Органик маҳсулотлар тўғрисида 1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади


-модда. Органик маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш



Download 43,3 Kb.
bet8/10
Sana21.07.2022
Hajmi43,3 Kb.
#833013
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1. Органик қонун

16-модда. Органик маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш

Мувофиқлик сертификатига эга органик маҳсулотлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганда чет давлатнинг мувофиқликни баҳолаш органи томонидан берилган органик мувофиқлик сертификати ҳамда ушбу давлатда қабул қилинган намунадаги органик маҳсулотнинг келиб чиқишини тасдиқловчи сертификат нусхалари тақдим этилиши шарт.


Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган органик маҳсулотларга нисбатан қонунчиликда белгиланган санитария, фитосанитария, ветеринария ва ветеринария-санитария чоралари қўлланилади.


17-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан органик маҳсулотларни олиб чиқиш
Органик маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш ушбу Қонун ва соҳани техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар талабларига тўлиқ жавоб беришини тасдиқловчи органик мувофиқлик сертификати тақдим этган ҳолда амалга оширилади.

4-боб. Органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёнларини нaзорaт қилиш ва бошқариш




18-модда. Органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва органик
маҳсулотларнинг мувофиқлигини тасдиқлаш (инспекция назорати)

Органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва органик маҳсулотларнинг мувофиқлигини тасдиқлаш (инспекция назорати) ихтиёрий тусга эга.


Органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва органик маҳсулотларнинг мувофиқлигини тасдиқлаш (инспекция назорати) органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш тўғрисидаги қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан амалга оширилади.
Органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва органик маҳсулотларнинг мувофиқлигини тасдиқлаш (инспекция назорати) натижаси мувофиқлик сертификати ҳисобланади.
Органик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва органик маҳсулотларнинг мувофиқлигини тасдиқлаш (инспекция назорати) тартиб-таомилини ўтганидан кейин органик маҳсулотларга миллий мувофиқлик белгисини қўйиш ҳуқуқига эга бўлади.
Органик маҳсулотларга қўйиладиган миллий мувофиқлик белгисининг тасвири, шакли ва унга қўйиладиган техник талаблар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланади.

Download 43,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish