O’quv va tarbiya ishlari bo‘yicha direktor o’rinbosari V v. b


Видеофоторегистрация методининг



Download 2,61 Mb.
bet25/84
Sana24.02.2022
Hajmi2,61 Mb.
#210008
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   84
Bog'liq
УМК КФП

Видеофоторегистрация методининг универсаллигига қарамай тадқиқотларда ЭҲМ ва бошқа махсус техниканинг қўлланилиши бугунги кунда мураккаб муаммо бўлиб келмоқда.
Шакллантирувчи эксперимент - бу усулнинг асосий белгиси В.В Давидовнинг “психиканинг у ёки бу эмпирик шаклларининг хусусиятларини оддийгина таъкидлаб эмас, балки уларни фаол моделлаштириб махсус шароитларда намоён этиб, улар моҳиятини очиб бериши” керак деган фикри билан белгиланади. Шакллантирувчи эксперимент усулларини қўллаш ўқув- касбий жараёнларнинг маълум тавсифларини ўзгартириш ва шу ўзгаришнинг таълим олувчиларнинг ёш, интеллектуал хусусиятларига бўлган таъсири билан боғлиқ.Моҳиятига кўра, бу усул кенг тадқиқот ўтказиш воситаси сифатида бошқа усулларни қўллаш орқали ўтказилади. Шакллантирувчи эксперимент В.В.Давидов берган тавсифига кўра - биринчидан, кўп сонли яъни, статистик муҳим; иккинчидан, у ёки бу консепцияни юритиш учун амалга ошириладиган; учинчидан узоқ давомли ва ниҳоят педагогик-назариётчи диагностик методистларни ўзаро ҳамжиҳатлилигини таъминлаб берувчи экспериментдир. Шакллантирувчи эксперимент касбий таълимнинг оптимал техналогияларида, корхонада касбий тайёргарликнинг самарали методикасида, малака ошириш тизимига иннавацион усулларни қўллаш жараёнида фойдаланилади.
МАТЕМАТИК ИШЛОВ БЕРИШ УСУЛЛАРИ
Миқдорий маълумотларга ишлов бериш усулларига тадқиқот хулосаларини чиқаришнинг статистик усуллари ҳамда улар ўртасидаги маълум алоқаларини аниқлаш, илгари суралган гипотезанинг ҳаққонийлигини текшириш кабилар ҳисобланади. Натижаларга математик ишлов бериш, тадқиқотларнинг исботланганлигини (репрезантлилиги) танлаб беради Сифат кўрсаткичларининг миқдорий ишлов берилганлик билан бир қаторда психологик тадқиқотнинг объектлиги сезгилари даражада оширилади. Тадқиқот усулларининг тўғрилиги нафақат қўлланилган математик аппаратнинг такомиллашганлигига балки, ўрганаётган ҳодиса ва объектларни реал миқдорий тавсифларини қай даражада акс этишига боғлиқ. Бу талабларга риоя этмаслик, математик ўлчовни оддий формулалар ўйинига айлантиради.
Таълим ёки тарбиянинг у ёки бу амалларини ёки томонларини баҳолаш учун миқдорий белгиларни топиш - математик муаммо ҳисобланмайди. Бу вазифани тадқиқотчи психологлар ҳал этиши керак. Аммо бу масалани ҳал этиш учун ўлчов усулларининг қўллаш чегаралари ва шароитларини ҳисобга олиб, психологик ҳодисаларни тўғри ўлчаш керак бўлади. Ўлчов – маълум қоидаларга мувофиқ воқеалар ва объектларга рақамларни қўйиб, ёзиш рақамли тавсифларни, нарса - буюм ва ҳодисаларга қўшилиб ёзилишининг энг оддий методи - уларни қайд этишдир.Қайд этишнинг моҳияти шундаки - қандайдир белгини ажратиб кузатиш ва экспериментда шу белгиси бўлган предмет ёки ҳодиса пайдо бўлса шу ҳолат мунтазам қайд этиб борилади. Масалан, ўқиш сабабларини ўрганишда сўровнома асосида жавобнинг у ёки бу вариантини танланган талабалар сонини аниқлашади қайд этиш натижаларига статистик ишлов бериш ўрганилаётган ҳодисаларга нисбатан айрим муҳим умумлашган ва хулосаларни қилиш имконини беради. Қайд этишнинг муҳим хусусияти шундаки, у психологик - педагогик тадқиқотларда кўп учрайдиган қол бўлиб, яъни ўрганилаётган ходисаларнинг белгиларини аниқлаш, имкони бўлмаган ҳолларда ҳам миқдорий жиҳатларини таҳлил қилади. Масалан талабаларнинг билим ва малакалари даражасини, у ёки бу маънавий сифатларининг ривожланиши бу таълим методининг самарали даражасини тўғри ўлчаш қийин. Аммо шунга тегишли воқеаларни - хатолар, ўзини тутиши ва ҳоказоларни қайд этиб, бу сифатларнинг маълум миқдорий тавсифини олиш мумкин. Демак, улар пайдо бўлишининг қонуниятларини ўрганиш мумкин Маълумотларга миқдорий тавсиф беришнинг кейинги методи - тартибга солиш операциясидир. Унинг моҳияти шундаки, ўрганилаётган ҳодисалар маълум белги ҳажмининг ўсиш ёки пасайиш тартибида жойлашади. Кейин объектларнинг ҳар қайси гуруҳига ўсиш ёки пасайиш қаторидаги бир гуруҳ ўрнига тегишли бўлган сон бўлади. Бу объектларда ўрганилаётган сифатнинг тартибини кўрсатиб берувчи сондир. Маълумотларни тартибга солгандан кейин уларни гуруҳлашади. Бунинг учун ўрганилаётган сифат маъносини маълум интервали ўлчов белгиси деб қабул қилинади. Ўрганилаётган ҳодисаларда белги маъноси неча марта шу ўлчов бирлиги кузатилаётган объектда намоён этилиши сон билан белгиланади. Маълум сабабларга кўра, математик аппаратни қўллашда ва ўлчовда қийинчиликлар келиб чиқади. Ўлчов натижасида олинган миқдорий сифатлар математик статистика усуллари ёрдамида ишлаб чиқилади ва бу эмпирик натижаларни умумлаштиришга “Тасодифий” натижалар сабабини тушунтиришга унга маълум ишонарли изоҳ беришга имкон беради. Амалий психологияда миқдорий маълумотларга ишлов беришнинг энг кенг тарқалган усуллари - дисперцион, корреляцион ва факторли таҳлил усулларидир.

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish