Тасодифий танлов.Респондентларнинг шундай танлови бўлиб, муҳим йиғиндини энг яхши намойиш қилади, чунки жамоанинг ҳар бир аъзоси репрезентатив гуруҳга киришга бир хилдаги имкониятларга эга.Кўпчилик сўровлар учун респондентларни махсус танлаб олиш характерли. Агар сиз коллежингиз талабалари ўртасида сўров ўтказмоқчи бўлсангиз, ҳаммасидан сўраб чиқишингиз мумкин, аммо бу эҳтимол, кўп вақтни олади. Яхшиси, биз тадқиқ қилмоқчи ва характерламоқчи бўлган барча турдаги талабаларни кўрсатиб бериши мумкин бўлган гуруҳ танлаб олиш керак. Мақсадга тасодифий танлов ёрдамида эришилади, қачонки мазкур жамиятнинг ҳар бир аъзоси бизнинг гуруҳимизга киришга бир хил имкониятга эга бўлишади. Аммо тасодифий респондентларни бундай гуруҳга қандай танлаб олиш керак? Сиз уларнинг ҳаммасини анкета тўлдириш учун уйларига жўнатмайсиз-ку, чунки уларни қайтарадиган барча ҳалол одамлар энди тасодифий респондентлар бўлишмайди. Энг яхшиси, ҳар биридан жавоб олишга ишонган ҳолда алфавит бўйича тузилган умумий рўйхатдан ҳар ўнинчиси ёки йигирманчисини танлаб оласиз. Яхшиси 500 кишидан иборат эмас, балки 100 кишидан иборат репрезентатив гуруҳ танлаб олиш керак. Бундай тасодифий танлов принципи давлат миқёсидаги сўровларда ўзини яхши тавсия қилди. Баҳайбат бочкани тасаввур қилинг, унда 60 миллион оқ рангдаги ловия 40 миллион яшил рангдаги ловия билан аралаштирилган. Агар таваккалига 1500 ловияни сузиб олган шуфель, ўз ичига 60% оқ ва 40% яшил ловияларни сиғдирса - 2-3 % хатога йўл қўйилади. Кенг қамровли сўровларда респондентларни танлаб олиш ловияларни танлаб олишдек гап; тасодифий танлаб олинган 1500 одам бутун жамиятнинг кайфияти ва фикри ҳақида ҳайратланарли даражада аниқ маълумотлар беришади. Респондентларни тасодифий танлаб олиш серташвиш иш бўлганлиги сабабли баъзи сўровларнинг ташкилотчилари респондентларни танлашга алоҳида зўр беришмайди. Шер Хайтнинг "Аёллар ва севги" номли китобида у почта орқали олган ва 100 минг америкалик аёлнинг фикрини акс эттирадиган фақатгина 4,5% жавобларга асосланган сўров натижалари ҳақида сўз боради. Бу сўров натижаларини нафақат сўралганларнинг фоизи паст бўлганлиги учун, балки контакт ўрнатилган аёллар ташкилотларининг аъзолари бўлиб чиқишгани учун ҳам икки марта репрезентатив эмас деб ҳисоблаш мумкин. Шунга қарамасдан Хайт "Жавоблар умумий миқдорда 4500 одамдан олинган. Мен учун шунинг ўзи етарли", - деб таъкидлайди. Кўриниб турибдики, унинг сўровлари натижаларини муқовасига жойлаштирган "Time" журнали учун ҳам бу етарли бўлган: никоҳига 5 ва ундан ортиқ йил бўлган 70% аёлнинг жазмани бор; 95% аёллар ўзлари севган эркаклардан эмоционал стресс олишади.Кўриниб турибдики, журнал ходимлари учун унчалик реклама қилинмаган сўровларда ихтиёрсиз равишда сараланган гуруҳлардаги аёллар ўзларининг шахсий ҳаётларидан кўпроқ қониқишларини айтганлари ҳақидаги факт ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас экан: уларнинг ярмидан кўпи никоҳда "жуда бахтли" эканликлари ёки "мамнун" эканликлари ҳақида гувоҳлик беришган, фақат 3% гина "бутунлай бахтсиз" эканликларини таъкидлашган. Ҳар 7 аёлдан биттаси никоҳли бўлса ҳам жазмани борлигини таъкидлаган. Содиқ умр йўлдошиликнинг бу даражаси Британия, Франция ва Данияда ўтказилган сўровлар билан тасдиқланган. Респондентларни тасодифий танлаб олмасдан одамларнинг катта гуруҳларида сўров ўтказиш, масалан Хайт ўтказгани сингари, шу жумладан телефон орқали ҳам, - бу нотўғри рақамларни олишга олиб борадиган тўғридан тўғри йўл.
Do'stlaringiz bilan baham: |