Омон м ухтор ш ерлок холмс


БИР О Н А Н И Н Г БОЛАЛАРИ



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/37
Sana14.07.2022
Hajmi7,03 Mb.
#797296
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   37
Bog'liq
omon mukhtor sherlok kholms bukhoroda

БИР О Н А Н И Н Г БОЛАЛАРИ
(И ш ни ўр ган иш давомида м аълум от у ч у н ё з и б ҳ ў й и л га н
суҳбат варақасидан)
Н арзи Бўронова куни бўйи далада, офтобда юрган
толиққан эди.
Унга идорадан қўнгироқ қилиш иб, ш аҳардан меҳмон 
келганини айтишди.
У ларнинг уйига газеталардан кўп меҳмон келган, ҳамон 
келиб туриш ар эди. Н арзи, бу ҳам газетадан бўлса керак, 
деб ўйлади.
У оёгидаги этикни ечиш га ҳам улгурмаганди. Шу кўйда 
колхоз идорасига қараб кетди.
Н арзи, Қодир ота кейинги йиллар қишлоқда бўлмагани 
учун, «мендан дадам т ^ р и с и д а ҳеч ким ran сўраб ҳам 
ўтирмаса керак», деган хаёлга борган ва бундан кўнглида 
оғриниб юрган эди... У терговчини кутмаганди. Аммо 
идора эшиги олдида турган хушқомат, келишган, кўзлари 
алланечук норлаган ёш гина йигитга тўқнаш келди-ю, 
Н арзи дарҳол бу одатдагидек газетадан эмас, афт-ангори 
кўп ўхш амаса ҳамки, терговчи эканини ҳис этди.
У ҳаяж онга тўлганига қарамай, йигитдан сўз сўраш га 
ошиқмади. Меҳмон эканми, марҳамат, бош устига. Йигитни 
уйга таклиф
қ и у х д и

Уйда ҳам ортиқча лом-мим демасдан 
дастурхор ёзди. А ввалтаом, кейин калом. Қадимдан таомил 
шу.
-
Мен дадангизнинг иши бўйича сиз билан бир оз 
суҳбатлашмоқчи эдим, - деди Н арзига ниҳоят терговчи.
-
М ен сизни келмайсизми, деб ўйлагандим. Раҳмат... 
С изга нимани айтай?
-
Дадангизни эсласангиз, - деди терговчи.
-
Йўқ, сиз савол беринг, мен ж авоб қилай.
19


- Дадангиз катта ҳаёт йўлини босиб ўтган. Йиллар 
давомида одамлар билан яхш и-ёмон муносабатда бўлган, -
деди терговчи. - Яширмайман, шундай пайтлар борки, халқ 
иккига бўлинган, дўст ва душ манга аж ралган. Инқилоб, 
бойларни қулоқ 
қ и у
\
и ш

ш ахсга сигиниш...
-
С из ёш экансиз, жуда ёш, менинг аскарликда юрган 
ўғлимга ўхшайсиз. Мен сизга кандай туш унтирсам экан? 
Дадам хизм ат қилган йилларда, ўзи ни кураш чи деб юриб, 
бировнинг уйи куйса куйсин, м енинг қозоним қайнаса 
бўлди, қабилида иш тутганлар хам бўлган. Бундайлар доим 
топилади. Лекин дадам виж дони пок одам эди. Ҳ ақиқат 
бор ерда эса, ҳар қандай кек, адоват чекинади.
-
Хўп, унда сиз рўй берган воқеага нима дейсиз?
- сўради терговчи.
-
Текш ириш сизнинг иш ингиз. М ен билганимни 
айтаман. Дадам тўғрисида эшитиб, бундай бўлишига ақлим 
бовар қилмади. Самолётда учиб бордим. Ҳаммасини ўз 
кўзим билан кўрдим. Лекин ҳози р ҳам мен учун бу худди 
бир туш. Ўзимга ўзим ишонмайман.
- Демак, қисқаси, дадангизнинг душ мани бўлмаган.
-
Асло! Дадамга бутун умрида ким душ манлик қилди, 
деса, ф ақат бир кишини к^фсатиш мумкин.
-
Ким экан у? - деди терговчи.
-
Йўқ. Дадамга ким қўл кўтарганини билмайман. 
Бу сиз ўйлаган душман^хик эмас. М ен бош ка нарсани 
айтяпман.
-
Нимани?
-
М енга буни гапириш огир. Нокулай ҳам. Ўйласам, 
ю рак-багрим эзилади.
-
Барибир гапиринг, опажон. М ен билишим керак,
- деди терговчи.
Дадамга укам Исмат душ манлик к,илди.
Укангиз?
-
Укам... Э, қўйинг, сиз ҳам менинг дардимни 
янгиламанг! Бу ҳақда гаплашмайлик.
Йўқ, мен ҳеч нарсага тушунмаяпман.
Исматдан биронтамиз ёруглик кўрмадик. Қайсидир 
йили уйда онам касал эдилар, проф ессорларга кўрсатаман, 
деб Тошкензта олиб кетди. Тош кентдан олдингидан батгар 
бўлиб қайтдилар. Отамни қўярда-қўймай судради. Мана, 
оқибати...
20


-
О та-онангиз 
И сматнинг 
раъйига 
қараш лари 
ш артмиди? - деб сўради терговчи.
-
Улар аввалдан, қи з бола бировнинг хасми, деб мен 
билан ортиқча иш лари йўқ эди. И кковлари ҳам, қиз бола 
гўёки одам эмасдек, қачон қараманг, фақат: «Биргина ўгил! 
Биргина ўглимиз!» дейиш арди. Доим И сматнинг огзига 
қараш арди. И смат буни биларди. Болаликдан бирон гапи 
инобатга ўтмаса, қош -қовогига тош осиларди... Э, майли, 
ўзига ҳавола. Гапирсам, тутаб кетаман. Уз укам. Тақдир 
экан, деб қўя қолганим маъқул...
-
Биласизми, мен рўй берган воқеа билан таниш а 
бошлаганимда укангизни шубҳа остига олиш им мумкин 
эди, - деди терговчи. - Одамзод тарихида оз бўлса-да, 
разил ф арзанднинг ота ёки онасига суиқасд килишига 
мисоллар бор. Л екин мен Исматдан шубҳаланмадим. Унинг 
дадангизга нисбатан ўзича м еҳрини ҳис этди м. Изтиробдан 
куйиб, адо бўлганини кўрдим. Тўгриси, шубҳага асос ҳам, 
далил ҳам йўқ эди. Ш унга қарамай, сизнинг гапингиз мени 
қизи қти риб Қўйди. Яна бир оз гапиринг шу ҳақда, иложи 
бўлса. Бу менга керак. Ишга аниқлик киритмаганда ҳам, 
таж риба учун.
-
Бош қа нима дей?
-
М асалан, И смат ўқиш га бормаса, борганда ҳам, 
ўкиш битгач, кексаларни овора қилмасдан, ўзи уйга қайгса 
бўлмасмиди? - деб сўради терговчи.
- Ким билсин. Биз бир отанинг пуш тикамаридан бунёд 
бўлганмиз. Бир қориндан талаш иб тушганмиз... Яхшиси, 
ran ни ўзимдан бошлай. Мен Бухорони ҳам, Тош кентни хам, 
бошқа ш аҳарларни ҳам кўрдим. Қ аерга бормай, уйимни 
согиниб, ўз ж ойимдан яхш ироқ ж ой йўқ экан, деган хаёл 
билан шу ёққа келдим. Мана, ҳозир ҳам, ота-онамнинг 
чироги ўчмасин, деб шу ерларда юрибман. И смат бўлса, 
болалик пайтидан биров шаҳардан гапирса, ўзини томдан 
ташлайдиган эди.
-
Нега? Бу нимадан бошланди ўзи?
-
Ким билсин. Эҳтимол, бу раҳматли онамга қўшилиб 
був.имникига борганидан бошлангандир. Ушанда шаҳар 
иси унинг димогига ўрнаш иб қолгандир. Ҳар ҳолда, бўйи 
кўтарилиб-кўтарилмай, у баъзан ш аҳарга бориб келишни 
одат қилди. Онам, кейин ўрушдан қайтган дадам, унга 
индашмади. У ш аҳарга қатнаб, кундан-кунга инжиқ, эрка,
21


сал олифта бола турқини ола бошлади. М еҳнатга тоби йўқ. 
Икки челак сув келтириш , лойли кетмонни артиб-тозалаб 
қўйиш ҳам унга малол, бирон иш буюрилса, кузни ш амгалат 
қилиб қочади. Ўйлаган ўйи: тезроқ улгайиб, ш аҳарга кетиш. 
Ўзи-ку, майли, қўйиб берса, бутун қиш лоқ кўч-к
5
ф он ин и
кўтариб шаҳарга ж ўнаш и керак. Ш унақа дерди. Охири 
Тошкентга 5^қишга кетди... М ен унинг 
5
Чсиганига қарш и 
эмасман. Чунки бу онамнинг орзуси эди. Онам кейинги 
йилларда бош ларини кўтаролмай қолгандилар. Доим: 
«Икки чаккам лўқиллаб огрияпти!» деб ш икоятқилардилар. 
Киш лоқ касалхонасига ҳадеб қатнайвериш ж онларига 
текканди. Бунинг устига, дадам ҳам, ҳар бир уйда бир 
дўхтир бўлиши керак, айниқса, қиш лоқ шароитида, ўглимиз 
муолажани ўргансин, мазмунида гапириб ю рардилар. 
Исматга, афтидан, қаерда ўқиш и барибир эди. Д ўхтирликка 
кирди. Ўқиса ўқимайдими, кимлар ҳозир ўқимаяпти. Л екин 
мен ўшандаёқ, бу бола қуш дек учиб кетди, тамом, ош ёнига 
энди қайтиб келмайди, деб ўйлаганман. Дастурхондаги 
нон ҳурмати, хаёлимдан шундай ran ўтган. К ўрмайсизми, 
ҳаммаси худди мен ўйлагандек бўлиб чиқди.
Ғалатироқ бир савол. Укангиз болаликдан ш еър- 
пер ёзмасмиди? - деди терговчи.
-
Сиз буни қаердан биддингиз? Ўзи айтдими?
-
Ўзи индагани йўқ. С ўроқ пайтида қишлоқ, болалик 
кунлари тўгрисида берилиб гапирди. Мен ш аҳарлик бўлиб 
кетган йигитнинг бундай гапириш ига ажабландим. Нима 
учундир у менга, она қишлоқ, қадрдон қишлоқ, деб ш еър 
ёзи б юрадиган айрим ш оирларни эслатди. Бугун қишлоқда 
ўша суҳбат ёдимга тушиб, беихтиёр ш унақа хаёлга 
бордим.
-
Тўгри, болаликда ш еър ёзарди. Беш -ўнта даф тар 
тўлдирган. М усиқага қизиқарди. Хонандалик ҳам қиларди. 
Овози ёқимли, ш ирали эди. Мен уни, санъаткор бўлса 
керак, деб ўйлардим. Йўқ, кейин бошқа ёққа қараб кетди.
-
Дадангиз тўгрисидаги гапга қайтайлик, - деди 
терговчи. - М енимча, дадангизни Тошкентга олиб кетган и 
учун Исматдан гина қилиш ўринли эмас. О йингиз ваф от 
этгач, Қодир ота уйда ёлгиз қолиб зери ка бошлаган.
-
Ёлгон, буни агар И смат айтган бўлса, адашибди. 
Балки гўқигандир. О намнинг ўлими катга мусибат бўлди. 
Отам бечора биринчи кунлар ёш боладек кўз ёш тўкавериб,
22


кутилмаганда қариб колдилар. Л екин у киш и барибир уйда 
ёлгиз қолгани ҳам, зери ккан и ҳам йўқ. Мен, болаларим 
кечаси-ю кундузи ёнларида булдик. Эрим кўнгли очиқ, 
содда одам. Деҳқон. У дадамга Исматдан кўпроқ хизмат 
қилса қилгандир, оз эмас. Ўйлаб қаранг, бир йилда икки 
марта саёҳатга олиб чикди. Олдин Душ анбега боришди. 
К ейин Ашхободни айлантириб келди. М ен билан умрида 
бунақа сайр килмаган эрим, дадамни қуққисдан овга бошлаб 
кетадими-ей, қўш ни қиш лоқлардаги қариндош лари уйига 
меҳмонга чақиртирадими-ей... И кковлари олдинлари ҳам 
улф ат бўлиб юриш арди. Л екин ўш анда ш унақанги қалин 
бўлиб кетиш дики, мен буларга бегона одамдек арсь\ашолмай 
қолдим... Ф ақат биз эмас, бутун қиш лоқдагилар дадамнинг 
ёнига вақт-бевақт бостириб келавериш арди. Гурунг бўлган 
ерда ҳар қандай ҳасрат емирилади, зерикиш ни энди 
айтмай қўя қолай. Қиш лоқдагилардан таш қари, дадамни 
сўроқлаб, ҳар қаердан эски қадрдонлари ҳам мунтазам 
келиб туришарди. Бригадирлар, колхознинг бош қа обрўу\и 
кишилари... Раисни айтмайсизми! Раисимиз ўзи ёш бўлса 
ҳам, дим оқ-ф ироқни билмайдиган яхш и одам, кунора 
эш икдан бош суқиб, ота, бир чигал иш чикди, нима 
маслаҳат берасиз, дейди. Гапни чўзиб юбордим. Кекса 
кишига ўрганган турмуш, уй- ж ойни, томорқабогни ташлаб, 
Тош кентга кетиш осон деб ўйлайсизми? Тарозининг 
бир па.лласига шуларни юклаб, иккинчи палласига битта 
юпқа чамадонни қўйиб кўринг-чи, қайси бири огирлик 
қиларкан?
-
М ен сизни анча қийнадим. Узр, опажон. Демак, 
Қодир ота қишлокдан чамадон билан чиқиб кетган, 
шундайми?! - деб сўради терговчи.
-
Ҳа, саф ар халтаси...
-
Уша чамадонда ним алар бор эди?
-
О ртиқча ҳеч нарса олганлари йўқ.... Гапирмасам- 
чи?! Гапирсам, яна тилим қичийди. К ейин ичингизда, 
бу қандай хотин, бегона одамга ўз укасини, ж игарини 
ёмонлагани ёмонлаган, деб ю расиз. М ен уни ёмонлаш 
учун эмас, куйганимдан гапираман... Дадам чамадонга 
б ш т а костюм, уч-тўртта к у л а к и и солиб, ўзларига тегишли 
бутун қогозлар, ҳуж ж атларни олиб кетгандилар. Бир 
даста расмлар, хатлар бор эди. И смат бепарволик қилиб 
ҳаммасини йўқотиб юборди. Дадамдан хогира қолмади.
-
У киш ининг орден-медаллари нима бўлган ?
23


-
Уларни дадам ўзлари м узейга берганлар.
-
Уйда, сизнинг қўлингизда дадангиздан бирорта 
ёдгорлик ҳам сак^ланмаганми ?
Мен да бир-иккита қогоз бор. Яхшиямки, нимадир 
бўлиб, уларни олдин олиб қўйган эканман. Шулар 
турибди,
-
С из уларни менга беролмайсизми? - деб сўра'ди 
терговчи.
- Йўқ, мен уларни ҳеч кимга бермайман.
-
Ш унчаки кўриш ҳам мумкин эмасми?
-
Нега? Кўриш мумкин, албатга. М ен ҳозир...
«Узим учун ёзиб қўйганларим...»
«Бухородан амир қочиб, унинг тараф дорлари ҳар бири 
юз, икки ю з кишидан иборат гуруҳлар тузган. Бухоро Халк 
О зодлик армиясига ёзилдим. Йил 1921. Апрель ойи...»
«Биз кўпдан буён ч ^ и б ётгандик. Охир сув юзига 
чиқяпмиз...»
«Ушбу тилхат берилди Қ одирж он Бўроновга, иккита 
от келтириб топш иргани учун. 22.V.23 й. Қабул қилдим. 
Имзо...»
«Ушбу хатга биноан, бизнинг вакилимиз Қодиржон 
Бўроновга ҳамма ерда и шла ш га имкон яратиб, ёрдам 
кўрсатилсин. Ҳукумат томонидан имзо чекаман. 5.Х.25 й.»
«Кеча-кундуз, маҳал- бемаҳал, баъзан қф -ёмгирда, 
совуқда, баъзан ж ази р ам а қуёш да ж а н г қиляпм из. Раж аб 
қўрбош и, Кўр Ато, Аъзам Хўжа, С аи д М ансур, М уҳиддин 
М ахсум, Мулла Қ аҳҳорларни яхш и танийман».
«Вобкентдан Ромитанга ўтдик. Ромитан атрофидаги 
Мусича, Бахтин, Шалгами, Тогора деган қишлоқларда 
булдик... Хунрезлик... Қизилми, окми, икки томондан ҳам 
ҳар қадамда ёвузлик содир бўляпти...
Саид М ансур қую қ зи ёф ат устида қамал килиниб, 
отишма эрталабгача давом этди. Охири қўрбоши тирик 
қўлга туширилди. Унинг боши кесилиб, район милициясига 
элтиб топширилди... Ато қўрбош и котиби мулла Нор 
билан қўлга олинди. Гўрлари ўзларига қаздирилиб, отиб 
ташланди...
Бизнинг келаётганимизни пайқаб қолган душманлар 
қоронги тушаётганидан фойдаланиб, кўздан гойиб бўлди. 
Алламаҳалгача қидирдик. Тополмадик. Кечаси билан қор 
ёгди. Эрталаб яна душ манн и қидириб кетди к, Бир ерга 
келсак, эндигина ўтиб кетган отларнинг ва ялангоёқ бир
24


одамнинг и зин и кўри б қолдик. Шу из кетидан боравердик. 
Бир ариқнинг олдига келганимизда қиш лоқ шўроси 
фаолларидан 
Ш омуродов 
деган 
киш ининг 
ж асадига 
кўзим из тушди. Ёвузлар кечаси уни уйидан олиб чиқиб, 
қорда ялангоёқ ҳайдашибди, шу ерга келганда қийнаб 
ўлдиришибди...»
«Колхоз тузиш анча маш аққатли бўлди. Қ иш лоқ гузарида 
одам кўп. М аж лис боряпти. Ҳар ким ҳар нима дейди. Гала- 
говур. Кўпчилик ўзи нима бўлаётганини тушунмайди,
Бор-йўги 20 киш и колхоз учун қўл кўтарди. Дастлабки 
йили мана ш у 20 киш и 30 гектар майдонга пахта экиб, ҳар 
гектаридан 6 центнердан ҳосил олдик...»
«Бормисиз, қуролдош дўстларим?! Тирикм исиз? Нега 
менинг сизга йўллаган хатларим ж авобсиз қоляпти?»
-
Ш уларни асраганингиз узи катта гаи, опажон, -
деди терговчи.
-
И стасангиз қоғоз-қалам берай, керакли ж ойларини 
кўчириб олинг, Л екин сиз мендан хаф а бўлманг.
-
Сиздан нега хаф а бўлар эканман...

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish