўлган ахлоқий қадриятларнинг мазмунини шу фикрлардан билса бўлади. Оилада эр билан хотиннинг муносабатларига фарзандлари тарбиясига жамиятда мавжуд бўлган ижтимоий, иқтисодий — сиёсий муносабатлар ҳам таъсир ўтказади. Фақат адолатли жамиятгина эр ва хотин ўртасидаги муносабат тенглик ва тенгҳуқуқлиликка таяниши мумкин. Айрим ота — оналар фарзандларини ҳалол меҳнат қилиб пул топишга,
тинч, осойишта турмуш кечиришга ўргатмай, жиноят йўлига бошлайдилар,...
Баъзи оналар ўз фарзандларига нисбатан шундай бемеҳр бўладиларки, уларда ицсоний қалб, виждон бормикан, деб ўйлаб қоласан, Айрим холларда ёш болаларни ота —онасига ташлаб, маишат, молу —дунё излаб бошқа жойларга кетиб қолаётган аёллар ҳам кам эмас.
Ота — она фарзандини хаддан ташқари эркалатиб, бир кун бориб пушаймон бўлади. Кўп хотин киши йигитнинг бахти эмас.
XIV аср араб сайёхи Ибн Барута. Хоразмшоҳларнинг хотинлари. Эркакларнинг ўз умр йўлдошига хурмати, аёлларнинг садоқати, вафодорлиги, андишалиги, шарму — ҳаёлилиги миллий маънавиятимиз ва руҳиятимизга сингиб кетган қадриятдир.
2, Темурнинг аёлларига ҳурмати «Сароймулкхоним», «Бибихоним», Бобур. Шох; Жахон Жамна дарёси бўйига ўз умр йўлдоши Аржумандбону бегимга Тожмахал мақбарасини буюк инсоний мухаббат, садоқатга1 қўйилган хайкалдир. Шох Жахон шу мақбараларни тиклаганда жон берган... Кўзи юмилмай очиқ қолган. Эркаклар, аёллар ўз умр йўлдошига меҳрибон, оқибатли, садоқатли бўлган, севгини ўз қалбида беғубор сақлаши шикаст етказмай, маънавий камолоти даражасининг кўрсаткичидир.
Ўзбеклар ҳамма вақт фарзанд кўришни, бахт, фарзандсизликни бахтсизлик деб кдраганлар. «Болали уй бозор». Болалар ташвиши билан боғлиқ бўлган ишларни ҳам ота —оналар ички бир масъулият сифатида қувонч билан, қувонч аралаш ташвиш билан бажарадилар. Болаларининг ташвиши қанчалик кўп бўлса ҳам ота —оналар ҳеч вақт буни ўзлари учун оғир юк деб билмайдилар. Баъзан ишдан чарчаб ёки бирор нарсадан ранжиб қолганларида болаларнинг ғалваси ортиқча...
Ота —она учун кўп фарзандд_ари ўйнаб юрган уй ҳеч вақт тор бўлмайди. Болаларсиз хувиллаб қолган, бахайбат хонадон тор кўринади. Болалар оиладаги маънавий мухитнигина эмас, балки эр билан хотин ўртасидаги муносабатни ҳам мустахкамлайди. Фарзандл_и оилаларда эр билан хотинларнинг бир-бирига бўлган хурмати ошади.
Болаларнинг кўпчилиги улғайгани сари ота — онанинг бир — бирига кераклилиги янада ошади.
Фарзанд бўлмаса ҳар қандай кучли мухаббат хам дарз кета бошлайди, фарзандсиз турмуш бўлмайди. У ҳар қандай оила учун ҳам фожеадир. Ота —она ҳамда фарзандлар ўртасидаги ишонч, хурматга асосланган муносабатлар — оила мустахкамланганлигининг яна бир заминидир.
З.Шариатда оилавий турмушнинг маънавий, хуқуқий асослари кенг ёритиб борилган. Улардан бири — ҳар' бир йигит ўзи уйланадиган қизни, қиз эса йигитни кўриб, билиб олмоғидир.
Ризоуддин ибн Фахриддин: «Оила қилувчи қизу —йигит хулқу —тарбияда бир —бирига мувофиқ бўлиши керак». (Ризоуддин ибн Фахриддин. Илму —ахлоқ. «Шарқ юлдузи» 10 —сон. 1991. 91 — бет).
Келин бўлмишни қизнинг ўзинигина эмас, балки ахлоқ ва одобиниозодалиги ва покизалиги, уй — рўзғор ишларига қобилиятини, ота —онасини, оилавий шароитини суриштириш ҳам бўлажак фарзанддар саломатлигини, оилавий тотувлиги ва бахтини ўйлаш билан боғланган. Шариатда турмушга чиқаётган қизйнинг- хоҳиш — иродасини тўла ҳисобга олиш, бахтинм- оила қуришнинг асосий шартларидан бири. Шариатда «қиз болани ўзи хоҳлаган кишига турмушга чиқаринг», деган давъат бор. Бу диний ва миллий маънавиятимизнинг асосий нуқтасидир.
Шариат қудрати бўла туриб сабабсиз уйланмай юришни, сабабсиз хотинини талоқ қилишни ҳам оилавий муносабатлар борасидаги динийликка, миллийликка хилофлигини кўрсатади. Булар ҳаммаси оилавий ҳаёт борасидаги динийг миллий қадриятларнинг инсонпарварлик ва адолат билан боғланган моҳиятини тўғри тушунишга имкон беради.
Ҳаётда зарарли, аёлларнинг оналик ва инсонлик қадр — қийматини камситувчи, урф — одатларни исломий анъана сифатида кўрсатишга уринишлар ҳам хатодир. Бу масалаларда қадимий анъаналарга амал қилиш ҳам гунохдир, Маънавиятсизликдир. Бундай масалаларда ота — она фарзандларига намуна бўлишлари даркор.



Download 79,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish