Кибермаконда дин ва ахборот истеъмоли маданияти



Download 16,25 Kb.
Sana13.07.2022
Hajmi16,25 Kb.
#792249
Bog'liq
Документ Microsoft Word


Кибермаконда дин ва ахборот истеъмоли маданияти
Кибермакон компьютер тармоқлари орқали амалга ошириладиган мулоқот майдонини ифодаловчи воқелик сифатида 1990 йилдан бошлаб кенг миқёсида ривожланиб, такомиллашиб келмоқда. 
Ижтимоий нуқтаи-назардан кибермакон деганда компьютер тармоғи орқали бир-бири билан боғланган ва бир вақтнинг ўзида турли географик нуқтада кесишувчи ҳар қандай мавжуд компьютернинг график сифатидаги маълумотларига ўралашиб қолган кишилар жамоаси тушунилади.
“Кибермакон”да дин ниқобидаги “киберҳужум”лар таҳдиди - дин ниқоби остидаги экстремистик ташкилотларнинг сайтларида асосан давлат тўнтарилиши ва хунрезлик урушлари ҳақида гап боради. Жумладан, бугунги кунда дунёда энг катта хавф солиб турган ИШИД гуруҳининг интернет кибермаконидаги ахборот ҳужуми ва таҳдидини келтириб ўтиш мумкин. Уларда ИШИД гўё Ислом йўлида “қурбон” бўлаётгани акс этган видеолавҳалар ва фотосуратлар жойлаштирилган.
Бугунги кунда экстремистик ташкилотларнинг тарғибот-ташвиқотлари кун сайин авж олиб бормоқда. “Odnoklassniki”, “Facebook”, “Instagram”, “Twitter”, “Vkontakte” ижтимоий тармоқларида бузғунчилик ва ёт ғояларни тарғиб қилувчи юзлаб гуруҳлар мавжудлиги фикримизнинг яққол далилидир. Уларнинг асл мақсадлари, Ислом динини нотўғри, қабиҳ мақсадларда талқин этиш, динга сиёсий тус бериб, ҳокимиятни қўлга киритиш ҳисобланади.
Кейинги пайтларда илмий манбаларда тез-тез “ахборот истеъмоли маданияти” атамаси қўлланаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Унга кўра, ҳар ким ўзи эътиқод қиладиган мафкура тарқатувчиси ва тарғиботчисидир.
Ахборотни қабул қилувчи ўзи, атрофдагилар, яқинлари, халқи, юрти манфаатларини ҳимоя қилиши, шунга мос ва хос маълумотларни танлашни билиши, ўзлаштириши ва тарқатиши лозим. Бу, ўз навбатида, тарбияга боғлиқ. Бугун ёшларга “Бу ахборотни ким тақдим қилмоқда?”, “Нима учун тақдим қилмоқда?” ва “Қандай мақсадда тақдим қилмоқда?” деган саволларни ўз-ўзига бериши, унга асосли жавоб топишга ҳаракат қилишни ўргатиш керак бўлади. Ана шундагина турли ғоялар таъсирига тушиб қолиш эҳтимоли камайиб, таклиф этилаётган маълумотларга кўр-кўрона эргашишнинг олди олинади. “Ахборот ташналиги”га барҳам берилади.
Айни пайтда, ахборотлашув жараёни қўйидаги муаммоларни ҳам келтириб чиқаради:
Биринчидан, муаллифлик ёки интеллектуал мулк ҳуқуқи бузилишига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳол бугунги кунда интернет орқали тарқатилаётган маълумотларнинг тўғридан-тўғри олиниши мисолида кўринмоқда. Муаллифлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар, плагиатликни аниқлаш программалари табиий зарурат туфайли вужудга келган.
Иккинчидан, текширилмаган, нохолис маълумотларнинг кенг тарқалиши эҳтимоли ортади. Аслида, интернет тармоқлари муаллифлардан масъулиятни чеклайди. Шунга мувофиқ интернет журналистикаси ривожланмоқда.
Учинчидан, махфий, шахсий маълумотларнинг ноқонуний равишда эълон қилинишига олиб келади. Бундан баъзан моддий манфаатдорлик ёки кўзланган аниқ мақсадга эришиш, жумладан, бирор шахсни обрўсизлантириш назарда тутилади.
Тўртинчидан, дин ниқобидаги экстремизм, миссионерлик ҳамда “оммавий маданият” тарғиботи ортади. Бу эса маънавиятга, миллий ва диний қадриятларга, азалий урф-одат ва анъаналарга қарши қаратилган тўғридан-тўғри таҳдиддир.
Бешинчидан, маънавий, миллий қадриятларга путур етади. Масофавий мулоқот, фақат ҳурматдан иборат муносабат шакли ота-онага хизмат, яқинлар дийдорига интилиш, ҳашар, муҳтожларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш каби қадриятларимизга маълум даражада зиён етказади. Шу сабабдан юртимизда қадриятларга садоқат, миллийликка ҳурмат туйғулари тарғиб қилинади.
Юксак ахборот технологияларини жамият ҳаётининг турли соҳаларига жорий этиш – давр талаби. Аммо унинг ҳам ўзига хос жиҳатлари бор. Жумладан,
- унинг натижасида жисмоний меҳнат ҳажми кескин қисқаради. Бу эса ишсизликнинг ортишидир. Демак, амалиётга илм-фаннинг энг сўнгги натижаларини жорий этиш баробарида янги иш ўринларини яратиш устида жиддий бош қотириш ҳам муҳим ҳисобланади;
- юксак даражада техник имониятларга эга бўлиш меҳнат, ишлаб чиқариш жараёнини осонлаштиради, инсон учун мураккаб ва қийин бўлган ишларни техника ўз зиммасига олади ва инсонларнинг ақлий фаолияти учун кенг йўл очилади.
-дунё халқлари билан мулоқот алмашинуви осонлашади, тезлашади. Жаҳондаги исталган мамлакат кутубхоналарида сақланаётган нодир ва муҳим китоблардан фойдаланиш имкониятлари яратилади;
- маданиятлараро алоқалар ривожлантирилади, мустаҳкамланади. Дунё яқинлашади.
Демак, ҳар бир олинган маълумотни текшириб, асосли ёки асоссиз эканини аниқламай туриб, ўша маълумотга қараб иш тутиш турли муаммо ва жавобгарликларни келтириб чиқариши мумкин. Чунки бунда хабар тарқатаётган кишининг ғаразли мақсадини амалга оширишига замин яратиб қўйилади. 
Шундай экан, дунёнинг турли минтақа ва ҳудудларида рўй бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар, зиддиятли тўқнашувларга теран қараш ҳиссини ошириш, ҳар қандай кўринишдаги таҳдидларга қарши маънавий-маърифий ишларни замон талаблари асосида ташкил этиш, айниқса бу борада келажагимиз ҳисобланган ёш авлодни, бир сўз билан айтганда ҳар биримиз учун муқаддас бўлган оиламизни дин ниқоби остидаги ёт ғоялар таъсиридан асраш учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этишимиз лозим.
ИИВ масъул ходими Ф.Й.Элмирзаев
Download 16,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish