6-ma’ruza: O’zgarmas elektr tokining ishi va quvvati Ўтказгичларни улашнинг энг содда ва кўп учрайдиган турлари кетма-кет ва параллел улашдир.
Ўтказгичлар кетма-кет уланганда бирининг охири иккинчисининг бошига, иккинчисининг охири учинчисининг бошига каби тартибда уланади (1-расм).
Занжирнинг АС қисмларига кучланиш (потенциаллар фарқи) берилса, занжир орқали ток ўта бошлайди. Ўтказгичлар кетма-кет уланганда R, ва R2 қаршиликлар орқали бир хил микдорда ток оқиб ўтади, яъни
I1 =I2=I (1)
чунки ўтказгичлардан ток ўтаётганда алектр заряди тўпланиб қолмасдан ўтказгичларнинг ҳар қандай қисми орқали маълум бир вақт ичида айни бир микдордаги электр заряди оқиб ўтади.
R1 ва R2 қаршиликлардаги кучланишнинг тушиши занжирниш бир қисми учун Ом қонунига кўра:
UАВ=IR1ва UВС=IR2(2) га тенг бўлади. Бу ифодаларни хадма-ҳад бўлсак
(3)
га эга бўламиз. Кетма-кет уланган ўтказгичлар учларидаги кучланиш тушиши уларнинг қаршиликларига тўғри пропорционал бўлади.
Занжирга кетма-кет уланган ўтказгичларнинг умумий электр қаршилигини ҳисоблаш ифодасини келтириб чиқарайлик. 1-расмда тасвирланган занжирнинг АС қисмидаги кучланишнинг тушиши yнинг AB ва ВС қисмларидаги кучланишлар тушишининг алгебраик йиғандисига тенг, яъни
UAC=UAB+UBC (2) ифодага кўра (4) ифодани қуйидагича ёзамиз:
UAC=IR1+IR2(5)
Агар занжирга уланган барча ўтказгичларнинг умумий қаршилигини R билан белгиласак, у ҳолда занжирнинг АС қисмидаги кучланишнинг тушиши қуйидагига тенг бўлади:
UAC=IR(6)
(5) ва (б) ифодалар асосида қуйидагига
R=R1+R2(7)
эга буламиз. Демак, кетма-кет уланган ўтказгичлардан тузилган занжирнинг умумий электр қаршилиги алоҳида ўтказгичлар қаршиликларининг алгебраик йигандисига тенг бўлар экан. Қаршиликлари R1 ва R2 бўлган ўтказгичлар 2-расмда тасвирлангандек улансин. Ўтказгичларнинг бундай уланишини параллел улаш дейилади. А тугунга кириб келаётган I ток кучи икки қисмга тармоқланади, яъни R1 ўтказгич орқали I1ток кучи ва R2 ўтказгич орқaли I2ток кучи оқиб ўтади.
Тажрибалардан маълумки тугунга кирувчи ток, ундан чиқаётган токларнинг алгебраик йиғандисига тенгдир:
I=I1+I2(8) Тармoқланган занжирнинг ҳар бир тармоғидаги кучланишнинг тушиши микдор жиҳатдан ўзаро тенг, яъни:
U = U1 = U2ёки I1R1 = I2R2 (9)
бу ифодалардаи
(10 ) эканлигини келиб чикади.
Умумий занжир учун ва занжирнинг бир қисми учун Ом қонунини ва (10) тенгликни эътиборга олган ҳолда қуйидаги ифодаларни ёзамиз:
(11)
(8) ва (11) муносабатларга кўра қуйидаги ифодага эга буламиз:
ёки (12)
(12) ифодадан қуйидаги хулоса келиб чикади. Параллел уланган ўтказгачлар занжирининг умумий қаршилигининг тескари қиймати уланган ўтказгачлар қаршиликлари тескари қийматининг йиғандисига тенг бўлади. Ўтказгачлар параллел уланганда занжирнинг умумий злектр қаршилиги камайиб, занжир орқали купроқ ток оқиб ўтади.