Темир сульфати – капсулаларда ёки дражеларда ичишга қабул қилинади, чунки темир оғиз бўшлиғидаги олтингугурт водороди (сероводо-род) билан бирикиб темир сульфиди ҳосил қилади ва у тишларни қорай-тиради.
Шунингдек, темирнинг комбинирланган препаратлари ҳам ишлатила-ди, масалан, “Ферроплекс” дражеси ва “Ферроплект” қобиқли таблеткаси (таркибида темир сульфати ва аскорбинат кислотаси бор), ферамид (темирнинг никотинамид билан комплекс бирикмаси). Давомли таъсирга эга бўлган препаратлар ҳам яратилган бўилб, ферро-градумент (қобиқли таблетка, таркиби темир сульфати ва градумент – темирнинг аста-секин сўрилишини таъминловчи моддадан иборат) шулар жумласидандир.
Темир препаратлари қабзият келтириб чиқаради, чунки олтингугурт водороди ичакнинг табиий ҳаракатлантирувчи омилидир. Темир препаратларининг ичакдан сўрилиши бузилганда, унинг парентерал йўл билан киритишга мосланган препаратлари қўлланилади: ферковен (таркибида темир сахарат, кобальт глюконати ва углеводлар эритмалари бор), феррум Лек (темирнинг мальтоза билан бирикмаси м/о киритиш учун ва темир сахарат в/и киритиш учун) ва б. Ферковеннинг дозаси ошиб кетганда юзнинг қизариши, кўкрак қисилиши, бел соҳасида оғриқ пайдо бўлиши мумкин ва улар атропин сульфати таъсирида бартараф этилади.
Гипохром анемияларда кобальтнинг айрим препаратлари ҳам ишлатилиши мумкин. Бундай воситаларга коамид препарати киради. Кимёвий тузилиши бўйича у кобальтнинг никотинат кислотасининг амиди билан бирикишидан ташкил топган. Кобальт эритропоэзни кучайтиради ва гемоглобин ҳосил қилиш учун темирнинг ўзлаштирилишига ёрдамлашади. Коамид т/о киритилади.
Кейинги йилларда ўсиш омили ҳисобланувчи инсон рекомбинант эритропоэтини яратилган бўлиб, у эритропоэзни бошқаради. Кимёвий тузилиши жиҳатидан у гликопротеин. Эритропоэтин организмда асосан буйракнинг претубуляр интерстициал ҳужайраларида (90%) ва жигарда (10%) ҳосил бўлади. Қизил қон таначаларининг пролиферациясини ва дифференциациясини кучайтиради. Тегишли препаратлари эпоэтин альфа (эпоген, эпрекс) ва эпоэтин бета (рекормон) номлари билан чиқарилади. Улар асосан буйрак сурункали етишмовчилиги, ревматоид артрит, хавфли ўсмалар, ОИТС (СПИД), чала туғилган чақалоқлар анемияси каби касалликлар билан боғлиқ анемияларда ишлатилади. Самараси 1-2 ҳафтадан кейин, қон яратилишининг меъёрлашуви эса 8-12 ҳафтадан кейин юзага чиқади. Агарда темир етишмовчилиги бўлса, эпоэтинни темир препаратлари билан бирга қўллаш лозим. Препарат в/и ва т/о киритилади (МИЙда парчаланиб кетади), t1/2 ≈ 9,3 соат. Ножўя таъсирлари: бош оғриши, артралгия, гиперкалиемия.
Гиперхром анемияларда никлеин кислоталар синтезида иштирок этув-чи цианокобаламин ва фолат кислотаси ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |