органик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар реестри – органик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларга доир маълумотлар базаларини шакллантириш, рўйхатга олиш ва ҳисобини тизимлаштириш;
органик қишлоқ хўжалиги – органик агротизимнинг санитария ҳолатини, шу жумладан биологик цикл ва хилма-хиллик, тупроқнинг биологик фаоллигини сақлаш ва сифатини ошириш имконини берувчи ишлаб чиқаришни бошқаришнинг ягона тизими;
ўтиш даври – маҳсулотларни анъанавий усулда ишлаб чиқаришдан органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш тўғрисидаги қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган даврда органик усулда ишлаб чиқаришга ўтиш муддати;
органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш соҳасида эквивалентлик – органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш соҳасидаги
чет давлатлар томонидан қабул қилинган тамойиллар, қоидалар
ва шакллантирилган тизимларнинг бир бирига мослиги.
4-модда. Органик маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг
асосий принциплари
Органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш қуйидаги асосий принципларга асосланади:
органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўналишини танлашнинг ихтиёрийлиги ҳамда иқтисодий фаолият эркинлиги;
қайта тикланадиган манбалардан фойдаланиш;
экологик тизимни сақлаш ва экологик хавфсизликни таъминлашнинг устуворлиги;
органик маҳсулотларни ишлаб чиқаришда ген муҳандислиги асосида олинган маҳсулотлар (экиш материаллари, наслли уруғлар, озиқ-овқат ингредиентлари, ўғитлар ва бошқалар)дан фойдаланишга тақиқ қўйилиши.
2-боб. Органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш
соҳасини давлат томонидан тартибга солиш
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш соҳасидаги
ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлайди;
органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантиришга қаратилган давлат дастурларини тасдиқлайди ва уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
органик маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун қулай ҳуқуқий ва иқтисодий шароитлар яратади;
органик маҳсулотларнинг хавфсизлигига қўйилган талабларда рухсат этилган ифлосланиш меъёрларини, шу жумладан органик усулда етиштирилган қишлоқ хўжалик экинларини (ўсимликларни) касаллик
ва зараркунандалардан ҳимоя қилишда ишлатилган биологик ва кимёвий моддаларнинг етиштирилган маҳсулот таркибидаги қолдиқларнинг чекланган миқдорларини белгилайди;
органик маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва ундан олиб чиқиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш, реализация қилиш ва йўқ қилишга доир талабларни белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |