Қон яратилишига таъсир этувчи воситалар



Download 130 Kb.
bet6/14
Sana21.02.2022
Hajmi130 Kb.
#42175
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Кон тизими, 2009

Тромбохсан А2 (ТХА2) тромбоцитлар агрегациясини оширади ва кучли вазоконстрикция чақиради. Тромбоцитларда синтезланади. Тромбоцитлар агрегациясини кучайтирувчи таъсир механизми тромбоксаннинг тромбоксан рецепторларига фаоллаштирувчи таъсири натижасида фосфолипаза С ни кучайтириши билан боғлиқ бўлса керак. Бу инозитол 1,4,5-учфосфат ва диацилглицерол ҳосил бўлишини кучайтиради ва шу йўл орқали тромбоцитларда Са2+ миқдорини оширади. Тромбоксан турғун бирикма эмас (37оС ҳаро-ратда t1/2=30 сония).
Тромбоксан билан бир қаторда томирлар девори коллагени, тромбин, АДФ, серотонин, простагландин Е2, катехоламинлар ҳам тромбоцитлар агрегациясини кучайтирувчи хоссага эга.
Простациклин (простагландин I2; ПГI2) – бевосита қарама-қарши рол ўйнайди. У тромбоцитлар агрегациясига қаршилик қилади ва вазодилятация чақиради. У катта дозаларда тромбоцитларнинг томирлар девори субэндотелиал қаватига адгезиясини (ёпишишини) сусайтиради. Томирлар эндотелийсида синтезланади ва кўп миқдорда томирлар интимасида сақланади. Шунингдек, қон оқимига ҳам тушади. Асосий таъсири шундан иборатки, у простациклин рецепторларини кучайтиради ва тромбоцитлардаги ҳамда томирлар деворидаги у билан боғлиқ бўлган аденилатциклаза ва цАМФ миқ-дорини оширади.
Простациклиндан ташқари простагландин Е1 ва Д, азот 1-оксиди, гепарин, АМФ, аденозин, серотонин антагонистлари ва б. ҳам тромбоцитлар агрегациясини пасайтиради.
Тромбоцитлар агрегациясига қарши воситалар катта амалий аҳамиятга эга. Улар таъсир йўналишлари бўйича қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
I. Тромбоксан тизими фаоллигини сусайтирувчилар
1. Тромбоксан синтезини сусайтирувчилар
а. Циклооксигеназа ингибиторлари (ацетилсалицилат кислотаси)
б. Тромбоксансинтетаза ингибиторлари (дазоксибен)
2. Тромбоксан рецепторларининг блокаторлари (дальтробан) [бу гуруҳ препаратлари ҳозирча ўрганилиш жараёнида]
3. Аралаш таъсирли моддалар (1б+2; ридогрел)

Download 130 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish