М УЛЛАНИНГ ТУШ УНЧАСИ
(Ёки и к к и н ч и ж иноий и ш бўйича суҳбат)
Терговчи қабристондаги мулла Ш амсуддин билан янги
иш ни қ ў л га" олган кунлари бир марта суҳбатлашган, у
Раҳимжонга айтганидек, мулла чиндан ҳам унда ёмон
таассурот қолдирган эди.
Терговчининг столи устида анча кундан буён бир
в арақ қогоз ётар, бу қогозга мулла Ш амсуддиннинг
Раҳимжондан тўлов сифатида икки минг сўм пул талаб
қилиш и тўгрисидаги даъвоси ёзиб қўйилган эди. Терговчи
бу қогозга ҳар гал кўзи туш ганида асабийлаш ар, иж ирганар
эди.
Ш унга
қарамай,
мулла ни
чақиртириб,
осойиш та
суҳбатлашишга уринди.
Терговчи муллага қогозни курсатиб, биринчи навбатда,
унинг Раҳимжонга муносабати ва бу даъвонинг жиддий-
ми, ножиддийлигини суриштирди.
76
Мулла Ш амсуддин терговчининг саволига шошмасдан,
узоқ, дона-дона қилиб ж авоб қайтарди...
- М ен, бўтам, си зн ин г айрим катгаконлардек тўрдан
туриб эмас,
мана ш унақа рўпарамга ўтиб,
ўтириб
гапухашишингизни
кўпдан
буён
кутаётгандим.
Бир
йиллари, сиз буни билмасангиз керак, ёш бўлгансиз,
нотиқларни мулухаларга таққослаб, газитга уришганди.
Мулла сандалда ўтириб, таш виқот ўтказади, нотиқлар
бўлса, минбарга ёпиш иб олишган, бунинг устига, купинча
одамдек ж иддий гапирмай, аравани қуруқ олиб кочишади,
дейиш ганди ушанда. Ҳ озир ҳам идораларда сизлар гоҳо
ф уқарога осмондан туриб муомала қиласизлар. Менимча,
одил ҳукум ат сизларга, шундай ки.хгин, деб ургатмаган
бўлса керак... Раҳимж онни сўрадингиз. Раҳимжон менга,
отасидек одамга қўл кўтарди. Буни на мен билган шариат,
на сиз туш унган тари қат тўгри дея олади. Лекин, бўтам,
у эртаси куни мабодо оёғимга йиқилиб, мендан узр
сў
1
эаса, мен уии ш у ф урсат маъзур тугиб кетаверардим.
Ҳукуматга хат битиб ҳам юрмасдим. Раҳимжон буни лозим
кўрмади. М ен ҳозир ҳам уни маъзур тутмоққа мойилман...
Алҳамдулиллоҳ,
кўзим
ш иф о
топди,
дўхтирларни,
одампарвар ҳукум атимизни дуо қилиш дан бўлак муддаом
йўқ. С изнинг иродангиз унга озодлик бериш бўлса,
марҳамат, мен бунга мухталиф эмасман. Ф ақат Раҳимжон
қабристондан йироқлаш син. М инбаъд менга кўринмасин.
Д унё кенг... Энди пул масаласи. М ен Раҳимжоинииг
ш ароитини биламан. М ен у гапни азбаройи газаб тулпорига
минганимдан айтдим. Ўчириб ташланг. М енда пулга ҳеч
қандай лози м ият йўқ.
-
Раҳмат, тақсир. С из бир эмас, кўп савол;харга
бирйўла ж авоб қайтардингиз, деди терговчи. - Менга
қилган ўгитингиз ҳам ўринли бўлди. Аммо сиз пул
борасида қисқа гапирдингиз, мен яхш и англаёлмадим.
Мсн сизни, Раҳимж ондан ҳамиш а пул талаб қилгансиз, деб
эшитгандим. Бу ёлғонми? Лгар бу рост бўлса, нега ундай
қилган ин г и з н и туш унтирсан ги з .
-
Бу айни ҳақиқат, бўтам. Мен Раҳимжондан тез-тез
бир қисмдан пул талаб қилганман. Локин бу пул менинг
киссамда эмас, ж амоадан келган иона сақланадирган
сандиқда турипти. Раҳимжонда сари-сомон йўқ. Мен бир
оз пул ж амгариб, Раҳимжон гузардаги бирон бева-бечора
77
билан хонаи ж ой қилсин, одамдек турсин, деган муддаода
эдим. Насиб этмади.
- . Демак, пул тўгрисида бош қа гапириб ўтириш нинг
ҳож ати йўк,, - деди терговчи. - Бундан таш қари, сизнинг
ҳозирги ранги-рўйингиз, Раҳимж он тўгрисида айтган
барча
ф икр-м улоҳазаларингизга
Караганда,
умуман,
сиз бу йигитни кечириш ингиз мумкин. Раҳимжон зулм
ўтказганига қарамай, уни қаматиш ни қаттик; талаб ҳам
қилмайсиз. Шундайми?
Тўгри, бўтам...
-
С из аввалдан ҳам Раҳимж онга ҳеч қандай ёмонлик
қилмагансиз. Уни бахтсиз йигит деб ўйлагансиз. Унга
ф ақат эзгулик истагансиз. Ш ундайми?
-
Худо шоҳид, шундай.
Унда, си зга бундай савол, тақсир. Сиз, масалан,
Раҳимжоннинг
олдин
бир
камалганини
билганингиз
йўқмиди?
-
Билганман. Виз ҳам бир идора. М уҳримиз бор. • '
Ҳ уж ж ат текш ирамиз.
-
Раҳимж ондек одамларга кўпчилик ишонмайди. Сиз
ҳеч қачон бу ҳақда ўйламаганмидингиз?
-
Кўп ўйлаганман. Локин, бўтам, хар бир ишда шарт-
ш ароит мавжуд. О йнаи ж аҳонни кўриб турасизми?
-
Қ анақа ойнаи жаҳон?
-
Уйдагиси. Дилбузар...
Телевизорни айтяпсизми? Ҳа, албатга! - деди
терговчи.
М ен ҳам кўриб тураман. Ҳар хил мамлакатлар бор.
М исол учун, Ҳиндистон... Ганг деган дарёни биласиз. Бир
одамни кўрсатишди. Д арён и ўз бўйи билан ўлчамоқчи
экан. Қарасангиз, қиргоқда чўзилиб ётибди, чизиқ тортади,
ўрнидан туриб олдинга юради, кейин яна чўзилиб, чизиқ
тортади. Мен, бу одам нега бундай қиляпти, десам, у ўз-
ўзига озор етказиб, ази ят чекиш орқасинда б
5
^йнидаги
гуноҳлардан ф ориг бўлмоқчи экан.
-
С из нега буни эсладингиз? - деб сўради терговчи.
М асж ид ёхуд қабристон ҳам бамисбли дарё,
гуноҳдан баъзан ф ориг бўладирган бир жой. М асжид,
қабристонга осийлар бош қа ж ойдан кўра кўпроқ қадам
ранж ида қилишади. Албатта, булар орасида бигга-яримта
виж донини сотган, риё билан келганлар ҳам топидади.
78
Локин уларни деб, гуноҳлари учун қийналган бутун
осийларни кўксидан и тарм оқ тўгри эмас.
- Хуп,
қисқаси сиз Раҳим ж оннинг олдин бир
қамалиб чиққанини билгансиз. Буни билган ҳолда унга
ишониб, ш аф қат қилгансиз. Ф ақат бу эмас, эзгулик
истаб, уни ҳатгоки ўглингиз ўрнида кўргансиз. Унинг уй-
жойли бўлиб, тинч турмуш кечириш ига ёрдам бериш ни
ўйлагансиз. Ш ундайми?
-
Худди шундай.
-
Раҳимжон сизнинг иш ончингиз, ш аф қат қилга —
нингизни қадрламаган, дейлик. Аммо у, масалан, сизнинг
ниятингиздан ҳам воқи ф эмасмиди?
-
Йўқ, нега? Мен унга айтганман.
- Бўлмаса, у сиз билан нима сабабдан низолашди?
- Кайдам. Уша куни унга ним а бўлгани менга
номаълум. М ен бир сонияда уни таним ай қолдим.
- Ҳар
ҳолда,
Раҳимжон
ўзидан-ўзи
сизга
қўл
кўтармагандир? Балки сиз уни ҳақ орат қилгандирсиз?
-
М ен уни ҳақорат қилганим йўқ, бўгам. Насиҳатга
тоби йўқлигидак ф еъли тутдимикан? Ичган экан. Мен унга
масжид, қабристонда ичиш марҳумларга ҳам, гирикларга
ҳам ҳурматдан эмас, деб айтдим. У бўлса, гўёки қутургандек,
менга ташланди. Ҳ ақиқат шу, бўтам.
-
Раҳимжон
бутун
эзгуликлар
эвазига
сизга
нисбатан қабиҳлик қилган. Бу гапни мен айтаётганим йўқ.
Қ абристондагилар айтишяпти. Бунга Р аҳим ж оннингўзи ҳам
и қрор бўляпти. У ҳақда энди сиз нима деб ўйлаяпсиз?
-
Раҳимжон, дарҳақиқат, қабиҳу\ик қилди. У бундан
сўнг ҳам қабиҳу\ик қилиши мумкин.
-
Нимага асосланиб бундай деяпсиз? - деб сўради
терговчи.
-
Раҳимжонни бир дарди ҳаринадан қугқармоқ
мушкул. Баҳарнав, менинг қудратим етмади. Мен унинг
гуноҳлардан ф ориғ бўлишни истаб, азобланиш баробаринда,
янгидан гуноҳ қилмоққа мойил эканини англаб турибман.
-
С из унинг гуноҳ қилиш га мойиллигини қаердан
биласиз?
-
У бисёр нотинч. Уни кўрсам, ичингда қуртинг
борми, б)Хтам, дегим келади. Ўтганнинг ўрогини, кетганнинг
кетмонини тортиб оладирган турқи бор. Ва яна ичишга
руж у қиу\ган. Бундай кимса гуноҳ билан изтироб орасинда
кун кечирмоги лозим. М ен унга ачинаман.
79
-
Бундан чикди, сиз ўртада рўй берган низодан
кейин ҳам Раҳимжонни бахтсиз йигит, деб ўйлайсизми?
-
Шундай, бўтам.
-
С издан яна бир н арсани сўрамоқчи эдим. Якинда
қабристонни айланишга т ^ р и келди. Қодир Буронов деган
одамнинг қабрини зи ёрат қилдим. Ўшанда уларнинг уйи
ш у яқин ўртада эканлиги менинг диққатимни ж алб этди.
С из Крдир отани танирмидингиз?
-
М ен ўз қавмимизни бир оз биламан. Биз турган
ер да улар кўп эмас.
- / Демак, сиз Қодир ота билан кўриш гансиз?
-
Сизга нима десам экан, сиз айтган одам марҳум
бўлганида, ўгли мени хизм ат )^чун уйига бошлаб борди.
Д еворда марҳумнинг сурати турган экан. С уратни кўриб,
бу одамнинг кимлиги ёдимга тушди. У баъзан наҳорда,
баъзан шомда қабристонни айлангувчи эди. Қуръон тиловат
қилмасди. Ш ундоқ қабрларни оралаб, чиқиб кетиш одати
бор эди.
-
С изга унинг Қуръон
5
^қимагани ёқмасмиди? Янги
давр одами бўлгани...
-
Йўқ, ran тиловатда эмас. Балки унинг яш ирин ўқиб
ю риш одати бўлгандир. Хушқомат, хушрўй одам эди. М ен
ҳеч бир иймони йўқ одам дан ҳазар қиламан. Ундан ҳазар
қилмаганман.
-
У билан гаплашганмисиз?
-
Йўқ.
У
аксар
хаёл
1
-а
машгул
эканлигидан
гаплашмоқни ўзимга лозим кўрмаганман.
-
Раҳимжон-чи, у Крдир отани танирмиди?
-
Билмадим.
Раҳимж оннинг
д и қ қат
қилганини
хотирламайман. Қабристонга кўп одам келади. Д арвоқе,
мен сизга бош қа одамни айтиш им мумкин. Бир йигит
баъзан сиз айтган мўйсаф иднинг орқасидан қабристонда
пайдо бўлгувчи эди. Ўша ҳаммадан зи ёд диққат қилгувчи
эди.
~
Бу, сизнингча, Қодир отанинг бирон танишимиди?
-
Айтишим қийин. М ен мўйсафиднинг қисматини
эшитдим. Сизнинг таш виш ингизга хам туш униб турибман.
Ш у боисдан, бу борада ўзимга аён бўлган ф ақ ат бир гапдан
сизни воқиф этмоқчиман. Биз зикр эта турган йигит шу
кунлар менинг кўз ўнгимдан кетмай, тааж ж уб гирдобида
айланмоқдаман. Зероки, у ҳар қачон қабристонда пайдо
80
бўлганида, осойиш та ю рган мўйсаф иднинг ранги ўчиб,
тоби қочгандек ҳолатга тушарди.
-
С изн и н г
гапингиздан,
улар
ҳар
ҳолда
бир-
бирларини таниб, бир-бирларини ёқтирмаган кишилар
бўлишган!
X5m, сизнингча, бу йигитдан Қодир ота
қандайдир қўрқармиди?
-
Йўқ, у афтидан, хижиллик, озурдалик ҳис этгандек
эди. М ен унинг мудом хаёлга гарқ ю риш идан бир ҳайратга
тушган булсам, бундай аҳволидан икки ҳисса париш онлик
туйганман. Ш ундоқ пайтларда, ўзимча, олиж аноб бу одам
нимадан бунчалар азобланмоқда, деб кўп ўйлаганман.
Локин, бўтам, мен бунга ж авоб тополмаганман.
-
Демак, Қодир ота бу йигитни учратганида, унга
тегиш ли бирон гапми, воқеаними эслаб, ф ақ ат кайфияти
бузилиб қолмай, алланечук изтироб чеккан. Й игит эса,
ўз навбатида, буни билиб, Қодир отага баъзан жўртгага
кўриниш бериб турган, ш ундайми? - деди терговчи.
-
М енимча, шундай.
-
Улар ҳеч қачон бир-бирларига сўз қотганини
пайқам аганмисиз?
-
Йўқ, мен буни пайқамаганман.
-
Сиз, масалан, у йигитнинг кимлигини тахминан
айтолм айсизм и ?
-
Йўқ, бўтам. М ен унинг исмидан ҳам, касби коридан
ҳам хабарим бўлмаган.
-
С из менга бир қанча муҳим нарсаларни айтдингиз.
Раҳмат, тақсир! - деди терговчи. - Сиздан илтимос, шу
йигит тўгрисида яна эсу\ашга ҳаракат килинг. М абодо бирон
ran ёдингизга тушса, менга хабар етказинг, маъкулми ?
-
М аъқул, бўтам.
Do'stlaringiz bilan baham: |