Омон м ухтор ш ерлок холмс


П Я Н А Ў Ш А БИРИНЧИ КИШ И



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/37
Sana14.07.2022
Hajmi7,03 Mb.
#797296
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   37
Bog'liq
omon mukhtor sherlok kholms bukhoroda

П
Я Н А Ў Ш А БИРИНЧИ КИШ И
У Зам ирага Қўргонов тўтрисида гапириб ўтармади.
- М енинг одатам ни биласан-ку, баъзан чекаман, баъзан 
чой ичаман, - деб, иш хонага қандай хавф си раб бориб 
қайтганини хотанига обдон тушунтирди.
- М енимча, ёнингизда кулдонингиз бўлса, битга-яримта 
папирос ҳеч нарса қилмайди. Электр ёмон! - деди хотини 
куюниб. - Электрдан истаган пайтда ўт чиқади. Бир-икки 
ш иш а сув олиб бориб қўйсангиз бўлмайдими?!
- Йўқ, сув билан иш битмайди! Ч ойсиз қийин. Айниқса, 
бунақа ёзда! - деди М ансур. - Ўзи бутун идораларга 
битгадан самовар қўйиб, ўша ўт ўчирувчилар қараб 
туриш са-ю , бемалол қайнатаверса бўларди. Биров буни 
ўйламайди! Уз кунингни ўзинг кўриш га м аж бур бўлиб 
қоласан...
Ш ундан кейин, у қайтиб мутолаа учун аж раталган
хонага кирди.
Бирон соат чамаси ўтарди. Бироқ ҳеч нарса ўқий 
олмади, хаёли чалгийверди. Идорадаги креслода бошини 
орқага ташлаб, қандайдир қийш айиб ўтарган Қўргонов 
унинг кўз ўнгидан нари кетмас эди.
М ансур Қўргонов тўгрисида ўйлаб, бундан уч кун бурун 
рўй берган кичик бир воқеани эслади.
Туш ликка ўртоқлари билан кўчага чиқишди. Унинг 
ўртоқлари — Наби, Рамазон, О тахон деган йигитлар эди. 
Тамадди қилишгач, соя-салқин бог ичида, қадимий ёдгорлик 
ёнида жойлаш ган чойхонада ўгириб, ҳар кунгидек, ундан- 
бундан суҳбатлашишди.
137


Ўша куни нимадир сабабдан 
1
<
5
ф гоновнинг ёнига хотини 
келиб кетган эди. Гапдан гап чиқиб, йигитлар уни беихтиёр 
тилга олишди. Чиройли, эртакдаги Зуҳрани, тўгрироги, рол 
ўйнаган Ю лдуз Ризаеванинг ёш лик йилларини эслатади, 
деб мақташди. Кимдир бегараз кўйда, баъзан кўзга яқин 
аёллар эркакн и н г ш ўри бўлади, деди. Бошқаси, ҳамма 
нарса аёлнинг ўзига боглиқ, деди. fa n шу билан тугади.
М ансур ўш анда бу гап-сўзларга эътибор қилмаганди. 
Қўргоновнинг бугун ги аж абтовур ҳолатига бу воқеанинг 
алоқаси йўқ, деб билганидан, ҳозир ҳа.м аҳам ият бермади. 
Эслади-қўйди, холос. Бизнинг қайси бирим из ҳақимизда 
ахир қаерларда кимлар нималар дем айди! Умуман, суҳбат 
содда, самимий эди.
Ш уларни хаёлидан кечириб, хонада бир оз ўтиргач, 
толиққани-ю, энди барибир ҳеч нарса ўқиёлмаслигини ҳис 
этди. Вақт ҳам алламаҳалга борган эди.
Эртаси кун и эрталаб М ансур идора эшигида тасодифан 
Қ ўргоновнинг котибаси — М адина деган қизга тўқнаш
келди. Улар ҳол-аҳвол сўрашиб, зинадан ю қорига бирга 
кўтарилишди.
Сўнг...
М ансурни ҳайратга солиб, М адина қўлидаги қопчиқдан 
калит чиқарганича, берк қабулхона эш игини ш арақлатиб 
очди.
Буниси майли.
Орадан ярим соатча вақт ўтиб, ҳар кунгидек қалин 
қизил чарм жилдни қўлтикдаган Қўргонов ишга келди. У 
кўриниш идан уйида одатдагича м ириқиб дам олган одамга 
ўхшарди.
М ансур бош лиқнинг соғ-саломат, тинч эканлигига 
(тунда у нима бемаъни хаёлларга бормаганди!) шукр 
қилиб, осойиш талик туйгандек бўлди. Бу ҳам етмагандек, 
эс-ҳушидан айрилган, ҳақиқат ва рўёнинг чегарасини 
билмай қолган телба эмаслигига қарамай, кеча кўузганларим 
шунчаки бир туш, бир хаёл бўлиши керак, йўқ нарсалар 
кўзимга чалингандир, деб ҳам ўйлай бошлади. М ансур 
бошлиқ гўгрисида аҳмоқона, нож ўя ф икрларга боришдан 
кўра, шундай деб ўйлаш га кўпроқ мойил эди.
Аекин...
Тушга яқин М адина М ансурнинг хонасига кириб келиб, 
сизни Рустам ака чақиряптилар, деди.
13Н


М ансур бир оз гангиб, бўлим бош лигининг кабинетига 
йўл олди.
Қ ўргонов биргина оқ кўйлакда бўлса ҳамки, бўйнига 
йўгон бўйинбоғ таққанди. У стол орқасида ҳар қачонгидек 
ўйчан ва сипо ўтирарди.
- Хўш, ишлар нима бўляпти? - сўради Қўргонов.
У ларнинг идораси турли корхоналардан ке.хган хатларни
кўриб чиқиб, керак бўлса, маълум тузатиш лар киритиб, 
м арказга юборадиган, бош лик^арга баъзан маъруза, баъзан 
вақтли матбуот учун мақолалар ёзи б берадиган маъмурий 
таш килотлардан эди. М ансур иш нинг қандай бораётганини 
қисқача тушунтирди.
Қўргонов унинг сўзини бир нуқтага ж им тикилганча 
эшитди. 
К ейин 
5фнидан 
туриб, 
хонада 
нари-бери 
ю ра бошлади. Ниҳоят, ўз ўрнига эмас, нима учундир, 
М ансурнинг рўпарасидаги курсига ке,\иб ўтирди.
У М ансурга разм солиб, ш унинг баробарида, с ал 
париш онланган кўйда тикилиб қолган эди.
М ансур, кеча оқш ом ишхонада айланиб кабинетга 
мўралаганимни 
бош лиқ пайқаган, 
иойлоқчига ўхшаб 
ю рганимдан ичида ранж иган, албатта, мана энди галвани 
кўрасиз, деган хаёлга борди. Ш унинг учун, ўзича бир оз 
саросим аланиб қолди.
Йўқ, Қ ўргонов жуда дўстона оҳангда гап бошлади:
- С изнинг иш ларингиз яхш и кетяпти. М ен хурсандчан! 
Яқин орада, бир йил-ярим йил ичида, мен бу ердан 
бош қа ёққа ишга ўтаман... И кким изнинг ўртамизда 
қолсин, биласиз, ҳар хил одам бор. Кисқаси... сизни 
ўз 5фнимга м ўлж аллаяпман! С из қобилиятли, камтар 
йигитсиз. Ўсишингиз керак!.. Э ътироз билдирманг. Гапнй 
бўлманг. М ен шундай қарорга келганман. Л екин ...— у 
ўзи ни н г олижаноблигидан хиж олат чеккандек, қизариб- 
тутилганича, сукутга чўмди. Сўнг олдингига нисбатан тез, 
суръат билан сўзини дав ом эттирди. - Сиздан ф ақ ат бир 
илтимос. Арзимаган, дўстона... Гапиришга ҳам ноқулай, 
муҳим бўлганидан... М ени туш унарсиз, деб ўйлайман. 
Қисқаси... душ анба куни, бундан роппа-роса тўрт кун 
бурун сизлар туш пайти чойхонада ўтиргансизлар. Мен 
кимлар бўлганини биламан. Н ималар дейилганидан ҳам 
хабарим бор. Фақат, ростдан шундай бўлганини айтсангиз. 
К ейин, ким нима деганини сўзма-сўз, аниқ! М енимча, бу 
қийин эмас. Айниқса, м ен.сиздан ўтиниб сўраяпман...
139


М ансур кутилмаганда галати бир ҳолатга туш иб қолди.
У гуёки йўл чети да гулларга анқайиб турганида, биров 
орқасидан келиб, уни тепиб юборгандек эди.
Бу — жуда эски, разил услуб. Қўргонов унинг териси 
остига кириб олиб, гап ташиш, чақимчилик қилиш га 
ундаяити. Бир пайтлар худди шундай бўлган. Бизга ёрдам 
берсангиз, ф и крингизни билдирсангиз деб, одам орқасидан 
одам қўйиб, шубҳа тугдириб, ж ирканч уйдирмаларга 
асосланиб минг-минглаб киш иларнинг ёстиги қуритилган. 
Хонумони куйдирилган. Қанчадан-қанча киш илар кундалик 
мулоқотлардан қочиб, кўнглидаги оддий бир дардларни ҳам 
айтишдан ҳайиқиб, ж уръ атси з тўнкага айланган. Илоннинг 
жилианглаш ига ўхшаган муомала, ёлгон-яш иқ ваъдаларга 
алданиб, бировларни қурбон, бировларни майиб-маж руҳ 
қилган киш иларнинг ўзлари ҳам уларнинг изидан тубсиз 
ж арларга қулаб кегиш ган. 
Одамларни 
бошида қор- 
ёмғирли аёвсиз совуқ бир шамол, гирдибод урган! Бутун 
ҳаёт хиёнат ва туҳматдан иборат бўлиб келган!.. Энди у 
маломатли, машъум замонлар орқада қолгандек. Бирок,, 
қон-қонида ўша кунларнинг асорати сақланган хасталар, 
қуллар бўлганидек, у даврларнинг ҳамонки ўрнида турган 
посбонлари ҳам бор экан-да! Баракалла, ўртоқ Қўргонов!
М ансур бир дақи қа ичида жуда кўп н арсаларни ўйлаб, 
ҳис этса-да, энди саросималаниб ҳаяжонланмади.
- Н имаики илтимос бўлса, бош устига, Рустам 
Камолович, - деди у босиқлик билан. - Айтганингизни 
бажариш дан қочмаймиз. Ҳалиги гапга келсак, биз ҳар куни 
чойхонада ўтирамиз. Суҳбатлашамиз. Бундан ж иддийлик 
қйдириш, билмадим.. М енинг гап териб, гапни кўтариб 
юриш одатим ҳам йўқ...
-Д е м а к , б ў й и н товлаяпсиз! Тушунарли! - деди Қўргонов 
бирдан ранги ўзгариб, асабийлаш иб. - Билиб қўйинг, сиз 
учун иккита йўл бор. Ёки ҳаммасини эслаб, бугун бўлмаса 
бош қа кун, менга кириб айтасиз... иш ларингиз яхши 
бўлиб кетади! Ёки ш у идоранинг ўзида ҳам бундан буёги 
иш лаш ингиз ҳақида 
5
^йлаб кўриш ингизга тўтри келади. 
М ен қўл остимдаги одамларнинг ўйин кўрсатиш ига лоқайд 
қараёлмайман! Гап тамом!..
М ансур Қ ўргоновнинг ҳузуридан бўш аш иб чиқди.
У ўз кабинетига қайтиб келиб, руҳсиз бир ҳолатда 
ўрнига ўгирганича, кетма-кет папирос тутатиб, ютоқиб 
чекишга 
гушди. 
Унга 
Қўргоновнинг 
кечаги 
ҳунари
140


ҳам, бугунги ялтоқланиб тур таш лаш и-ю дагдагаси ҳам 
гуш униксиз эди. М ансур раҳбарлар қачондир олий бир 
табақадек 
ш аклланганини 
билар, 
улар дан 
оддийроқ 
киш иларга нисбатан м арҳам ат кутиш ортиқча эканлигига 
ақли етар эди. Қўргонов ҳам бундан мустасно эмасди. 
Шу боисдан, М ансур аксар, кечагига ухш аб кўриб, 
кўзга 
таш ланаверм аслик 
пайидан 
бўларди. 
Бироқ 
Қ ўргоновнинг антиқа хатги-ҳаракатлари уни барибир 
аж аблантирди. Бош лиқ нега ўзи ни бундай тутаётганини 
ақлига сигдиролмасди. Гишт қолипдан кўчиб, иш жойида 
м уносабат бузила бошлаганидан ҳам хиж ил эди. Қўргоновга 
тегиш ли воқеалар бир ипга тизилиб келаётгани-ю бунинг 
унга ҳам дахли борлиги М ансурни эсанкиратиб қўйганди. 
Ҳ озир хонада чекиб ўгириб, ўзи нима бўляпти, туппа-тузук 
ишлаб юргандим, бу бало менга қаердан ёпиш иб қо.лди, 
Худойим, деб ўйлаганича, ич-ичидан зил кетди.
М ансур ўзича, ҳар ҳолда ўш а куни чойхонада яхши 
бўлмаган экан, бировнинг хотини тўгрисида сўзлаш иб 
нима қилардик, деган хаёлга ҳам борди. Бироқ бу ф икр 
унга дарҳол асосси з туюлди. Ахир, улар пасткаш лик 
қилиш маган, қуюш қондан чиқиш маган эди-ку! Кўз бор 
экан — одам кўради ! Огиз бор экан — гапиради! Буни 
тақиқлаб қўйиш га дунёдаги энг улуг салтанат эгалари ҳам 
қодир эмас!..
Бош лиқ ҳузурига кириб-чиққанидан буён, хаёлининг 
а.\лабурчида 
муҳим 
бир 
савол 
уймалаш иб, 
бунинг 
нима эканлигини аниқлаёлмай қийналарди. Бехосдан 
унинг ф и к р и ёриш гандек бўлди: Қўргонов бўлимдаги 
йигитларнинг қачон, қаерда, қандай суҳбатлашганини 
қаёқдан билди экан? У осмондан олиб гапирмайди-ку!..
Беихтиёр ўрнидан туриб кетди...
Суҳбатдош лар тўрт киш и эди! О раларидан кимдир 
жосуслик, хоинликка ю з тутиб, хушомадгўйлик қилиб, 
бутун гапни оқизмай-томизмай, ҳатто ёнига қўшиб-чатиб 
бош лиққа етказганмикин? Ким?!
М ансур олдингидан батгар париш онланиб қолди.
Тушлик вақти ал.\ақачон етиб, ж илла ф урсат ўтган ҳам 
эди. Л екин ҳозир бу эмас, бош қа бир ҳол М ансурнинг 
кўпроқ диққатини ж алб этди. Кўнглида ўртоқларига 
нисбатан 
шубҳа 
тугила 
бошлаганига 
қарамай, 
у
141


ўртоқларининг бугун нега ҳар кунгидек туш ликка таклиф
қилиб келишмаганидан таажжубланди.
Вақт зиқлигини инобатга олиб, М ансур иш хонанинг 
ўзида, биринчи қаватдаги ошхонада овқатланиш га қарор 
қилди. Аммо ош хонага кириб, кутилмаган қи зи қ бир 
манзарага дуч келди; унинг ж онаж он ўртоқлари бугун 
айри-айри: Наби бир томонда, Рамазон иккинчи, Отахон 
учинчи бурчакда ўтириб овқатланиш ар эди. М ансур 
шу асно кўнглида йигитларнинг ҳамма гапдан хабари 
борлигини ҳис этди. Демак... демак, Қўргонов буларни ҳам 
бирма-бир чакириб гаплашган!
М ансурнинг хаёлида бундан бир неча дақиқа бурун 
айланган савол энди унинг бутун ф икрини банд этди. 
Ким?!

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish