11 маъруза Икки ярим даврли ноль чиқишли тўғрилагич икки ярим нол чикишли тўғирлагични ишлаш принципи



Download 176,5 Kb.
Sana10.06.2022
Hajmi176,5 Kb.
#651048
Bog'liq
11 маъруза


11 маъруза
Икки ярим даврли ноль чиқишли тўғрилагич икки ярим нол чикишли тўғирлагични ишлаш принципи.
Мавзу режаси: икки ярим даврли ноль чиқишли тўғрилагични принципиал схемаси ва ишлаш принципи, вақт диаграммаси ўрганилади.
Таянч сўзлар: ноль чиқишли тўғрилагич, тескари кучланиш, амплитуда қиймати, таъсир этувчи кучланиш, юклама, ноль чиқишли трансформатор, пульсация коэффициенти
Икки ярим даврли тўғрилагич иккига бўлинади: ноль чиқишли тўғрилагич ва кўприксимон уланган тўғрилагичга. 41 расмда ноль чиқишли тўғрилагичнинг принципиал схемаси, 42 расмда вақт диаграммаси келтирилган. Схемада киришдаги трансформаторнинг иккиламчи чулғамида учта нуқта бўлиб (А, Б, О), А ва Б чулғамларнинг охирига ноль чулғамнинг ўртасига уланган.
Бу схемани юкламага ишлайдиган иккита, битта ярим даврли тўғрилагични бирлашганлигидан ташкил топган деб қараш мумкин. Шу билан бир қаторда икки фазали тўғрилагич деб ҳам қараш мумкин. Чунки   ва   кучланишлар тенг, фазалари 1800 га фарқланади.

41 расм. Ноль чиқишли тўғрилагичнинг принципиал схемаси

Бу схемада U2 таъсир этувчи кучланишни битта ярим даврида А нуқта мусбат потенциал бўлганда (О нуқтага нисбатан)   ток А чиқишдан диод Д, диод орқали юклама қаршилиги Rюк дан ўтади ва ОА орқали бекиқ занжир ҳосил қилади. Бу даврда Д2 диодни анодида манфий потенциал бўлади ва диоддан ток ўтмайди, диод ёпиқ ҳолатда бўлади. U2 таъсир этувчи кучланишни иккинчи ярим даврида Б нуқтада мусбат потенциал бўлганда (О нуқтага нисбатан)   ток Б чиқишдан диод Д2 диод орқали юклама қаршилиги Rюк дан ўтади ва ОБ орқали бекиқ занжир ҳосил қилади. Бу даврда Д1 диодни анодида манфий потенциал бўлади ва диоддан ток ўтмайди, диод ёпиқ ҳолатда бўлади. Юклама қаршилигидан иккала даврда хам   ва   ток битта йўналишда ўтади ва юкламада U0 тўғри кучланишни ҳосил қилади.


42 расмда тўғриланган кучланиш ва ток кўрсатилган. Расмдан кўриниб турибдики тўғриланган ток ва кучланиш импульс кўринишида ҳар ярим даврда қайтарилади.

42 расм. Вақт диаграммаси
Бир хил амплитуда қийматида U2m ток ва кучланишнинг ўзгармас ташкил этувчиси битта ярим даврли тўғрилагичдагига нисбатан икки баробар кўп бўлади, яъни


  ни таъсир этувчи билан алмаштирилса  
Схемадаги тескари кучланиш
  ёки  
Икки ярим даврли тўғрилагичдаги тескари кучланиш тўғриланган кучланишдан 3 баробардан кўпроқ.
Хар битти диоддан ўтган ток

Икки ярим даврли тўғрилагичда диодлардан ўтадиган ток юкламадан ўтадиган токни ярмига тенг.
Юкламадаги кучланиш пульсацияси тармоқ частотасига нисбатан икки баробар кўп бўлади.

Икки ярим даврли тўғрилагичда кучланишни ўзгарувчан ташкил этувчиларининг биринчи гармоникаси фазалар фарқи натижасида бир бирини компенсациялайди ва нолга тенг бўлади.
Схемада иккинчи гармоникасининг таъсири сезиларли даражада бўлмайди. Шунинг учун схема актив юкламада ишлаганда пульсация коэффициенти
Кп=0,67
Икки ярим даврли тўғрилагичнинг чиқишидаги кучланиш битта ярим даврли тўғрилагичдаги кучланишга нисбатан анча текисланган бўлади. Камчилиги эса трансформаторнинг мураккаблашиши.

Текширув саволлари.



  1. Икки ярим даврли тўғрилагичда пульсацияланувчи кучланмш частотаси неччига тенг?

  2. Ўзгармас кучланишга тармоқ частотасини ошишиқандай таъсир ўтказади?

  3. Нега икки ярим даврли ноль чиқишли тўғрилагичда ток бир вақтда Д1 ва Д2 дан ўтмайди?

Нима учун тескари кучланиш икки баробар кўп?
Download 176,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish