Основные понятия об измерениях и измерительных приборах


Автоматик потенциометрлар



Download 27,52 Mb.
bet22/86
Sana20.03.2022
Hajmi27,52 Mb.
#502130
TuriПротокол
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   86
Bog'liq
НЎУ ва А маъруза матни 15.04.13

Автоматик потенциометрлар
Агар потенциометрларда термопара занжирида оқаётган ток нол асбоб стрелкасини нолдан четлаштирса, автоматик потенциометрларда нол асбоб бўлмайди. У электрон нол-индикатор билан алмаштирилган бўлади.
Автоматик потенциометр схемасида (27-расм) ҳамма қаршиликлар манганиндан тайёрланади, Rк қаршилиги эса, мис ёки никелдан таёрланади.



Расм.27.
Манба занжири икки шаҳобчадан ташкил топган: реохорд Rр уланган ишчи шаҳобча ва Rнэ и Rк қаршиликлар уланган ёрдамчи шаҳобча.
Ёрдамчи шаҳобча ёрдамида термопара совуқ ковшари температурасининг ўзгаришига, ҳамда эски автоматик потенциометрларда ишчи ток қийматига автоматик тузатишлар киритилади.
Ўлчанаётган термо ЭЮК реохорддаги Rр ва Rн и Rк қаршиликлардаги кучланишлар тушиши билан компенсацияланади, яъни,
E(tt0) = I1Rр+ I2Rн- I1Rк= Uав
Температура ўзгариши билан E(tt ) ўзгаради ва у Uав га тенг бўлмай қолади. Бунда ЭК га ўзгартириш каскади ЎК орқали нобаланс кучланиши ∆U берилади.
∆U= E(tt )- Uав
ЎК да ўзгармас ток нобаланс кучланиши (∆U) ўзгарувчан токга айлантирилади ва сўнгра ЭКда реверсив юритма (РЮ) роторини айлантиришга етарли даражада кучланиш ва қуввати бўйича кучайтирилади. РД ротори кинематик равишда ўлчов асбобининг ўлчаш қурилмаси ҳамда реохорд Rр сургичи билан кинематик равишда боғлиқ. нобаланс кучланиши ∆U пайдо бўлиши билан, РД ротори айланишни бошлайди ва реахорд Rр юритгичини суради, токи
∆U = 0 яъни, E(tt0)= Uав
Эски автоматик потенциометрларда схемада ишчи токни I1 ўрнатиш учун тумблер назорат “К” холатига қўйилади. Бунда, агар Rнэ қаршилигидаги кучланишнинг тушиши I1Rнэ нормал элемент ЭЮКга тенг бўлмаса, унда электрон кучайтиргич ЭК га бу кучланишлар фарқига тенг кучланиш Eнэ- I1Rнэ=∆U1 берилади ва РД ротори айланиб I1Rнэ ни Eнэ га етказади. Бунда бўлиб, РД га сигнал келмайди ва ишчи ток қиймати белгиланган қийматга етади. I2
Rнэ – НЭ занжиридаги ўзгармас манганин қаршилик;
Rш - Rр реохорддан ўтаётган токни чеклашга мўлжалланган қаршилик;
Замонавий автоматик потенциометрларда стабиллашган манбаалар қўлланилганлиги сабабли, ишчи токни ўрнатишга мўлжалланган нормал элемент занжири олиб ташланган.
Автоматик потенциометрларда совуқ ковшар температурасини ошиши билан термопара ишлаб чиқаётган ТЭЮК E(tt ) - E(tt ) қийматга камаяди. Шунингдек совуқ ковшар қиймати ўзгариши Uав нинг қийматини ҳам ўзгаришига сабаб бўлади, чунки Rк қаршилик совуқ ковшар билан бир хил температурада бўлади, яъни
E(tt )-E(tt )= I2Rр+I2Rн-I1(Rк+∆ Rк)
Совуқ ковшар температурасини ўзгариши натижасидаги ТЭЮК нинг ўзгариши Rк қаршилик ўзгариши натижасидаги қўшимча кучланишлар тушиши I1∆Rк билан компенсацияланади.
Шунингдек, лента диаграммали автоматик потенциометрлар (КСП-4) ҳам ишлаб чиқарилади. Бу ўлчов асбоблари битта, учта, олтита ва хатто ўн икки позициядаги температурани ўлчашда ишлатилиши мумкин. 28-расмда учта нуқтада температурани ўлчайдиган автоматик потенциометр схемаси келтирилган.

Расм.28
МП – икки қутбли уч позицияли ёқиб ўчиргич. Унинг ишлаши синхрон электр юритма ёрдамида амалга оширилади ва унинг ёрдамида ўлчаш схемасига галма-гал учта термопара уланади.



Download 27,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish