Амалий методлар. Тасвирий санъатга ўргатиш мобайнида болалар турли материаллардан фойдаланиш кўникмасига эга бўладилар. Расм чизиш, лойдан
буюм ясаш, аппликация турли методлардан ҳамда ўргатиш усулларидан фойдаланишни талаб қилади, шу жумладан болаларда кўникма малакаларни ҳосил қиладиган амалий методлардан ҳам фойдаланиш талаб қилади.
Амалий методлардан асосийси бўлмиш, техник ва баъзан тасвирий малакаларни
ўргатадиган машқлардир. Кичик гуруҳда бу машқлар болалар учун сезиларли эмасдир юмалоқ шаклли предметларни ясашни ўрганиб, болалар коптокни, олмани, апельсинни ва шу каби предметларни ясайдилар. Йўлларни, ёмғирларни чизиб, улар горизонтал ва вертикал чизиқларни чизишни машқ қиладилар. Катта гуруҳдаги болалар олдида эса тўғридан тўғри маълум бир топшириқ қўйилади, чиройли ва тўғри штрих билан чизишга ўрганиш. Штрихлаб чизишни кўрсатиб бергандан сўнг, болаларга мураккаб бўлмаган предмет контурини (масалан: уй, қўзиқорин, олма) чизиб олиб, уни озода қилиб бўямаслик расмни хунук қилиб қўйишини биладилар ва сидқидилдан машқ қиладилар. Машқлардан тасвирий характерга эга бўлган топшириқларни тушиниш учун фойдаланилади. Масалан, тарбиячи бир чизиқ билан инсон бошининг ёнмача қиёфасини чизишни кўрсатиб берганидан сўнг, болалар бир неча марта одам бошининг расмини қайта - қайта чизадилар. Тарбиячининг вазифаси болаларнинг тасвирий фаолиятини шундай ташкил қилиш керакки, у фаол ва ижодий бўлсин. Ҳар бир машғулот фақатгина дидактик вазифасини эмас, яъни маълум бир предметни тасвирлашни ўргатиш эмас, балки боладан ишни мустақил бажаришни ҳам талаб қилади. Шу мақсад билан тарбиячи турли хил усуллардан фойдаланиши мумкин: маслаҳат, мақтов, топшириқни бажариш усулини кўрсатмаси (тўлиқ бўлмаган), ўйинчоқ кўрсатмаси, эслатма ва шу кабилар. Болани шундай ҳолатга қўйиттт керакки, у ўйлаган ўйини бажариши учун ўзи йўл топсин. Шундай қилиб у ёки бу метод ва усулларни танлаш қуйидагиларга боғликдир:
Машғулот мазмунига ва машғулот олдида турган мақсадга, шу билан бирга, тасвирий фаолиятнинг вазифаларига;
Болаларнинг ёши ва ривожланиш даражасига;
Болалар фойдаланадиган тасвирлат материалларига боғлиқдир. Атроф олам ҳақидаги тасаввурларни мустаҳкамлаш мақсадидаги машғулотларда, асосан оғзаки методлар қўлланилади: суҳбатлар, болаларнинг кўрганларини хотирадан қайта эслаш учун ёрдам берадиган саволлар берилади. Тасвирий
фаолиятнинг турли кўринишларида ўргатиш усуллари турличадир, чунки бир образ турли воситалар ёрдамида вужудга келтирилади. Масалан: мазмунли мавзуларда композицияга ўргатиш вазифасини расмда иллюстрацияларга қараб тушунтирилади, узоқлашаётган предметлар юқорироқда, яқиндагилари эса пастроқда чизилади. Бу масала лойдан буюм ясаганда шаклларнинг уларнинг ҳолатига қараб жойлаштирилади; ёнма-ён ёки кетма-кет ва ҳоказо. Бу ерда алоҳида тушунча ёки кўрсатма бериш шарт эмас. Ҳар бир усулдан ўйлаб, машғулот олдида турган вазифаларга нисбатан, дастурда берилган машғулотнинг мазмунига нисбатан ва асосан ушбу гуруҳ болаларининг қай даражада ривожланганлигини ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш керак. Машғулотда алоҳида метод ва усуллар кўргазмали ва оғзакилари - ўзаро қўшилади, мужассамлаштирилади ва бир-бирига умумий таълим жараёнида боғланади. Кўргазмалилик болалар тасвирий фаолиятининг моддий ҳиссий асосини янгилайди, сўз эса тўғри тасаввурни, таҳлилни, идрок қилинганларни ва тасвирлаётганларини умумлаштиришни шаклланишига ёрдам беради.
Назорат саволлари
Тасвирий фаолиятга ўргатиш тизимининг умумий асосини нима ташкил қилади?
Натурадан фойдаланиш деганда нима тушунилади?
Болалар ишларини таҳлил қилиш ҳақида маълумот беринг.
Оғзаки, суҳбат ўргатиш усуллар тузилмасига изоҳ беринг.
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
Такомиллаштирилган "Болажон" таянч дастури. Т.: 2016.
Мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талаблари. Т.: 2017
"Билимдон" дастури. Т.: 2014
Амирова. Г.А., Сулаймонов А.П., Джураева Б .Р. Мактабгача таълим муассасаларда аппликация машғулотлари. Т., 2014.
Джалалова Д.Х. Основнме тенденции развития современной японской школьғ Автореферат дис.к.п.н. 2004.
Титов В.А.Педагогика зарубежньх стран (сравнительная педагогика). А- Приор, 2010.
Хасанова Ш. Теория и методика изобразительной деятельности в детском саду. М.: Просвеш,ение. 1997.
Хасанова Ш.Т.Эстетик тарбия методикаси..Маърузалар матниНизомий номли ТДПУ., 2014.
мавзу: Тасвирий фаолият машғулотларини ўтказиш
Do'stlaringiz bilan baham: |