5-лаборатория иши



Download 126 Kb.
bet1/2
Sana28.04.2022
Hajmi126 Kb.
#586220
  1   2
Bog'liq
5 laboratoriya

5-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ




AVTOMATIK KOʻPRIKNING GRADUIROVKA XARAKTERISTIKASINI OʻRGANISH
I. Ишнинг мақсади

Автоматик кўприкнинг тузилиши, иш принципи, ўлчаш схемасини ўрганиш ва унинг характеристикаларини аниқлаш.




II. Ишнинг назарий қисми
Мувозанатга келтириш жараёни бутунлай автоматлашти-рилган кўприк автоматик кўприк деб аталади.
Автоматик кўприк ўлчанувчи, кўпгинча ноэлектр қийматларнинг миқдорини узлуксиз равишда кўрсатиб туриш керак бўлган ҳолларда, ўлчанувчи қийматни вақт бўйича ўзгаришини ўзи ёзар механизм ёрдамида ёзиб олиш, ҳамда технологик жараёнларни автоматик равишда ростлаш ва бошқариш учун кенг миқёсда қўлланилади.

8.1- расм. Автоматик кўприкнинг принципиал схемаси.


РД- реверсив двигатель; КЛ- қоғоз лента; КК- қувват кучайтиргичи; ҚК кучланиш кучайтиргичи; R2, R3, R4 – кўприкнинг елка қаршиликлари; RТ – қаршилиги ҳароратга боғлик бўлган қаршилик термометри (R1 ўрнига уланган); rл1, rл2, rл3 линия симларнинг қаршиликлари; R- реохорд.
Автоматик кўприк мувозанат ҳолатида бўлганда кучланиш Ucd=0 ва двигателнинг ротори айланмайди. Кўприк мувозанат ҳолатидан чиқарилганда (RТ ни ўзгартириб), чиқиш cd диагоналида U кучланиш ҳосил бўлади. Бу кучланишнинг қиймати ва ишораси RТ нинг ўзгаришига боғлиқ.
Кўприк чиқишидаги бу кучланиш U кучланиш ва қувват кучайтиргичлари ёрдамида кучайтирилгандан сўнг двигателга таъсир этиб, уни ҳаракатга келтиради. Двигатель айланиб, кўприк мувозанатга келгунча реохорднинг дастагини (Д) чап ёки ўнг томонга суради. Шу вақтда двигатель вали билан механик боғланган кўрсаткич ўлчанувчи қиймат бирлигида даражаланган шкала бўйлаб, ёзувчи механизмнинг пероси эса қоғоз лента бўйлаб сурилади.
Кўприк мувозанатга келиши билан U нолга тенглашади ва двигатель тўхтайди, rл1 ва rл2 линия симларининг қаршиликлари ташқи муҳит ҳарорати ўзгаришига боғлиқ бўлиб, ҳарорат ортиши билан бу қаршилик қийматлари ҳам бирор миқдорга ортади. Агар RT қаршилигини икки симли схема бўйича уласак, rл1 ва rл2 қаршиликлар битта елка қаршилигига қўшилади.
Ташқи муҳит ҳарорати ўзгарганда, бу қаршиликлар қийматининг ўзгариши натижасида хатолик юзага келади. Бу хатолик бўлмаслиги учун RT уч симли схема бўйича уланади. (8,1- расмга қаралсин). Бундай схеманинг хусусияти шундан иборатки: rл1 линия қаршилиги биринчи елкага rл2 эса, иккинчи елка қаршилигига қўшилади. Учинчи сим орқали «а» нуқтага кучланиш манбаи уланади. Натижада ташқи муҳит ҳарорати ўзгариши билан елка (RT+ rл1) ва иккинчи елка (RT+ rл2) қаршиликлари бир ҳил қийматга ортади. Шу сабабли мувозанат шартига биноан ҳеч қандай хатолик пайдо бўлмайди.
Ҳозирги вақтда автоматик кўприклар печь ва бошқа объектлардаги ҳароратни қаршилик термометрлари ёрдамида ўлчаш, ёзиш ва ростлаш учун кенг қўлланилади.
Автоматик кўприкларнинг аниқлиги қўл билан мувозанатга келтирилувчи кўприкларнинг аниқлигига нисбатан анча паст.



Download 126 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish