14-модда. Oрганик маҳсулотларни ишлаб чиқаришга
ўтиш шартлари
Органик маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ўтиш даврида:
органик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ва мувофиқликни баҳолаш органи ўртасида органик маҳсулотларнинг мувофиқлигини баҳолаш тўғрисидаги шартнома расмийлаштирилади;
маҳсулотлар органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш тўғрисидаги қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мослаштирилади;
органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш органик маҳсулотлар тоифасига кирмайдиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан ажратган ҳолда амалга оширилади;
ишлаб чиқарилган маҳсулотларни «ўтиш давридаги органик маҳсулот» сифатида тамғалаш ва реализация қилишга рухсат этилади.
15-модда. Органик маҳсулотларни ишлаб чиқаришга
қўйиладиган талаблар
Органик маҳсулотларни ишлаб чиқаришга қуйидаги умумий талаблар белгиланади:
соғлом ҳайвонлар ва ўсимликлар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсидан олинган хавфсиз маҳсулотлар ва хомашёдан фойдаланиш;
органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш, муомалага киритиш
ва тамғалашда қонунчилик талабларига жавоб берувчи технологиялардан фойдаланиш;
тупроқ унумдорлигини сақлаб қолиш ва ошириш;
ишлаб чиқариш учун органик маҳсулотларнинг аниқ турини танлашда экологик тизимларни сақлаб қолиш;
қайта тикланадиган ресурслардан, шу жумладан ўсимлик
ва ҳайвонлар манбаларидан олинган маҳсулотлар ва чиқиндилардан органик маҳсулотларни ишлаб чиқаришга қўйилган талабларга мувофиқ бўлган ҳолда фойдаланиш;
қайта тикланмайдиган табиий ресурслардан фойдаланишни камайтириш;
инсон соғлигига, ўсимликларга ва ҳайвонларнинг осойишталигига зарар етказмайдиган, атроф муҳит ифлосланишининг олдини оладиган ёки унинг оқибатларини бартараф этадиган технологиялардан фойдаланиш;
технологик мақсадлар учун қонунчиликда рухсат этилган миқдорда озиқ-овқат қўшимчалари, мироэлементлардан фойдаланиш;
ўсимликларни ҳимоя қилишда алмашлаб экишни, касалликлар, зараркунандалар ва бегона ўтларга чидамли ўсимликлар турларини
ва навларини танлаган ҳолда тегишли чоралар кўриш, шу жумладан механик, биологик ва физик усулларни қўллаш;
маҳаллий шароитларга мослашган ўсимлик навлари, турлари
ва ҳайвонлар зотларини танлаш;
чорвачиликда органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш натижасида ҳамда келиб чиқиши табиий бўлган моддалардан олинган ингредиентлардан иборат озуқа ва озуқа қўшимчаларни қўллаш;
ичимлик суви учун қонунчиликда белгиланган талабларга жавоб берадиган сувдан органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришда маҳсулотнинг ингредиенти сифатида фойдаланиш;
бир турдаги органик ва ноорганик ингредиентларни биргаликда битта органик маҳсулотга аралаштирмаслик.
Органик маҳсулотларни ишлаб чиқаришда қуйидагилар тақиқланади:
синтетик моддалар, пестицидлар, гормонлар, антибиотиклар
ва кимёвий озиқ-овқат қўшимчаларидан фойдаланиш;
тупроқдан фойдаланмасдан ўсимлик маҳсулотларинг етиштириш усулларини қўллаш;
ионлаштирувчи нурланишдан (манбалардан) фойдаланиш;
табиий ҳолда ўсувчи ўсимликларни қайта ишлашда кимёвий усулларидан фойдаланиш;
оқова сувлар чўкмасидан, септик чиқиндилардан ва инсон ҳаёти фаолиятидаги бошқа чиқиндилардан ҳамда инсон ҳаёти ва фаолиятидаги чиқиндилардан таркиб топган моддалардан ўғит сифатида фойдаланиш;
ген-муҳандислиги фаолияти натижаларидан (генетик модификацияланган объектлардан) фойдаланиш.
Органик маҳсулотларнинг аниқ турларига қўйиладиган махсус талаблар, шу жумладан уларни параллел ва бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқариш шартлари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |