Основные понятия об измерениях и измерительных приборах



Download 9,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/97
Sana24.02.2022
Hajmi9,08 Mb.
#192789
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   97
Bog'liq
КИПиА

 
НУРЛАНИШ ПИРОМЕТРЛАРИ 
 
Бу ўлчов асбобларининг ишлаши жисмдан нурланаётган нур энергиясининг 
унинг температурасига ва физик-кимёвий хусусиятларига боғлиқ ўзгаришини 
ўлчашга 
асосланган. 
Нурланиш 
пирометрларининг 
асосий 
афзаллигига 
температурани ўлчаш чегарасининг катталиги (100-5000
0
С), ҳамда ўлчашнинг 
контактсизлиги киради. 
Иситилаётган жисм температурасининг ортиши билан, унинг нурланиши 
ортади. Жисм 500
0
С гача кўринмайдиган катта тўлқин узунлигидаги инфрақизил 
нурларни, температуранинг ортиши билан аввал кўринадиган кичик тўлқин 
узунлигидаги нурларни, сўнгра, жисм ранги ўзгариб оқариб боради. Яъни, жисм 
қиздирилганда, у аввал тўқ қизил рангда, сўнгра, қизил, тўқ сариқ, сариқ ва нихоят, 
хар хил тўлқин узунлигидаги нурлардан ташкил топган оқ рангга эга бўлади.
Қиздирилаётган жисм температураси ортиши билан, монохраматик 
нурланиш фаоллиги ортиб боради ва 
шунинг билан бирга, жисмдан нурланаётган 
интеграл (тўлиқ) нур энергияси ҳам ортади. Қиздирилаётган жисмдаги бу икки 
хусусиятдан фойдаланиб жисм температурасини ўлчаш мумкин. 
Шундай қилиб, қисман нурланишли пирометрлар, ҳамда тўлиқ нурланишли 
пирометрлар мавжуд. 
Қисман нурланишли пирометрлар

Оптик пирометрлар. Оптик пирометрларда температураси ўлчанаётган нур 
тарқатаётган қиздирилган жисмнинг монохраматик нурланиш ранги, ўлчов асбобига 
ўрнатилган пирометрик лампанинг қиздирилаётган симининг нурланиш ранги билан 
солиштирилади. 
Пирометр телескопи (расм 29) объектив линза 1, окуляр 2 дан ташкил топган 
бўлиб, объектив фокусида ёйсимон вольфрам симли пирометрик лампа жойлашган. 
Унинг иссиқлик даражасини реостат R ёрдамида ўзгартириш мумкин. 0,65 мкм


41 
тўлқин узунлигидаги монохраматик (бир хил рангли) нурланишга эришиш учун 
окулярдан олдин қизил шиша ёруғлик фильтри 4 ўрнатилган.
Расм.29. 
Оптик пирометр қуйидаги элементлардан ташкил топган: 1 - объектив 
линзаси; 2 - окуляр линзаси; 3 - пирометрик лампа; 4 – қизил ёруғлик фильтри; 5 – 
кул ранг ютувчи фильтр; 6 – чиқиш диафрагмаси; 7 – кириш диафрагмаси.
Объектив ва пирометрик лампа орасига ютувчи (кулранг) шиша ўрнатилган 
бўлиб, ундан пирометр юқори ўлчаш чегарасини ошириш учун қўлланилади.
Шундай қилиб, оптик пирометрларнинг ишлаш принципи икки жисм яъни
температураси ўлчанаётган жисм ва вольфрам симининг ёруғлигини солиштиришга 
асосланган экан (расм 30). 
Расм.30. 
Бунда, вольфрам симининг ранги жисм рангидан тўқроқ бўлса (I-холат), 
симдан ўтаётган токни ошириш керак, агар, вольфрам симининг ранги жисм 
рангидан очроқ бўлса (II -холат), унда симдан ўтаётган токни камайтириш керак ва 
нихоят ранглар мос келганда, шкаласи 
0
С да градуировкаланган амперметр (ИП) 
кўрсатуви бўйича жисм температураси аниқланади. 
Вольфрам симини 1500
0
С дан ортиқ температурага қиздириш мумкин эмас. 
Бунда ортиқча қиздирилган лампадан майда заррачаларнинг сачраши натижасида 
лампанинг ички деворлари ифлосланиши мумкин ва бу ўлчов асбоби шкаласи 
градуировкасининг бузилишига олиб келиши мумкин.
Оптик пирометрларнинг афзалликларига юқори аниқлиги, компактлиги, 
соддалиги кирса, камчилигига алохида манбаага мухтожлиги, температура 
қийматини автоматик равишда ёзиб бориш имконининг йўқлиги ва ўлчаётган 
операторнинг спектрал сезгирлигига боғлиқ равишда ўлчаш усулининг 
субективлиги.
Ишлаб чиқаришда ОППИР- 007 оптик пирометрлари ишлатилади.


42 

Download 9,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish