ҚЎҚон давлат педагогика институти тасвирий фаолиятга ўргатиш методикаси модули бўйича


Тарбиячининг кўрсатмалари ва тушунчалари



Download 2,41 Mb.
bet13/63
Sana18.04.2022
Hajmi2,41 Mb.
#560704
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   63
Bog'liq
тасвирий фаолият мажмуа

Тарбиячининг кўрсатмалари ва тушунчалари. Тарбиячининг кўрсатмалари барча кўргазмали усуллари ўз ичига олади ҳамда ўзи мустақил ўргатиш усули сифатида хизмат қилади. Кичик ёшдаги боғча болалари учун оғзаки кўрсатмалар камдан-кам берилади. Болаларнинг тасвирлаш малакалари етарли бўлмай, сезги анализаторининг иштирокисиз тарбиячининг кўрсатмасини тушунмайдилар (кўриш, эшитиш, қўл, таъм билиш сезгилари). Агарда болалар мустаҳкам кўникмага эга бўлсалар, тарбиячи кўргазмали кўрсатмасиз тушунтириши мумкин. 5-6 ёшли болалар учун бир сўзнинг ўзи хотирадаги чизиш усули ҳақидаги тасаввурни эслашга ёрдам беради.
Тарбиячининг кўрсатмалари бутун гуруҳ болаларига ва алоҳида болаларга қаратилган бўлиши мумкин. Бутун гуруҳ учун бериладиган кўрсатмалар машғулотнинг бошида берилади. Улар қисқа, лўнда, тушунарли бўлиши керак. Ўрта ва катта гуруҳларда тарбиячи болалар топшириқларини қандай ўзлаштирганликларини билиш учун бирор боладан топшириқнинг кетма- кетлигини ва қайси усуллардан фойдаланиб бажариш кераклигини сўрайди. Бундай қайта сўраш яхши тушунишларига ёрдам беради. Кичик гуруҳда тушунтириб, кўрсатгандан сўнг, тарбиячи яна ишни нимадан бошлаш кераклигини қайта эсга солади. Катта гуруҳда эса болаларга: нимани чизишини ёки ясашини, асосийси нимадан иборат, предметларни қандай жойлаштириш кераклиги ҳақида ўйлашни таклиф қилади. Болалар ишга киришгандан сўнг, тарбиячи ҳар бир болага кўрсатма беришга киришмасдан, балки ишга кириша олмаётган болаларга нима нарса тушунарли бўлмаганини сўраши лозим, бундай болаларга қайтадан вазифа тушунтирилади ва кўрсатма берилади. Ҳамма болаларга ҳам кўрсатма бериш зарур эмас.
Кўрсатма иккиланувчан, уятчанг, ўзига ишонмайдиган болаларга керакдир. Юзага келадиган қийинчиликларни тарбиячи ҳар доим ҳам олдиндан айтиб бериши керак эмас. Баъзи бир болалар ўзи мустақил бажаришига тарбиячининг кўзи етса, у ҳолда тарбиячи кўрсатма беришдан бош тортиши ҳам мумкин эмас. Асосийси, тасвирий фаолиятда бола қийинчиликка дуч келиб, уни ечишга йўл топа олиши керак. Кўрсатма шакллари ҳамма болалар учун ҳар хил бўлиши керак. Айрим болаларга мақтовли оҳангда кўрсатма берилса, ўзига ишонган болаларга эса кўпрок талаб қўйилади. Тарбиячининг кўрсатмалари тўғридан-тўғри, буйруқ шаклида бўлиши керак эмас. У болани ўйлашга, фикрлашга ундаши керак. Бола қилган хатони кўрсатиш билан бирга, тасвирнинг маъноси ўзгараётганига диққатни қаратиш лозим. Масалан: “Қизчанинг кўйлаги худди ғижимга ўхшайди” (яхши бўялмаган), “Дарахтлар йиқилиб кетаётганга ўхшайди” (яхши
жойлаштирилмаган), “Бу одам бирам катта, аммо уйга кира олмаяпти”. Шу билан бирга хатони қандай қилиб тўғрилаш кераклигини айтиб бермаслик лозим. Боланинг ўзи фикр юритсин. Кўрсатма ёқимли товуш билан берилиши болаларнинг қизиқишини орттиради. Индивидуал кўрсатмалар бошқа
болаларнинг диққатини жалб қилмаслиги учун пастроқ товуш билан берилади. Машғулот давомида қачон кўрсатма берилади, қачонки, кўпчилик болалар хатога йўл қўйсалар ва тарбиячи барча болаларнинг диққатини ўзига жалб
қилади ва қайтадан тушунтиради. Бундай машғулот давомида бериладиган кўрсатмаларни камроқ бериш керак, негаки у ижодий фаолиятини бузади.
Ўйинли ўргатиш усуллари. Тасвирий фаолиятда ўйинларидан фойдаланиш кўргазмали амалий ўргатиш усулига киради. Бола қанча кичик бўлса, ўйин унинг тарбиясида шунча катта ўрин тутади. Ўйин усуллари қўйилган масалага нисбатан болаларнинг ишини диққатини яхши жалб қилади ва хаёл билан тафаккурнинг ишини енгиллаштиради. Кичик ёшдаги болалар учун ўйин машқларидан расм чизишда кенг фойдаланилади. Мақсад болаларнинг оддий чизиқли шаклларни чизишга ўргатиш, ҳамда қўл ҳаракатларини ривожлантиришдир. Болалар тарбиячининг ортидан қўллари билан ҳавода, сўнг қоғозда турли чизиқларни чизадилар. Тарбиячи: “болакай йўлда чопиб кетяпти”, “машина юриб кетяпти” ва ҳоказо, деган иборалар билан тушунча ҳосил қилади. Образ билан ҳаракатнинг бирлашуви бола томонидан чизиқларни ва содда шаклларни тасвирлаш малакасига эга бўлишни анча тезлатади. Кичик гуруҳда предметларни тасвирлашда ҳам ўйин усулларидан фойдаланилади. Масалан: меҳмонга қўғирчок келади ва болалар унга нозу- неъматлар ясайдилар, нон, кулча, ширинлик, ва ҳоказо. Бундай иш мобайнида болалар шарни яссилашга уринадилар.
Ўрта гуруҳда болалар айиқни юмшоқ ўйинчоғига қараб чизишлари керак.
Шунда қизиқарли ўйин ўтказиш учун, айиқча эшикни тақиллатади, сўнг болалар билан саломлашиб, болалардан унинг расмини чизиб беришларини илтимос қилади. Машғулот якунида у расмларни баҳолашда қатнашади ва яхши расмларни ўзи танлайди. 6 ёшли болалар билан ҳам тасвирлаш фаолияти давомида ўйинлардан фойдаланилади. Лекин кичик гуруҳга қараганда бу ўйинлар анча камаяди. Масалан: сайрда болалар ўзлариниг фотоаппаратлари билан атрофни расмга оладилар: дарахтлар, қушлар, ҳайвонлар ва ҳоказо. Боғчага келиб, ўзлари олган “расмларни проявка қиладилар ва расмларни чиқарадилар”, яъни кўрганларини қоғозга туширадилар. Тарбиячи ўйиндан фойдаланганида бутун машғулотни ўйинга айлантириб юбормаслиги керак,чунки бу болаларнинг диққатини топшириқни бажаришдан тортиб, кўникма, малакаларга эга бўлиш мавзусини бузади.

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish