Севги, мухаббатнинг маънавий илдизлари
1. Хаётнинг лаззати хам, қувончи хам мухаббат билан боғлиқ, кимки бировни севмаса ёки севилмаса у ёруг дунёга бекордан бекорга келиб кетади, деб айтаверишга "ишқ либосини 1сийишдан ор қилиш ва мухаббат лаззатидан бебахра булиш табиатнинг оғир жафоси" деб айтаман. Ишқ, мухаббат Оллох инсон қалбига, рухиятига жойлаган энг мухим ва нозик фазилатдир.
Ишқ ути инсон қалбида ёна бошлагандан кейин уни учириш мушкул. Ривоят....." Бир одам жинни булиб қолибди, уни қул оёғини боғлаб даволаш керак , токи бу шунда уни яхшилайди, номақбул қилиқцан қутулуш дейди... Ошиққа на занжир ва на банд писанд унга таъсир қилмас, на таъна.на панд " деб жавоб берибди.
Ишқ утида қовирилаётган одам уз дардига узи даво излайди. Уни топишга харакат килади. Хаёт хақиқати шундай, бир одамни севиб қолган кишига, бу қилиқларни қуй, бошқасини севсанг булмайдими десанг, у яна хам кучли ички туйғу, умид билан уз севгисига интила беради.
Соф севги беғараз булади, мансаб, манфаат билан боғланмайди. Ривоят Шириндан Хисравнинг шунча шону- шухрати, бойлиги булса, уни севмай нега камбағал Фарходни севасан, деб сурашганда у Хисравни менга булган севги даъвоси тилининг учида, Фарходники эса қалбидадир, дейди.
Севги, севилиш, узини унитиб, уйламай нетмай севган кишисининг ихтиёрига бутунлай топшириш, ибо, хаё, андиша, ор-номус чегарасини поймол этиш хам эмас. Севги ички туйғу, хиссиётдир. Инсоннинг қадр-қиймати эса ундан юкори туради. Севги утида ёнганида хамма нарсани унитадиганлар куп нарсани қулдан бой бериб, кейин бир умр пушаймон булиб юришлари хам мумкин. Севги дардига мубтало булган ёшларга ота-онанинг йул- йуриқлари, панд- насихатлари худди шундай вақтларда асқотади. Севгига мубтало булган фарзанд балоғат ёшига етган булса хам унинг хаётий тажрибаси йуқлиги, баъзан хиссиётда акл-идрокдан устун келиб ёколиши мумкинлигини унитмаслик керак. Купинча, севги деб енгил-елпи хаётга кириб кетган ёшлар хатога йул қуяди, унинг азобини эса ота-она, қариндош- уруғлар чекади.
Соф севги ор-номус, қадр- қимматни хам унитмасликдир. Ривоят Лайлидан, Мажнунни севасан, нега келганида юзингни яшириб оласан, деб сураганларида, у шундай жавоб берган экан: Хар куни унга юзимни курсата берсам, унинг қалбида менга нисбатан мухаббат совиб кетишидан қурқаман. Бу фикрда баъзи ёшлар пайқамайдиган хақиқат бор. Мухаббат ути кучли булганида севгилисининг нуқсонлари бутунлай сояда қолиб кетиши хам мумкин.
Лайли хунук булса хам унга Мажнун кузи билан қараш керак, деган гап бор. Йигит ва қизнинг хусну-чиройини эмас, балки ахлоқи-одобини билишга асосланган мухаббат кучли ва барқарор булади. Вақти келиб, хусн, чирой утиб кетади, мухаббат эса эр ва хотинни умр буйи бир- бирига махкамроқ боглаб туриши керак. Шу боисдан донолар:
Do'stlaringiz bilan baham: |