Олтинчи мақоланинг давоми Ўн икки мақОМ



Download 369,22 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/2
Sana13.07.2022
Hajmi369,22 Kb.
#786922
1   2
Bog'liq
О Иброхимов Ун икки маком давоми

 
Ўрта 
аср Шарқ алломалари, мусиқашунослари ва даҳо 
бастакорларининг самарали илмий-ижодий меҳнати ила юзага келган 
оламшумул Ўн икки мақом тизими бизнинг диёримизда XIV асрдан бошлаб 
кенг тарқала бошлаган, зеро, бунинг учун зарур бўлган бешта омил ҳам 
мужассам эди. Жумладан, (I) ўша даврда шаҳарсозлик гуркираб 
ривожлангани, айниқса, иқтисоди ва ижтимоий маданияти юксалган 
Самарқанд жаҳондаги энг кўркам шаҳарлардан бири бўлгани тарихдан яхши 
маълум. Айни вақтда, (II) аниқ фанлар ҳам равнақ топиб, бунинг далилини 
бунёд этилган ҳайратомуз меъморлик иншоотларида кўриш мумкин бўлган. 
Маънавият жабҳасида эса (III) Яссавийя, Кубровийя ва Хожагон-


Нақшбандийя тариқатларининг таълимотлари халқ орасида кенг ёйилиб, 
натижада, сўфиёна ғоялар халқ оғзаки ижоди, мумтоз шеърият
меъморчилик, тасвирий санъат ва мусиқа
намуналарида теран инъикосини 
топган эди. Шунингдек, (IV) саройларда довруғи бутун Шарқ оламига 
машҳур касбий мусиқачилар – бастакорлар, созанда ва ҳофизлар ижодий 
фаолият кўрсатганлар.
Лекин мусиқашунослик илмида (V) маълум муаммо бор эди. У ҳам 
бўлса халқ мусиқаси ва миллий бастакорлик ижодиётида асрлар давомида 
тўпланган бойликларни Сафиуддин Урмавийдан мерос келаётган адвор илми 
асосидаги Ўн икки мақом тизимига мувофиқ ҳолда таснифлаш ва амалиётга 
жорий этишдан иборат бўлган. Аммо бу ўта мураккаб ҳолат ҳам ўзгача 
тарзда ечимини топган эди.
Алалхусус, 
Низомиддин 
Шомийнинг 
“Зафарнома”, 
Ибн 
Арабшоҳнинг “Темур тарихида тақдир ажойиботлари” ҳамда Шарафуддин 
Али Яздийнинг “Зафарнома” тарихий асарларидан аёнки, Урмавийнинг 
муносиб издоши, беназир мусиқачи, ҳофиз, бастакор ва мақомшунос аллома 
Абулқодир Мароғий Амир Соҳибқироннинг бевосита сайъи-ҳарактлари 
ўлароқ Бағдоддан Самарқандга келтирилиб, унинг бошчилигидаги бутун бир 
санъаткорлар гуруҳига саройда илмий-ижодий фаолият кўрсатишлари учун 
зарур шарт-шароитлар яратиб берилган эди. Шу аснода ўзининг мусиқа 
илмига доир “Мақасидул-алҳан” (“Куйларнинг ўрни”), “Жамиъул-алҳан” 
(“Куйлар тўплами”) каби шоҳ асарларини бизнинг Ватанимизда яратган 
Абдулқодир Мароғий Ўн икки мақом тизими ҳамда унинг таркибидаги 
шўъбалар гуруҳини мукаммал илмий тасниф этишга муваффақ бўлган. 
Манбалардан аён бўлишича, мақомлар жорий этилганига қадар 
саройлардаги мусиқий анъаналар салмоғини турк куйлари ташкил этган. 
Дастлаб “куг” ва “кўк” тарзида талаффуз этилган бу куйлар туркий 
халқларнинг қадимги Кўк Тангри эътиқоди билан боғлиқ бўлиб, унинг 
мазмунида мовий осмонга ишора ҳамда руҳий юксалиш ифодаланган. Зеро, 
туркларнинг тасаввурича, эзгу руҳлар Тангри ёнига – кўкларга учган ва 


қариндош-уруғларига шафоат тилаган, аждодини эъзозлаган ва ҳ.к. (Усмон 
Турон. Туркий халқлар мафкураси, Т., 1995, 53-бет).
Бу ҳолатларнинг бадиий акси ўлароқ турк куйларида чўққи сари 
мақсадли интилган юксалма шаклли мусиқа асарлари қарор топган эди. 
Абдулқодир Мароғийнинг илмий-ижодий салоҳияти ила турк куйларининг 
жозибали юксалиш шаклу шамойили ҳам мақомларга сингдирилганлиги 
ҳақиқатга 
яқиндир. 
Мақомларнинг 
тадқиқотчиси 
Исҳоқ 
Ражабов 
Мароғийнинг “Мақасидул-алҳан” рисоласини шарҳлаш давомида, “кўк” сўзи 
туркча “мақом” демакдир” мазмунидаги фикридан ҳам шу маънони англаш 
мумкин.
Ўн икки мақом тизимининг диёримиздаги илк кўриниши Соҳибқирон 
Амир Темур даврида шакллантирилган бўлиб, унинг амалий ижроси 
мазмунида пок қалбларнинг коинот чўққиси сари босқичли ва сермазмун 
руҳий юксалишлари ўзининг мукаммал бадиий ифодасини топган эди. 
Мазкур тизимни юзага келтиришга улкан ҳисса қўшган XIII–XIV аср
устозлари – Сафиуддин Урмавий, Қутбиддин Шерозий ва Абдулқодир 
Мароғийнинг бизгача етиб келган илмий асарлари мақомлар тарихи, 
назарияси ва пойдевор илмий-амалий асосларини ўрганишда бениҳоя 
қимматли манбалар қаторида алоҳида қадрлидир.
Бунгунги кунда бир қатор мамлакатлар (Ўзбекистон, Туркия, Эрон, 
Франция, Англия ва б.)нинг нуфузли кутубхоналарида сақланаётган бу 
алломаларнинг қўлёзмалари доимо мутахассисларнинг диққат марказида. 
Хусусан, Урмавийнинг ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги 
Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида сақланаётган “Китаб ул-
адвар” рисоласини Абдуманнон Назаров арабчадан ўзбек ва рус тилларига 
илмий шарҳлар билан таржима қилган, Шерозийнинг шу заҳирадаги 
“Дурратут-тож...” асари қўлёзмаси асосида Ирода Дадажонова “Қутбиддин 
Шерозийнинг мусиқий таълимоти” мавзуида номзодлик диссертациясини 
бажарган.


Мароғийнинг илмий асарларини ўрганиш борасида эса озарбайжонлик 
Сурайё Агаеванинг “Абдулқодир Мароғий ва унинг мусиқий-назарий 
мероси” ҳамда ўзбекистонлик олим Нафас Шодмоннинг “Хожа Абдулқодир 
Мароғий” номли йирик тадқиқотлари эътиборли бўлди. Айни вақтда шу каби 
илмий изланишларни янада давом эттириш долзарб вазифалардандир.
Оқилхон Иброҳимов

Ўзбекистон адабиёти ва санъати
” газетаси, 2020 йил, (22-май), № 17.


Download 369,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish