Қ АССО Б Ҳ А М ИНСОН
(Яна Ж ам ил Сатторовнинг сўроқ анкетасидан)
Ж ам и л учун қассобчилик ота касби эди. Терговчи
яна чақиртирганида, бу қассоб экан, деб исканж ага
олишмаётганмикин, деб ўйлади.
Бу гал у терговчининг ҳузурига каппаси учиб, истар-
истамас, бўйнига арқон солингандек бир ҳолатда келди...
- Сиз билан Бўроновлар ^/йининг қулф-кау\ити бир
экан. Бунга маълум дараж ада қ^рувчилар айбдор, албатга,
- деди терговчи унга. - Лекин, бунинг устига, зинада,
эшикда, йўлакда, кариянинг баданида — биз текш ирган
ҳамма нарсада сизнинг бармоқларингиз изи бор.
- Тушунган одам экансиз, мўрига кирган киш ининг
қош -кипригига қурум илашмай колмайди, - деди Ж амил. -
Мен рўй берган воқеадан биринчи хабар топдим. Одамларга
яхш илик қилгим келди. Биласизми, баъзан шундай бўлади.
Кўчада безорилар кимнидир аёвсиз дўппослашади. Сиз
троллейбусда кетяпсиз. Сиздан бўлак яна камида элликта
одам бор. Троллейбус тўхтайди. Л екин одамлар томоша
қилишдан нарига ўтишмайди. Битта-яримтаси секингина
«оҳ-воҳ» қилиб қўяди, холос. Нега? Одамлар туҳматдан,
кейин овора бўлишдан қ)фқишади. О таларимиз, туҳмати
ногаҳон, марги бемаҳалдан асрасин, дейиш арди. Мен ўша
кеча қўрқмай виж доним буюрган барча ишни қилдим,
Бунинг учун туҳматга қоладиган бўлсам, билмадим. Дунёда
ҳақиқат йўқ экан, деб бўгилишдан бош қа қўлимдан нима
ҳам келарди?
-
Ҳақиқатни,
албатга,
аниқлаймиз,
Сатторов.
Айбдор бўлсангиз, ж азоингизни тортасиз. М абодо айбсиз
бўлсангиз, ҳеч ким сизга озор етказмайди. Мен бунга
кафолат бераман, - деди терговчи. -Ҳ о з и р эса, бўгилмасдан
гаини давом этгирайлик. Энг аввало, менга сизнинг ўша
кундаги айрим хатти-ҳаракатларингиз тушунарли эмас.
Қ анақа хатти-ҳаракат?
М асалан, сиз Исматни кириб уйготганингиздан
кейин, қарияга ортиқ ёрдам кўрсатиб бўлмаслигини
билатуриб, нега яна ўзингиз апил-тапил «Тез ёрдам»ни
чақириш пайига туш дингиз?
-
Кимдир чақириш и керак эди. Чақирдим. Яхшилик
қилгим келди.
Ахир,
сизнинг қўш ни
билан
муносабатингиз
бошқача эди-ку... Майли. С из эҳтиётсизлик қилгансиз,
шош гансиз, дейлик. М ен сиз айтган «мўридаги қурум»ни
.аввалданоқ ҳисобга олганман. Л екин кўйлагингизда қон
юқи қолган экан, - деди терговчи.
-
Кўйлак?! Э... М ен буни ўйламагандим.
-
Ўйланг, Сатторов. Ўйланг. С из аёлингиз ишдан
қайтиш ини кутиб, бир неча марта таш қарига чиққан, шу
ўртада шум хаёлларга борган бўлиш ингиз ҳам мумкин-
ку, ахир! "Ўзингиз ж и н оят содир қиу\иб, ўзи нги з Исматни
уйготиб, «Тез ёрдам»нинг таш виш ини қилган бўлишингиз
ҳам мумкин...
-
Мен қотиллик қилганим йўқ, қилолмайман ҳам!
Молни ҳам раҳмим келиб суяман. И лож бўлмаганидан.
Ишонинг.
- Ўзингизни қўлга олинг, Ж ам и л Сатторов. Бўпти.
Бош қа савол. Уйингизда пичоқ, яроқ дегандек ҳар хил
қуроллардан коллекция йиққан экансиз. Нега бундай
қилгансиз? Қассоб бўлганингиз учунми?
-
Билмадим.
Балки
қассоб бўлганим
учундир...
Йўқ, тўгриси, қассобчилик сабаби тирикчилик мен учун.
Коллекцияга бўлса, мен санъат деб қарайм ан. Йиққан
нарсаларим нинг кўпи дид билан ясалган. Айримлари
қадимий.
-
Яна бир савол. Эсингиздами, олдинги суҳбатимизда
сиз пичоқ т5Трисида гапиргандингиз? - деди терговчи.
-
Эсимда.
-
Л екин у пичок, эмас, дудама экан.
-
Ўзи дудама эди. Мен пичоқ деганман.
-
Нега энди ?
-
Дудама ҳам пичок,....
-
Кечирасиз! Сиз, ёшликдан қассобчилик қилган
киши, буларнинг бир-биридан ф арқини билмаслигингиз
мумкин эмас. Қолаверса, уйингиздаги ҳа.\иги коллекция.
Д евордаги гилам чага қиличдан тортиб, қалам тарош гач а
илиб
қўй и б си з.
Бу
борада
саводи
й ўқ
киш и
колл ек ц и о н ер л и к қилм айди. Д ем ак, мудҳиш в оқеа рўй
берган кеча си зн и н г қўлингизда дудама бўлган?
is
her Mavciy
nomid.-igi
17
-
Дудама...
Қарияга ўқталган ҳам, сиз унинг огзига тутган ҳам
худди шу дудама бўлиб чиқди. Хўш, сиз бу далилга қарши
нима дея оласиз? М ана, экспертиза маълумоти билан
танишинг, - деди терговчи.
-
Мен аҳмоқлик қилдим. Қайси ж ин урди мени,
билмайман, аҳмоқлик қилдим...
-
О чиқроқ гапиринг, Сатторов.
-
Ўша кеча воқеа сал бошқача бўлган эди. М ен уйдан
чиқиб, қўшни остонасида ётган дудамани кўрдим...
-
Демак,
сиз
уйдан
ҳеч
қанақа
пичоқ
олиб
чиққанингиз йўқ?
-
Йўқ, мен ўш а дудамани кўйлагим этагига артиб,
қариянинг огзига тутдим. Кейин, қўрққанимдан, уни
уйга ташлаб чикдим. Эртаси куни, бу дардисарни нима
қилишимни билмай, бошим қотди. Бир к ^ г л и м кўчага
улоқтиргим келди. Л екин одам қилган қабиҳлик учун
буюм айбдор эмас-ку, деб ўйладим. Ундан таш қари, дудама
эскидан қолган, чиройли экан. Кўзим қиймади.
Нега менга буни олдин айтмадингиз?
-
Айтишга тилим бормади. Уялдим.
Гувоҳлик тўгрисидаги қогозга қўл қўя туриб,
нега ёлгон гапирдингиз? Бунинг ўзи ж и н оят эканини
биларсиз?
Аҳмоқлик қилдим, айтяпман-ку! Бир оғиз ёлгон
гапириб...
Аввалига бир огиз ёлгон гапирган киш и кейин
бемалол имонини сотиб кетаверади. Хўш, ким сизни,
қолган гапларни ёлгон гапирмади, деб айта олади? Ба.\ки
сизнинг Бўроновларга яхш илик қилмоқчи бўлганингиз ҳам
ёлгондир? Қодир отага нисбатан бутун муносабатингиз
ҳам! Сиз қарияни балки ran олиш учун баъзан алдаб уйга
олиб киргандирсиз?
-
Наҳотки, мен шу қадар тубан бўлсеГм?
Билмадим. Билмадим, - деди терговчи. - Ф алокат
найти ўз коллекцияси гамини еб, вокеанинг устига этагини
ёпадиган сизга ўхшаган одамдан ҳар нарсани кутиш
мумкин.
-
Мендан айб ўтган, лекин мен қотиллик қилганим
йўқ, ўртоқ терговчи.
Нима қилганда ҳам, биз сизни текш ириш бир ёқлик
бўлгунча ҳибсга олишга мажбурмиз.
18
-
Майли. М енга энди барибир.
-
Сизга охирги савол: отангиз Қодир ота Бўронов
билан қачондир кўриш ганми яъни икки ўртада эскидан
бирон таниш лик бормиди, д ем окчи м ан !
-
Йўқ. Отам ҳовлида турган пайтимизда ваф от
этганлар. Биз буларни билмасдик. Ундан таш қари, отам
Бухорога ҳеч қачон бормаганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |