Омон м ухтор ш ерлок холмс



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/37
Sana14.07.2022
Hajmi7,03 Mb.
#797296
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   37
Bog'liq
omon mukhtor sherlok kholms bukhoroda

УН ГУ Л Д А Н БИР ГУЛ
(М алика Б ўро н о ва н и н г сўр о қ анкетасидан)
Терговчи М алика Буроновани ҳузурига чақиртириб, 
унга руйирост:
- С из билан бир нарсани келиш иб олайлик, ўртоқ 
Бўронова, бу гал ёлгон гапирмасангиз. Рахимжон тугрисида 
айтган гапларингиз кўпи тасдикланмади, - деди.
-
Нимаси тасдикланмади?
-
У билан муносабатингиз бош қача бўлган экан.
-
Наҳотки, 
сиз 
Раҳимжонга 
ишониб, 
менга
иш онмасангиз.
-
Сизга-ку, ишонгим 
келади. 
Ш унинг 
учун 
ҳози роқ 
Раҳимжонни 
чақириб, 
икковлариыгни 
юзлаш тирмоқчиман.
-
Йўқ, илтимос, чақирманг. М ен ўзим...
69


-
С из ундан қўрқаяпсизм и? - деб сўради терговчи.
-
Йўҳ, 
қўрқмайман. 
Л екин 
у
билан 
ю зма-ю з 
гаплашиш...
-
Демак, узингиз 
энди тўгрисини 
айтаверасиз, 
шундайми?
-
Айтаман.
-
Бўлмаса, менга айтинг-чи, сиз Раҳим ж он билан 
дустлашиб, нега вақтида уни уйга таклиф қилгансиз?
Мен ш унчаки гаплашиб ўтириш ни уйлагандим. 
Унинг ўзини тутолмаслигини билмагандим.
Биров билан уйда ярим гунгача ўтириш , ҳар ҳолда 
узингиз туш униш ингиз керак эди... Кўчада гаплашиб 
ю риш ингиз етарли эмасмиди? У збек қизи...
-
Мен бир оз эркин усганман. Бундай оқибатини 
хаёлимга келтирмаган эдим. Узим бунинг ж аб ри н и тортдим. 
Ойлаб касалхонада ётдим.
-
Хуллас, Раҳимж он қамоқдан чиққанидан кейин- 
чи? Нега уни яна уйга киритдингиз?
Мен эрга текканим учун унинг олдида узимни 
айбдор ҳис этдим.
Ахир, олдинги муносабатлар буни тақозо қил^масди- 
ку, шундай эмасми?
Аламдан шундай қилган булсам керак. Бунга Исмат
айбдор.
-
Тушунмадим, - деди терговчи.
Исмат бош қа хотинникига кетмаса, мен ҳам балки 
Раҳимжон билан қайтиб куришмасдим. Уни уйга ҳам 
киритмасдим.
-
Менимча, И сматнинг бунга алоқаси йуқ. Сиз 
ҳамма гапга И сматни тиқиш тириб, у.зингизни оқлашга 
уриняпсиз.
М енга ҳам бир оз раҳмингиз келсин. М ен аввалдан 
қандайдир қаргиш га қолган одамга ухшайман. Яхшиликни 
истаб, нимаики иш қилмайин, охири ём онлик бўлиб чиқади. 
Нега бундай? Билмайман... Мен Раҳимжонни севганман. 
У ҳам мени ёқтирарди. Л екин биласизми, ушанда унинг 
менга нисбатан муносабати қандайдир аник, эмас эди. У 
икки йил бирга юриб, масалан, бирон марта, ақалли кунгил 
учун, бундан кейин турмуш нима бўлиши, орзу-умидлари 
ҳақида огиз очгани йўқ. Афтидан, мен билан қўлтиқлаш иб 
ю рса, бас, бош қа ҳеч нарсани ўйламас эди. Ундан йигитга 
хос оддий ж уръат-ж асоратни кутавериб, тан кам қуриди.
70


Ниҳоят, уни уйга чақирдим. Ж ўрттага ичимлик харид 
килдим. Л екин у ҳаракатим ни нотўгри тушунди. У менга 
иш онмаслигини ҳис этдим. Бу менга огир ботди. Ушанда 
гўёки хароб бир деворга суяниб, девор билан бирга йиқилган 
одамдек бўлдим. М ен Раҳимж онни барибир кутардим. 
Бош имиздан кечган бутун ф ож иага қарам ай, турмуш изга 
туш иш и ҳам мумкин эди. Л екин бу орада И смат йўлимдан 
чиқиб, сени севаман, деб ҳоли ж онимга қўймади. Кейин 
у менга эр бўлиб, эрлик қилолмади, эзмаланиш дан нарига 
ўтмади. У билан ҳаттоки чинакам дўстлаш олмадик ҳам.... 
С из менинг қанчалик бахтсиз эканим ни билсангиз эди! 
Аввал етим қолдим. Кейин акам, укамдан етарлича меҳр 
кўрмадим. Улар уст-бошимни, оч-тўклигимни ўйлашди, 
холос. Бирон пайт кўнглимдан ним алар кечаётганига 
қизиқиш гани йўқ. Ҳ озир ҳам қизиқиш майди. М енга умрим 
бино бўлиб, биронта ҳимоячи топилмади. Д унёда билганим 
ёлгизлик. М ана, энди ўн гулимдан бир гулим очилмасдан 
сўла бошладим. С из менга ҳам осон деб ўйламанг, ҳар 
қалай...
-
С из 
одамларга 
енгил-елпи 
муносабатда 
бўлмаслигингиз кёрак эди...
-
М ен нима қилибман уларга?
-
М асалан, сиз Раҳимж онни севганингизга қарамай, 
қанчалик ўзингизни оқламанг, барибир, унинг қамалиш ига 
сабабчи бўлгансиз. Эрга тегиб, у билан хайрлаш ган ҳолда, 
уни яна бемалол уйга киритгансиз. Бу хатги-ҳаракатлар 
барчаси бир-бирига зид! Қўним бўлмаган ерда ўйин 
бўлади! - деди терговчи.
-
Билмадим. 
Эҳтимол... 
Л екин 
сиз 
ҳам 
мени 
тушунишга ҳаракат қилсангиз. У қамоқдан келганда, 
унга ачиндим. Ба/\ки мен уни бахтсиз қилгандирман, 
деб ўйладим. Бунинг устига, у қаердадир яш аш и керак 
эди. Мен сигдирмасам, унга бош ка бировнинг кўзи учиб 
турмаганини ҳис этдим. Қолаверса, бир-бирим изни ҳар 
қалай севганмиз... И смат кетгач, ўзимга-ўзим хўж айин 
бўлиб қолдим, кўнглим буюрганича иш тутдим. М ени 
бунинг учун қоралаш га ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ...
-
С изга ортиқча ҳеч нарса демайман. Л екин бир куни 
болаларингиз сизни қоралаш и мумкин. Уларнинг олдида, 
отаси уйдан кетгач, бировнинг уйга келиб, маълум муддат 
сиз билан яш агани хунук иш бўлган. С из ўш а пайтда 
болаларнинг эртанги кунини ўйласангиз, ба^хки бундай
71


қилмасмидингиз? Бу воқеалардан кейин болаларингиз 
қандай одам бўлиб етиш иш аркин?
Буни мен эмас, И смат ўйлаши к ер ак эди. У ота!
-
Яна Исмат... Тўгри, И смат ўйлаши керак, - деди 
терговчи. - Лекин сиз унинг болалар билан оддий бир 
мулоқотига ҳам кўпинча имкон бермагансиз. Бундан 
таш қари, улар олдидаги масъулиятдан сизни ҳам ҳеч ким 
соқит қилолмайди. Мен эртанги кунда бу болалардан 
Раҳимжон сингари киш илар чиқиш идан қўрқаман. Буни 
тасаввур қилиш даҳшатли...
-
М енинг болаларим унақа бўлишмаиди.
- С из бунга иш онасизми?
- Ишонаман.
- Нима ҳам дердим, айтганингиз келсин! Л екин 
ўшанда, менинг бундай ф арзандим йўқ, деб улардан юз 
ўгирмасангиз бўлгани. Инсон иморатга ўхшайди. Унинг 
ҳаёти биринчи гиштларни терган пайтдан бошланади... 
Хўп, қисқаси, мақсаддан бир оз узоклаш дик, изим изга 
қайта қолайлик. С из бундай саволга ж авоб берсангиз. 
Раҳимжон сиз билан яна кўришгач, тахм инан қанча вақт 
сизникида ҳаёт кечирди?
И кки ойдан кўпроқ.
-
Кейин кетдими?
-
Кетди.
-
Нега?
Узи... Бир куни қўққисдан келганидек, қўққисдан 
уйни тарк этди.
-
С из унинг кетиш ига монелик билдирмадингизми?
-
Йўқ, ҳаддим сигмади.
-
Бир 
нарсага туш унмаяпман. 
Бир-бирларингни 
севгач, жиддий яш аш ни ўйласанглар бўлмасмиди?
-
Биласизми, 
менинг 
бошда 
шундай 
ф икрим
йўқ эмасди. Лекин Раҳимжон кундан-кунга ўз-ўзидан 
асабийлаш а бошлади. Болалар билан тил топишолмади. 
Менга эса ҳаммадан бурун болаларим га ота керак эди. 
Бунинг устига, у ҳа деган да уйни ўйлаб, бирон ишнинг 
бошини тутмади. Мен унинг ўзимга нисбатан муносабати, 
худди бир пайтлар бўлганидек, ҳамон аниқ эмаслигини 
ҳис этиб, нима қилиш имни ҳам билмай қолдим. Лекин 
индамадим. 
Узи 
бир 
куни 
уйдаги 
лаш-лушларини 
йигиштириб, сен билан ортиқ туролмайман, кетдим, деди.
72


-
И кки ойдан кўп роқ вақт ичида сизлар, нима 
қилганда ҳам, ўзаро анча-мунча нарсаларни гаплашган 
бўлсангизлар керак, тўгрими?
-
Тўгри. 
у\екин, 
умуман, 
биз 
унча 
очилиб 
гаплашмасдик.
-
Нега?
-
Қайси мавзуда сўз ю ритмайлик, ran менинг ёки 
унинг ҳаётига бориб тақаларди. М енинг турмуш имни 
эслаш унга, унинг ҳаёти тўгрисида уйлаш менга огир эди.
-
Шу орада Исмат, Қодир ота тўғрисида ҳеч 
гаплаш ганларингиз йўқми?
Ким билсин, гаплаш сак гаплашгандирмиз.
-
Эсланг.
-
Тахминан И смат билан чикиш олмай ажраш ганим... 
Кайнотам янги келиннинг уйига кетган и...
-
Раҳим ж он бу гапларни, одатда, қандай қабул 
қиларди?
-
Лоқайд эди. Б аъзан ти рж ай и б қўярди, холос... 
Адашмасам, ф ақ ат бир гал ш унчаки, улар ҳам янги шаҳарда 
туриш адими ёки эски ш аҳардами, деб сўраганди.

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish