Қон яратилишига таъсир этувчи воситалар


Эноксапарин ҳам шу гуруҳга киради. Гепариннинг дозаси ошиб кетганда унинг антагонисти сифатида протамин сульфати



Download 130 Kb.
bet11/14
Sana21.02.2022
Hajmi130 Kb.
#42175
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Кон тизими, 2009

Эноксапарин ҳам шу гуруҳга киради.
Гепариннинг дозаси ошиб кетганда унинг антагонисти сифатида протамин сульфати (балиқлар спермасидан ажралиб олинган) қўлланилади. У ўзида мусбат заряд сақлаганлиги сабабли гепарин билан ўзаро таъсирлашганда уни фаолсизлантиради ва эримайдиган комплекс ҳосил қилади. Протамин сульфати в/и киритилади; 1 мг протамин сульфати 100 ТБ гепаринни фаолсизлантиради. Протамин сульфати паст молекуляр гепаринларнинг ҳам антагонисти ҳисобланади.
Гирудин – тиббиёт зулуклари томонидан ишлаб чиқариладиган модда бўлиб, у ҳам ўзига хос хусусиятга эга, 65 та аминокислотадан ташкил топган. Унинг рекомбинант унуми – лепирудин (рефлудан) – яратилган бўлиб, бевосита таъсир кўрсатувчи фаол антикоагулянт сифатида ишлатилади. Гирудин тромбинни фаолсизлантиради; унинг самараси антитромбин III билан боғлиқ эмас. В/и киритилади. Таъсири қисқа, t1/2 ~ 1,3 соат. Буйрак касалликларида организмда йиғилиб қолиши мумкин ва бу қон кетишларга сабаб бўлади. Антагонистлари йўқ.
Кейинги йилларда тромбиннинг бевосита ингибиторлари синтезига катта аҳамият берилмоқда. Бундай хоссага эга бўлган восита сифатида гирудин унуми – бивалирудин препарати яратилди. Кимёвий тузилиши жиҳатидан нисбатан оддий бўлган паст молекуляр массали бирикмаларга мелагатран ва дори хом-ашёси ҳисобланувчи ксимелагатран (организмда ундан мелагатран ҳосил бўлади) киради. Ҳар иккала препарат ҳам тромбиннинг танлаб таъсир кўрсатувчи бевосита қайтар ингибитори ҳисобланади. Улар тромбин ҳосил бўлишига ва таъсири юзага чиқишига тўсқинлик қиладилар. Мазкур препаратлар зардобдаги тромбинни ҳам, фибрин билан бириккан тромбинни ҳам самарали блоклайдилар. Таъсир давомийлиги 3-5 соат. Терапевтик таъсир кенглиги катта. Мелагатран т/о киритилади, ксимелагатран эса ичишга тавсия этилади. Улар бошқа моддалар билан кам ўзаро таъсирлашадилар. Асосан артериал ва веноз тромбозларда ишлатилиши мумкин. Ҳозирча улар кенг қамровли клиник текширувлардан ўтказилмоқда.
Натрий гидроцитрати – ҳам бевосита антикоагулянтларга киради. Унинг қон ивишига қарши таъсир механизми протромбиндан тромбин ҳосил бўлиши учун зарур бўлган Са ионларини (кальций цитрати ҳосил бўлади) бириктириб олиши билан боғлиқ. Натрий гидроцитрати (4-5%) қонни консервалашда уни стабилизация қилиш учун ишлатилади.
Билвосита таъсир кўрсатувчи антикоагулянтлар кимёвий тузилиши бўйича 2 та гуруҳга бўлинади:
а) 4-оксикумарин унумлари – неодикумарин, синкумар, варфарин;
б) индандион унумлари – фенилин.
Уларни шартли равишда витамин К1 нинг антагонистлари даб белгиланади. Улар жигарда витамин К га боғлиқ бўлган протромбиннинг синтезини, шу билан бирга, проконвертиннинг ва қатор бошқа омилларнинг синтезини ҳам сусайтиради. Гепариндан фарқли равишда билвосита таъсир кўрсатувчи антикоагулянтлар бутун организм шароитидагина таъсир кўрсатади, in vitro шароитида эса қон ивишига таъсир кўрсата олмайди. Уларнинг асосий устунлиги – ичилганда ҳам самарасининг юзага чиқишидадир. Барча препаратларнинг таъсирида катта яширин (латент) давр мавжуд ва самараси аста-секинлик билан пайдо бўлади. Қон ивишининг максимал даражада пасайиши препаратларни қабул қилишнинг 1-2-кунларида ва ундан ҳам кейинроқ юзага чиқиши мумкин, умумий таъсир давомийлиги 2-4 кунни ташкил этади. Препаратларнинг барчаси кумуляцияланади. Уларнинг самарадорлиги протромбин индексига қараб баҳоланади. Бундан ташқари, сийдик таҳлили аниқлана-ди, бунда гематурия белгилари препаратларнинг дозаси ошиб кетганлигидан далолат беради.
4-оксикумарин ва индандион унумларининг ножўя таъсирлари ўхшаш: қон кетишлари, қон қуюлишлари, диспепсия, жигар фаолиятининг бузилиши, аллергик реакциялар.

Download 130 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish