Омон м ухтор ш ерлок холмс


Э Т И К К И Й ГАН А ЁЛ Л А Р



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/37
Sana14.07.2022
Hajmi7,03 Mb.
#797296
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   37
Bog'liq
omon mukhtor sherlok kholms bukhoroda

Э Т И К К И Й ГАН А ЁЛ Л А Р
(Бир мактуб ва унга ж авоб мактуби)
«Ҳурматли Бахти Йўлдошева!
Утган 
йили 
Б ухорога, 
сизнинг 
қишлогингизга 
борганимда, менга сиз билан кўриш иб суҳбатлашиш насиб 
этмади. Тўгриси, у пайтда сизни излаш хаёлимга ҳам 
келгани йўқ. Чунки сиз ҳақда ҳали ҳеч нарса билмасдим.
Тош кентга қайтгач, кундан-кунга сизнинг исмингиз 
ўз-ўзидан 
қулогимга 
чалина 
бошлади. 
Кейин, 
бир 
куни бехосдан' «Саодат» ж урнали муқовасида сизнинг 
суратингизни учратдим. Ж урналда сизга багишланган 
мақола ҳам босилган экан, ўқидим. Ниҳоят, сиз билан, . 
албатта, кўриш иб суҳбатлашиш га қарор қилдим. Аммо 
бу менга яна 
насиб 
этмади. 
Қурултой 
баҳонасида 
Тош кентга 
келганингизни 
эшитиб, 
сизни 
пойтахт 
меҳмочхоналаридан 
қидира 
бошладим. 
Дарагингизни 
топган пайтимда, муддатидан бир кун бурун қишлоққа 
ж ўнаб кетганингизни хабар қилиш ди. Ф урсат топиб, бу 
гал ф ақ ат сизни кўриш учунгина яна қиш лоққа бордим. 
Аммо сиз билан хабарлаш масдан йўлга чиқиб, тўгри иш 
қилмабман, сиз қиш лоқда эмас, чет элдаги бир анжуманда 
экансиз. Қишлоқда менга сизнинг сўнгги йил/\арда обрў 
қозонган 
пахтакорлардан 
бўлиб, 
айримлардек 
ф ақат 
исмингиз эмас, ўзингиз кеча-кундуз тер тўкаётганингиз
89


сабабли, ҳатго мухбирлар билан кўриш иш га ҳам орти қча 
вақти н ги з й ўқлиги н и айтиш ди. М ен буни туш унам ан. 
Ш унга қар ам ай , қиш лоқдан қ у р у қ қай ти б , мана, орадан 
тагин маълум м уддат ўтгач, ўзим ча, н им а қи лганда ҳам, 
си з билан ақалли бир қур сўзлаш м аслиги м мумкин 
эм асли ги ни ҳис эта бош ладим. Бу энди заруратга, 
эҳти ёж га ай л ан и б қолди. Қ и сқаси , си з билан кўри ш и б 
суҳбатлаш иш им , ҳеч бўлм аганда, си здан и кки огиз 
д астхат олиш им ш арт. М ак тубн и н г бу дар ом ад қисм ини 
ўқиб, си з м ен и н г дийдор кўри ш ув ёхуд ёзи ш м адан
м ақсадим ним а экан лиги га, ум ум ан, нега си зн и н г 
*
ҳаловати н ги зн и бузаётгани м га туш ун м аётган д и рси з? Бу 
ким э к а н ўзи, деб аж аб лан аётган д и р си з?
Мен сиз учун нотаниш ман ва бундан кейин хам 
шундай бўлиб қолавераман. Аммо мени бир хиссиёт сиз 
билан қизиқсиниш га маж бур этди. М ен учун сизнинг 
ҳамқиш логингиз 
Крдир 
ота 
Бўроновнинг 
хотираси 
муқаддас. У сиз учун ҳам шундай, деб ўйлайман...
М енга Қодир ота тўгрисида билганларингизни хабар 
қилмайсизми? Сиз ҳозир қизгин кураш дан иборат ҳаёт 
багридасиз, шу боисдан, сизнинг ота ҳақидаги ҳар қандай 
тахминингиз 
ҳам 
бош қаларнинг 
ф икридан 
о.хдинда 
туради.
Мендан одобсизлик қилаётганим учун ранж имайсиз, 
лекин И смат Бўронов сизнинг дўстингизми, вақтида 
дўстингиз бўлганми, қа били да бир ran эшитгандим. М енга 
Исмат тўгрисида ҳам муфассал, очиқ сўзлаб, у ҳақда Қодир 
отага нисбатан ҳам кўнроқ тўхталиш ингизни истардим.
Демак, кўриш иш нинг ҳеч илож и йўқ, деб билган 
тақдирда, мендан агар икки энлик дастхатингизни дариг 
тутмасангиз, сиздан беҳад миннатдор бўлардим. Сизга 
чексиз ҳурмат билан... Имзо».
Ж авоб мактуби:
«Ҳурматли ўртоқ терговчи!
Мен ёшликдан қишлоқдами, шаҳардами, ҳамма ерда, 
атрофимдаги одамлар орасида заррадек нуксони бўлмаган, 
баркамол киш иларни кўриш ни орзу қиламан. «Одам 
фариш та эмас!» деган гаини кўп эшитганман. Бу гапнинг 
мазмунига ақлим етади. Бироқ мен бунга қўш илмайман. Бу 
менга турмуш да учраган нуқсонларни пардалаш ва ҳаттоки 
оқлаш йўлини тутган одамлар ф алсаф аси бў.хиб туюлади.
90


Ўйлайсизки, мен одамларни ёмон кўраман-у улардан 
купинча нуқсон излаб яш айманми? Йўқ, мен одамларда 
эзгу хислатлар оз эмаслигини тушунаман, аммо шу билан 
бирга, қусурларни кура туриб, уларга беф арқ қарай 
олмайман. Баъзан кимнидир ардоқлаб, унинг нуқсонлари, 
қусурларидан куз ҳам юмиш га ҳаракат қиламан. Аммо 
кунлардан бир куни нимадир хунук воқеа руй бериб, 
ундай дабдурустдан кўнглим совийди.... К итоблар ёки 
кинофильмларда айрим қаҳрамонларга дуч келиб, уларга 
м еҳрим из тушади. Бундай кахрамонларни «идеал кишилар» 
дейишади. М ен атрофимга аланглаб, мана ш у «идеал 
одамлар»ни куриш ни-ю , улардан андаза олишни истайман. 
Наҳотки, ф ақат китоблар ёки кинофильмларда эмас, 
ҳаётнинг узида чинакам — идеал одамлар булмаса? Бундай 
одамлар, ш аҳардан ҳам кура қиш лоқда доим топилган. 
Бундан кейин ҳам топилади!
Қ одир ота м енинг тасаввуримда шундай киш илардан 
эди.
М ен болалик йиллари отамдан аж ралганман. М енинг 
падари бузрукворим жангга кетиб, қайтиб келмаган...
Қ одир ота урушдан кайтган кунларни яхш и эслайман.
Биз болалар, отанинг дарагини эшитиб, гўёки уз отамиз 
қайтиб келгандек куча чангитганча, уларникига ю рак 
ҳовучлаб югурганмиз. Ота ҳам буни хис этиб, бизнинг ҳар 
биримизни, айниқса, ота с и қайтмаганларни, бир бошдан 
меҳр билан қаттиқ багрига босиб, упиб-эркалаган. У 
шош иб-пишиб, бизнинг қулимизга, биз ҳали ниҳоятда гўр 
ва гул норасидалар эканим изни уйлаб, алламбало совгалар 
ҳам топширган! Кулгили, аммо ушанда биз болалар учун, 
масалан, ў з уйимизда ҳам топиладиган бир ҳовуч майиз 
ёки қандак урикни отанинг — бизнинг оталаримизга 
• қисматдош булган ж ангчининг қулидан олиш жуда нашъали 
туюлган...
Қодир ота яна раислик қилганида ҳам, бизни багрига 
бир олганича, қўйиб ю бормагандек иш тутди. У отасими, 
ўглими, кимнидир уруш га юборган оилалар ҳолидан вакти- 
бевақт, ярим қоп бугдойми, бир арава ўтинми келтириб 
ташлаб, м)штазам хабар олиб туфди. Буни ҳеч қачон унутиб 
булмайди!
Қодир отанинг ўлими тўгрисида қишлоқдагилар бултур 
бехосдан ш ивирлаш иб қолишганида, юрагимдаги тугён
91


кўксимга сигмай, 
5
^кириб ю борганим-ку майли, мени 
қандайдир даҳш ат чулгади. Одамлар деб яшаб, умрининг 
қаймогини улар бахти учун кураш га багишлаган инсонни 
бировнинг ифлос қўллари чавақлаб кетиш и номардликдан, 
адолатсизликдан 
бўлак 
н арса 
эмас. 
Отага 
кимнинг 
душ манлик қилганини айтолмайман. Дунёда совуққонлик 
билан эзгуликка қўл кўтарадиган одамлар озми? Улардан 
қайси бирини кўрсатасан?!
Мен баландпарвоз гапни ёқтирмайман. Ленин сизга 
айтиш им керак. И смат Қодир отани қиш лоқдан олиб 
кетдими, ҳар қандай бало-қазодан асраб қолиш га бурчли 
эди. Бугун юрагим, виж доним ҳақи, сизни иш онтираман, 
ота қишлоқда тураверганларида, биз буни эпу\ардик!
Исмат тўгрисида, бундан бўлак, нималар дейиш им 
керак?
Биз бир кўчада ўсганмиз, ақлимизни таниганмиз. 
Бир мактабда ўқиганмиз. М енинг болаликдаги биринчи 
сирдошим ҳам, далага, пахтага чиққанимизда, ёнма-ён 
терадиган эгатдошим ҳам — И см ат эди.
У менга ўхшаш алиф ни калтак дейдиган, бурнинг 
қани, деса, қулогини кўрсатадиган қишлоқдаги кўпчилик 
болалардан ўзининг биухимдонлиги, 
салоҳияти 
билан 
аж ралиб турарди. Исматни қизиқтирмаган ф ан йўқ, 
ҳисобни, кимёни сув қилиб ичган эди. Унинг санъат 
борасида ҳам ҳаммадан бурун тиши чиққанди. М актабдаги 
деворий газеталарни безаб, расм солишни ўрнига қўярди. 
Ф ақат бу эмас, биз ҳали қиш лоқдан нарини кўрмаган, 
театр деган нарсани тасаввур ҳам қилмаган бир пайтда, 
у ҳар ҳафтада бир Бухорога тушиб, гоҳ «Нурхон», гоҳ 
«Офтобхон» дегандек томош а кўриб қайтарди. Аммо И смат 
тарих ва адабиётга бош қаларга нисбатан ҳам, айниқса, 
меҳр қўйганди. У мактабда ҳам, далада, уйда ҳам нуқул 
тарих ва адабиётга тегишли китобларни варақлаб, турли 
қаҳрамонлар тўгрисидаги ҳикояларни қидирар, бизга 
ўқиганларини эрта-ю кеч мароқу\аниб гапириб берарди. 
Унинг ўшанда бутун ҳаёти мана шу ҳикоялардан тўқилиб, 
бизнинг кўз 
5
Шгимизда катта мазмун касб этган эди!
Исмат, афтидан, Қодир отанинг изини босадиган эди. 
Биз уни, ҳеч биримиз ўз ҳақим изда хаёл қилолмаган буюк 
ишлар учун яратилган, деб ўйлар, унга одатда меҳр, куюнч 
ҳамда алланечук ҳайиқиш билан зимдан тикилардик.
Мен И смат биу\ан дўст эканлигимиздан фахрланардим!
92


Ҳаш-паш дегунча м актабни битирдик. Исмат менга 
қўққисдан Тош кентга ж ^ а ш д а н гапириб қолди. М ен унга 
отам йўқлигидан онамни таш лаб кетолмаслигимни айтиб, 
и кки м и з бирон ерда сиртдан ўқиш им изни таклиф қилдим. 
У мен билан ҳисоблаш иб ўтирмай, ўзи Тош кентга жўнади. 
М ен, Исматга катга бир ишлар боглиқ, сен унинг оёгини 
киш анлаш га ҳаққинг йўқ, деб ўзим ни овутдим. Ортиқча 
ранж иб-инж им асдан, уни кутиш га ж азм этдим. 

И см ат менга хат-пат ёзгани йўқ. У таътил пайтлари 
қиш лоққа келганида, баъзан кўриш иб турдик, холос. 
Гап хат ёки бизнинг кам кўриш ганимизда эмас, албатта. 
М ана, мен ш аҳарликман, деб баш анг юриши, ўз-ўзидан 
мамнунлигига қараганда Исмат, умуман, мендан кундан- 
кунга узоқлаш иб, мени аллақачон унута бош лагандек эди. 
Аммо у ўт.ишни битирганида қиш лоққа келйб, қўққисдан 
менга яна Тош кентдан огиз очди.
Аслида, мен уни кутавериб, толиққандим. Бунинг 
устига, қиз бола маълум бир ёш гача ойисининг багрида 
ўтира олади. Ш у боисдан, мен энди онажонимдан узр 
сўраб, И сматнинг орқасидан Тош кент эмас, дунёнинг 
бир чеккасига ҳам кетавериш имга ҳеч нарса монелик 
қилмасди. Ҳамма бало шундаки, бу мен болаликда билган 
И смат эмасди!
Йўқ, мен иккиланиш ҳис этдим. Кейин, кўнглимда 
эътироз тутилди...
Исматнинг менга нисбатан ножиддий муносабатидан 
менинг энди чу ҳақдаги бутун тасаввуримга рахна тушган 
эди. М ен энди ўзимни унга бир пайтларда гиде к меҳр, куюнч 
билан алланечук ҳайиқиб қараш га маж бур қилолмасдим. 
Шу сонияда, ўзимни ўзим, сенинг бу таассуротинг чалкаш, 
сен улгайиб, қизлик гурури сени ҳаволангирган, жоним, 
адаш япсан, деб тергаш га ҳам тай ёр эдим. Аммо бу мен 
эмас, кўпроқ Исматга вобаста: қарш имда бир пайтлардаги 
ю з-кўзлари порлаб ҳуснига ҳусн қўшган ўсмир ўрнида, 
биргина мени эргаш тириш га ҳам иш ончи йўқлигидан 
қўрқиб, 
буриш иб-тиришганча, 
ялингансимон 
қиёфага 
кирган бир ким са париш онланиб турарди. Шу аснода 
беихтиёр, у мени эргаш тиролмаяпти, ҳеч қачон ўнлаб, 
юзлаб, минглаб киш иларни эргаштиролмайди, деган хаёлга 
бордим. Бехосдан, у қаҳрамон эмас-ку, деган ф и кр миямда 
чақмоқдек чақнади.
Аммо мен унга ш аф қат қилдим, ўйлаган ўйимни ўртага 
тўкмадим. Ф ақат яна қиш лоқ т
5
Трисида таклиф киритдим:
93


«Сизга Тош кентнинг кўзи учмаётгандир, - дедим сиполик, 
билан. - Қишлоқда эса сизга ўхшаган врачлар керак. Ота- 
онангизҳам, менимча, вақтида шуни орзуқилиш ган. Умуман, 
менга айтадиган гапингиз булса, узингиз қолинг!..».
И смат мулоҳаза ю ритиш урнига қайсарланиб, менга 
ш аҳарнинг 
қиш лоқдан 
минг 
чандон 
аф заллигини 
туш унтириш га урина бошлади. У, сиз менга ёқасиз, демак, 
мен билан Тош кентга бориш ингиз шарт, деб ҳисоблаш иш
урнига, тар бия курмаган боладек, оёқ тираш га тушди.
М ени охири жаҳлим чиқди. Ш аҳрингиз ж ан н ат бўлсин, 
бормайман, дедим. Сизга ёқсам, нима қилай, ўзимни 
осайми, дедим.
Исмат бу гал ҳам ўзи Тош кентга жўнади.
Орадан кўп ўтмай унинг уйланганини эшитдим.
Мен ҳам биров билан турмуш қурдим. Шу йусинда, 
биз болаликда сирдош дўст булган, ёш ликда озми-кўпми, 
севишган киш илардан оддий таниш, оддий ҳамқиш лоқларга 
айланиб қолдик!
Кейинги йилларда қиш лоқ хўж алик ходимларининг 
турли маж лис-акж уманлари баҳонасида Тошкентга кўн 
бордим. Исмат билан бир неча марта учрашдим.
Менга Исматдан кўра болалик, ёшлик хотиралари азиз. 
Бунинг устига, И смат менга, наздимда ўзини кандайдир 
айбдор сезганиданмикин ёки унинг ҳаётини ипидан- 
игнасигача билганим учунмикин, ниҳоятда эҳтиёткор, 
алланечук сигингандек муносабатда бўлишга харакат 
қилади, мени кўрганида, афтидан, суюнади. Аммо мен 
Исмат билан буларни деб учраш ганим йўқ.
М енинг кўз унгимда болаликдаги И смат йўқо.хиб, 
унинг ўрнида бора-бора негадир бош қа И смат кад-к,омат 
тиклагандек бўлди. Мен мана шу — кейинги одам тўгрисида 
муайян бир ф икрга келишим, унинг ўзига буни айтишим 
керак эди.
Бундан икки йилча бурун биз охирги марта учрашдик.
Мен сизга бу ҳақда муфассал гапириб бериш имга т
5
^гри 
келади.
Ш аҳарга борганимда, томош а кўриш га мўлжалланган 
вақтдан фойдаланиб, Исматни сўроқладим.
У кичик, лекин обрўли бир таш килот қошидаги 
ноликлиникада ишлайди. Иши кун дали к эмас, ҳаф тада икки 
марта — сеш анба ва ж ум а кунлари қадам ранж ида қилади. 
Ушанда ҳам, бир гал эрталабдан тушгача, кейинги гал эса


туш дан кечгача ишлайди, холос. Яна бир нарсани эслатиш 
лозим. Ш аҳару қиш лоқлардаги кўпгина поликлиникаларда 
одамлар ҳам иш а врачни пойлаб ўтириш са, бу даргоҳда 
врачлар ф ақатгина идора хизматчиларига қараш гани учун, 
аксинча, кўп пайтлар одамларни пойлаб ўтириш ади. Сиз 
бу гапларни билиш ингиз мумкин. Ҳ ар эҳтимолга қарш и 
айтяпман.
Поликлиника ҳовлиси дарахтзор, соя-салқин. Ҳовли 
тўрида деворлари янги оқланган узун бир бино жойлашган. 
Бинонинг қатор эш иклари н ақ ҳовли дарвозасига рўпара 
қилиб қурилган.
М ен дарвозадан кири
1
пим билан Исматга кўзим тушди. 
У дарахтлар остида, бекорчиликдан зерикибм и, ўи сурибми, 
айланиб юрарди.
И см ат менинг сўроқлаб келганимга одатдаги сингари 
сую нгандек булди. У мени ўзига тегиш ли хонага таклиф
қилди.
Узун иморатнинг бир этагидаги эш икнинг устида 
қутичани эслатган ойнали тахтача кўзга таш ланарди. 
Унга қизил ранг биу\ан «Рентген кабинета» деган сўзлар 
ёзилганди.
И смат м ана шу эшикни очиб, торгина йўлакка кирди. 
М ен унга эргашдим. Йўлакда тўхтаб, негадир андак 
қисинган кўйда девордаги токчадан чўткани олдим. 
Эгнимдаги этагига лой сачраган қундуз ёқали қалин 
пальтони, унга қўш иб нима учундир бошимдаги буркни, 
кейин бош қа чўтка отаб, оёгимдаги қўнж-хи туфлигимни 
наридан-бери тозалаган бўлдим. Бу орада И смат ўнг 
қўлдаги ичкари эш икни очди.
Бу хона бинодаги бош қа хоналардан ф ар қ қилиб, 
деразалар қалин мато билан қопланганидан, қоп-қоронғи 
эди. И смат тугмани босди. Хонада ч ироқ милтираб, худди 
шам ёнгандек сўниққина ёруглик тара>\ди-
Биз ичкарига кирдик. Хона тўрида иккита тахта девор 
билан бигта зиначадан иборат рентген апп арата бўлиб, 
аппаратнинг олд тахтасига бир кесим шиша ўрнатилганди. 
Бош устида кўз ўрганмаган қизил чирок, ёнарди.
Д ераза томонда кийим илгич, ю корирокда битта стол 
ва иккита курси. Хонада бу нарсалардан таш қари, чарм 
қопланган эскигина бир диван ҳам бор.
М ен бу хонага кириш имда хам, ўтириш имда ҳам 
маъно йўқлигидан курсилардан бирига шунчаки омонат
95


ўрнашдим. Исмат эса мен унинг ҳузурига келган бемор 
эмаслигимни бир лаҳзага унутиб қўйдими, иш билармон 
одам қи ёф асида эгнидаги калта камзулини ечди. О қ халат 
кийиб, стол^ёнидан ж ой олди.
Д еворга Ибн Сино расми солинган календар ва худди 
календардаги расм катгалигидаги И сматнинг сурати ёнма- 
ён елимланган эди.
Столда телефон, уч-тўртта қалин дафтар, картон 
қугичада кафтдек қилиб қирқилган қогозлар, сиёҳдон, 
ручка. Бир неча газета ва ж урналлар.
Ю зада ётган журнални қўлимга олдим. Тааж ж убки, 
ж урнални очганим заҳоти «Ҳам рентген, ҳам кино» деган 
сарлавҳага кўзим тушди. К ейин, бундай сўзларни ўқидим: 
«Прага медицина институтлари яқинда янги типдаги 
рентген аппаратига эга бўлишди. Бу аппаратда инсон ички 
органларининг ф ақат рентген суратинигина эмас, балки 
рентген фильмини ҳам кўриш мумкин...»
М ен бир девордаги расм ва сурат, бир ўзим ўқиган 
сўзлар тўгрисида ўйлаганимча, мийигимда кулиб, ж урнални 
ўрнига қўйдим.
Биз гаплашишга ҳам улгурмадик. И сматнинг ҳузурига 
мункил,\аб, қовургалари саналиб қо.\ган қандайдир қария 
келди. И смат чироқни 
5
Мирди.
М ен ўрнимдан туриб, эш икка йўналдим. И смат ялинган 
оҳангда мендан уни кугишимни сўради.
Таш қарига чиқдим.
Қиш аллақачон бошланган, б ироқ декабрь ўрталарида 
ф ақ ат бир гал қор учқунлаб ўтган-у ш у кунлар ернинг 
намлигига қарамай, осмон қайта очилган эди. Қуёш 
чарақлар, ҳаво баҳордагидек эди.
Фаслларнинг бундай бир-биридан ажралиб, ҳар бири 
ўз вазиф асини бажармаганидан телбалангандек бемаврид 
кўкарган дарахтлар остидаги скамейкалардан бирига 
бориб ўтирдим. Аммо сал ўзимни йигиб, наф ас ростлашга 
ҳам улгурмасимдан, Дилкаш деган ҳамш ира қиз бор экан, 
пилдираб ёнимга келди. У бошда менга ниҳоятда очиқ, 
одамнинг ж они бўлиб туюлди. Аммо кейин, шунчаки 
таниш ганимиздан 
кифояланмай, 
кимлигимни 
ҳадеб 
суриш тиравериб, бир томондан, энсамни қотирса, иккинчи 
томондан, мени тергаётгандек ту^юлиб, тааж ж убга солди.
М ен кўи ўтмай гап нимада эканлигини тушундим.
Исмат қарияни рентгендан ўтказиб, ўзига тегишли 
хонадан чиққанида, Дилкаш иккимиз турганимизни кўриб,
96


андак нохуш лангандек бўлди. У, бунинг устига, бизга 
гуёки б ^ н и д а н арқон боглаб судрагандек истаб-истамаган 
ҳолатда яқинлаш ди. Дилкаш эса Исматга тик қадалиб, 
аксинча, қандайдир эшилди. И смат яқинлаш гач, унга эри 
билан дугоналари олдида мактанган айрим хотинлардек, 
беихтиёр суйкалди. И смат хиж олат чеккани сайин, Дилкаш 
унинг пин ж и га баттар суқиларди. М ени кечирасиз, аммо 
қўйиб берса, бу хоним шу пайт карш исидаги йигитнинг 
қуйнига кириб кетиш дан ҳам қайтм айдиганга ўхшарди. 
И смат actuv, у гўёки пашша эди. Ҳ аммасидан ҳам унинг, 
«биз кўпинча бекор ю рамиз, иш имиз тиқилинч эмас!» деб 
менга яна, ш у билан магрурлангандек, орада сўз қотишини 
айтмайсизми! Бу хонимнинг асли аҳволи қандайлигини 
билмадим, аммо уни, нима қилганда ҳам, қўлга .ўргатган 
И смат эди!
М енга шу куни «кейинги Исмат» ўзи ни н г бутун борлиги 
билан намоён бўлганди. Мени, илми тибда рентген сингари 
тор ихтисос ҳам муҳим эканлигини туш унмас экан, деб 
ўйламанг, • лекин менинг кўз ўнгимда ўш а асно биргина 
Исмат иккига парчаланиб, бирданига икки қи ёф ага кирди; 
булардан бири — одамларни эргаш тириш ни уйлаб, юз- 
кўзлари порлаган умидли ўсмир, иккинчиси — коронги 
хонада одам пойлаб ўтирган нотавон кимса эди! Мен бу 
йигит тўгрисида муайян ф икрга келгандим. И смат энди 
бир пайтлар қиш лоқда менга йўлиққан расмана кимса 
хам эмасди. У ёш и қирққа борганида ҳар қалай жиддий 
тортиш Урнига, мутгасил увокханганидан, жиддиятни 
хаёлига келтирм ай қўйган бачкана бир одамга айланганди! 
Бу одам тўгрисида менга энди биров, ўз м анф аати учун 
ёлгон гапириб, кимгадир нисбатан номардлик килди, деса 
ёки идорада кимдандир пора олди, ҳаггоки, ишга яроқли 
буюмни уйига таш иб, давлат мулкини умарди, деса хам хеч 
иккиланмай, бемалол иш онавераман. Э, сен тўхтаб тур, 
деёлмайман. Чунки, шундай бўлиши мумкин!
И смат тўмтайиб, бир-икки тўнгиллагач, Дилкаш бизни 
ниҳоят холи қолдирди. Кейин, Исмат менга сиз шошманг, 
илтимос, ақалли бир оз сўзлашайлик, менинг сиз билан 
гаплашадиган гапим кўп, дегандек бўлди. Биз болаликдан 
дўстмиз, қайсим изнинг ҳаётимиз қандай давом этмасин, 
бир умрга дўст бўлиб қолаверамиз, деган ф икрни ҳам 
илгари суриб, бизнинг муносабатимизни ф ақат ўзи эмас, 
мен учун ҳам гўёки белгилаб қўйди.
4 — Ш ерлок Холмс Бухорода
97


Йўқ, менинг бу ерда ортиқ ўтириш га на вақтим, на 
хоҳишим бор эди. Дилкаш нинг изидан мен ҳам, мийигимда 
кулганча, Исмат билан хайрлаш иш га ошиқдим..
Дарвоқе, бир нарсани сизга ўрнида айтиб ўтмаяпман. 
Бундан олдинги гал Исматни с
5
ф оқлаб, уни нақ поликлиника 
дарвозаси олдида учратганман.
У, афтидан, ишни тугатиб, уйга йўл олганди. Қўлида 
қандайдир шохча.
Биз кўчада ёнма-ён кета бошладик. М ен Исматдан нега 
шохча кўтариб юрганини сўрадим.
И смат менга, шош иб-ҳаяжонланиб, бу шохчани тувакка 
солиб қўйса, барг чиқариш и, уйда киш ининг кўзи яйраш и 
тўтрисида гапириш га тушди.
М ен ҳеч қачон Исматнинг уйида бўл51аганман. Аммо 
уни тинглаб, у турган уйда саҳарлар хониш қи.\ган эркин 
қушлар ўрнида, қаф асга солинган хонаки парранда, 
шовуллаган боглар ўрнида мана ш унақа шохчалар борлиги 
эҳтимолдан узок; эмаслигини ўйладим. Негадир бехосдан 
«дарахтдан пайраҳалар қолибди» деган бир гап хаёлимдан 
кечди...
Ушанда Робия хола И сматникида эди. М ен ундан 
ойисининг аҳволи қандайлигини суриштирдим.
У зингиз мендан яхши биласиз, шаҳардаги уйларнинг 
олди-орқасида томорқага ўхшаган бир парча ер бўлади. 
И смат кулиб, Робия хола ўзи қишлоқдан кўтариб келган 
эски бир этикни кийганча, уззу-кун мана шу бир парча 
ерда куйманиб ю риш ини айтди.
И сматнинг буни кулиб гапириш и менинг гашимни 
келтирди. Унга:
- Биласизми, мен сизни вақтида жуда катта одам бўлиб 
кетасиз, деб ўйлагандим. Идеал одам! - дейиш дан ўзимни 
тўхтатиб туролмадим...
Кўнглимда ҳеч ким га айтмаган анча гаплар тўпланиб 
қолган экан, сизга эринмай ёздим. Аммо яна саволлар 
тугилиб, кўриш иш зарур бўлса, қишлоққа келаверинг, бош 
усти га! С из Қодир отанинг тақдири билан қизиқаётган 
экансиз, 
мен 
ҳеч 
қачон 
вақтимни 
сиздан 
дариг 
тутмайман...
С амимият билан 
Бахти Йўлдошева»
98



Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish