ОРГАНИК КИМЁГА АСОС СОЛГАН БУЮК ОЛИМЛАР
Йирик кимёгар олимлар, академик О.С. Содиқов, С. Юнусов, М.Н. Набиев, Х.У. Усмонов, А.С. Султонов, Ю.Т. Тошпўлатов, М.А. Асқаров, Н.Р. Юсупбеков, А.Б.Қўчқоровларнинг номи четэлларда ҳам маълум.
Органик моддаларнинг асосий хомашё мабаалари
Табиий газ
Нефт
Тошкўмир
Тошкўмир қатрони
Сланец (Торф)
Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги маҳсулотлари
Табиий газлар. Асосий таркибини (92 – 96% гача) метан. Бошқа углеводородлар (6% гача) этан, пропан, бутан ва S бирикмалари ҳамда СО2 бўлади. Табиий газларни қазиб олиш вақтида газ конденсати ҳам ажралиб чиқади. Газ конденсат суюқ углеводородларнинг аралашмаси. Саноатда метандан ацетилен, водород, қоракуя, хлорли эритувчилар ва бошқалар олинади. Ўзбекистон табиий газларнинг катта миқдори Газли, Шўртон, Сурхандарё вилояти, Муборакдаги конлардир. Ўзбекистонда ҳар йили 65 млрд кубометрдан ортиқ табиий газ, 4,5 млн. тоннагача газ конденсати қазиб олинади.
Нефт. Нефт – СНларнинг аралашмасидан ташкил топган бўлиб, ниҳоятда мураккаб таркибга эга. Унинг таркиби ўзгарувчан бўлиб, унга СНлардан ташқари, N, O ва Sли бирикмалар ҳам киради. Нефтнинг келиб чиқиши тўғрисида ҳозирги кунда икки хил қараш мавжуд.
1 – нефт ўтмишда мавжуд бўлган ҳайвонот ва ўсимлик оламининг геокимёвий ўзгариши натижасида ҳосил бўлган.
2 – нефт ноорганик бирикмалар, яъни металл карбидларидан пайдо бўлган.
Нефт газлар, сув, механик аралашмалардан (қум, тупроқ) тозалангандан сўнг асосан уч қисмга ҳайдаб ажратилади:
1. Бензин (30-1800С) 2. Керосин (180-3000С) 3. Мазут (қолдиқ):
Нефтнинг бу асосий бўлакларидан
Петролей (нефт) эфири (30-800С), 2. Лигроин (110-1400С), 3. Уайт спирт (150-2000С), 4. Газоил (270-3000С)
Мазутни паст босимда, сув буғи билан ҳайдаб:
1. Соляр мойлари, 2. Сурков мойлари, 3. Вазелин, 4. Парафин ва бошқалар олинади.
Тошкўмир. Тошкўмир ҳавосиз 1000-12000С да қиздирилганда кокс ва газ ҳосил бўлади. Бу газ тарикибида метан, этилен, водород ва углерод оксиди бўлади. Бундан ташқари ҳосил бўладиган газ совутилганда 3 – 5% гача мойсимон қора суюқлик – тошкўмир қатрони ҳосил бўлади. Тошкўмир қатронини ҳайдаш орқали ароматик углеводородлар – бензол, толуол, ксилоллар, фенол, нафталин, антрацен, фенантрен, пиридин асослари ва бошқалар ажратиб олинади. Кўмирни 400-6000С да 25,0 МПа босим остида темир оксиди катализаторлигида гидрогенлаб, суюқ СНлар аралашмаси олинади.
Тошкўмирдан генератор гази ва сув газини олиш қуйидаги реакцияларга асосланган:
сув гази
Углерод оксиди билан водород аралашмаси метил спирти, сирка кислота, суюқ углеводородлар олишда, оксисинтез жараёнида катта аҳамиятга эга. Ҳозирги кунда углерод оксиди билан водород аралашмаси метанга 800-9000С да NiO ва Al2O3 катализаторлигида сув буғи таъсир эттириб олинмоқда:
синтез газ
Do'stlaringiz bilan baham: |