Стоматологияда циркой диоксидни кулланилиши.
Циркон диоксиди (ZrSiO4). – ер кобигининг энг кенг таркалган ва энг кадимги минераллардан бири. Силикат кичик гурухининг минерали – циркон – немис кимегари М.Г.Клапрот томонидан 1789 йилда кашф килинди. Цирконий диоксид (ZrO2,) табиатда цирконий кимевий элементининг бирикмалари холида мавжуд. Ортопедик стоматологияда цирконий диоксиди 1990 йилларда кулланила бошланди ва уни стоматологик амалиетда кискача “цирконий оксид” еки “цирконий” деб номланади. Тиш шифокорлари учун мавжуд булган керамика материаллари орасида циркониум диоксид узининг бетакрор биоуйгун хусусиятларига эга булиб замонавий протезлар ишлаб чикариш учун зарур булган энг яхши хусусиятларни намойиш этади. Цирконий диоксидни ишлатилишига курсатма ва каршикурсатмалар.
Цирконий диоксиди билан ишлашда кулланиладиган замонавий технологиялар якка копламалар ва 3-16 нуксонни тиклайдиган куприксимон протезлар учун ишлатилиши мумкин.
Цирконий оксиди кенг спектрли кулланиш доирасини уз ичига олади:
-тиш каттик тукималарининг нуксони,
-тиш каторларининг нуксони,
-тулик тишсизликда имплантациядан кейинги холатда.
Цирконий диоксиди асосли протезни куллашга карши курсатмалар:
-табий тишлар тож кисмининг калталиги (кичик хажмли тишларда),
-чукур прикусда,
-бруксизмда.
Куприксимон протез асосидаги алохида элементлар бугимларнинг майдони 9 мм2 кам булмаслиги керак.
Хомаше ва курилмалар. Цирконли протезларни ишлаб чикаришда куйдаги асосий материаллардан фойдаланади:
-цирконий блоклари,
-синтездан олдин цирконийни буяш учун суюклик,
-узи узидан полимеризацияланувчи полиуретан пластмасса (Fray A&B),
-нурда котувчи композит (Rigid),
-цирконий оксидининг устида керамик масса (пишириш учун),
-керамика ва цирконий учун буек.
Хозирги кунда дунеда 50%дан ошик протезлаш ишлари – диоксид цирконий асосида ясалган керамик протезлар. Унинг афзалликлари:
Соглик учун хавфсиз. Бу хомаше зарарли эмас, канцероген эмас, гипоаллерген (огиз бушлигида металл йук), милкларнинг яллигланишини чакирмайди, милк ва табий тишларнинг рангини узгартирмайди, милкнинг рецессиясини (кочишини) чакирмайди. Асоснинг калинлиги юпка (тахминан 0,4 мм) булганлиги хисобига табий тиш кам чархланади. Копламанинг чегараси милкка идеал епишиб туриши хисобига кариес пайдо булиши ва цементнинг сурилиб кетишини эхтимоли жуда паст.
Диоксид цирконий мустахкамлиги металлдан устинрок. Чайнов тишларни протезлашда бу мухим ахамиятга эга. Мустахкамлигига карамай, диоксид цирконли копламалар металл копламалардан икки баробар енгил. Юк остида баркарор, синишга чидамли, антагонистларнинг абразивлигига баркарор. Тишларнинг кесув кирраси ва думбокчалари синиб (учиб) колмайди.
Табий шаффофлиги. Диоксид цирконий асосидаги копламалар нурни утказиши сабабли максимал даражада эстетик куринади.
Ультрафиолетда табий жилоси.
Эстетиканинг чидамлийлиги. Протезларнинг ранги узгаришга чидамлик.
Паст иссикутказувчанлик. Диоксид цирконийни бу хусусияти витал тишларда протезлашга имконият беради ва ва имплатациядан кейн проезлашда айникса мухим.
Цирконли каркас (асос) устига чинни уртатиш учун оптимал хомашедир (чиннининг синиш эхтимоли бир неча марта камаяди). Уни хам фронтал, хам чайнов тишларда куллаш мумкун, милк чегарасида идеал жойлашади, имплантатларда ишлатиш учун идеал хомаше.
ҚОЛИП ОЛУВЧИ ХОМ – АШЁЛАР. ҚОЛИП ОЛУВЧИ ХОМ – АШЁЛАРНИНГ ТАСНИФИ.
Қолип олувчи хом ашёлар гурухлари:
1. кристалланадиган материаллар (ёки қаттиқ кристалли):
гипс, супер қатиқ гипслар (супергипс, бегодур, беюсто-ун, дуралит, фуджи, рок, вел-мико-стоун, супра-стоун, мол-дасин-синтетика супер-гипс);
цинк оксид, эвгенол (репин, луралит ва кавекс, дендма);
цинк оксидгвоякол материаллари (дентол).
2. Полимеризациядан кейин эластик бўлиб қоладиган нусха олувчи массадар:
А. Альгинат-стомальгин, упин, кромопан, кромопан-2000, қайд қилишга қарши қўшимча билан ортопин, резина сифат еффекс билан гидрогум, дупальфлекс, триколоральгин, пальгафлекс, джелтрэйт- уч консистенцияда чиқарилади: нормал, қалин тез қотадиган, коп энджинэйт ва бошқалар.
Б. Силикон-сиэласт 69, 03, 05, 21 экзафлекс, экзамикс, кольтекс, кольтофлекс, дентофлекс, цафо-тевезил, З М эспресс, резидент, гидросил, регисил, оптосил 2, кантопрен, пасасил, формасил 2, дегуфлекс, гаммасил,ваголен-30 ва виголен-35, КОЕ-флекс ва б.қ.
В. Тиокол ёки ярим сульфид- тиодент, тиодент-м, термопластик, КОЕ-флекс ва б.қ.
Г. Ярим эфир-полиджи, пермодайн, импрегом ва б.қ.
3. Термопластик массалар, улар биринчи гурухдаги каби, оғиз бўшлиғида шундай қотади. Уларнинг фарқли ҳусусиятлари, яьни у қиздирилганда (стене, акродент-02, ортокор, дентафоль, адгезиал, керра, МСТ-0,2, МСТ-03, икзэкт, ксатин) пластик бўлиши.
Нусха олувчи материалларнинг асосий ижобий ва салбий ҳусусиятлари.
Гипс-табиатан икки киришимли термик ишлов беришда ярим киришимли тиббий гипсга айланади. Ижобий ҳусусиятлари: зарарсиз, нохуш ҳид ва таьмга эга эмас, амалий жихатдан киришмайди, сўлакда эримайди, сувга бўктирилганда шишмайди ва модельдан осон ажралади, ҳамабоп, арзон. Салбий ҳусустиятлари: мўртлиги (оғиз бўшлиғидан чиқарилаётган нусханинг бўлиниши ва майда деталларни йўқотишга олиб келади, тишларнинг оғиши ва уларнинг сурилишида фойдаланиш мумкин эмас).
Цинк оксидэвгенол ва цинк оксидгвоякол материаллари.
Ижобий ҳусусиятлари: киришмайди, протез ўрни рельефини аниқ ифодалайди, мустахкам, сўлак билан ювилиб кетмайди, зарарсиз, нохуш хидга эга эмас, пластик. Тишсиз жағдан нусха олиш, вақтинча пломба, ҳимоя қистирмалари тайёрлаш, суньий қоплама ва кўприксимон протезларнинг вақтинча фиксация қилиш учун қўлланилади.
Альгинат массалари - альгинат натрий- сшивагентнинг тўлдирилган структураловчи тизимини намоён қилади. Альгинат композицияси таркибига қуйидаги компонентлар кириши лозим: бир валентли катион альгинати, сшивагент, структуралаш тезлиги регульятори, тўлдирувчилар, индика-торлар, моддалар таьми ва рагнини тузутувчилар. Биринчи гурух альгинат натрий сув эритмаси ва кўп компонентли кукун 5% қайишқоқликдан иборат бўлган комплектда ўз аксини топади.
Иккинчи гурух паста ва кукун кўринишида чиқариларди.
Учинчи гурух - энг кўп тарқалган материаллар- кўп компонентли кукун кўринишида чиқарилади, уларга сув қўшилади. Ижобий ҳусусиятлари: юқори эластиклик ( кескин ва қисқа вақтили юкланишлар, оқувчанлик, оғиз бўшлиғи юмшоқ ва қаттиқ тўқималари рельефини яхши қабул қилиш), осон қўлланиши.
Салбий ҳусусиятлар: доимий ва узоқ юкланишда нуқсон қолдиқлари келиб чиқади, нусха ўрнига ёпишиш бўлмайди, сув йўқотиш натижасида киришиш юзага келади ( 15-20 дақиқа ўткандан кейин), кичик механик чидамлилик. Қисман ва тўлиқ тишлар йўқотилганда тишларнинг елпиғичсимон жойлаш-ганлигаида нусха олиш учун минимал босимда нусха олиш зарурлигида қўлланилади.
Силиконли массалар - ушбу материаллар асосини чизиқли полимерлар ташкил қилади, улар катализатор таьсири остида “бириккан” полимер ҳосил қилиб, конденсация йўли билан чатишади. Таьсирни тезлатиш учун иници-аторлар қўлланилади. Вулканизацич жараёни ва эгилувчанлик даражасини сшивагент, катализатор ва тўлдирувчи билан боўқариш мумкин. Пасталар ва суюқ катализаторлар комплекти кўринишида чиқарилади, уларни аралаштир-ганда вулканизация содир бўлади ва эластик маҳсулот ҳосил бўлади. Икки қаватли қолип олиш учун масса таркибига қуйидагилар киради: асосий, тўғирлаб турувчи пасталар ва катализаторлар. Ижобий ҳусусиятлари: узоқ давр давомида эластикликни йўқотмайди, протез ўрни тўқималарининг аниқ тасвири озгина киришиш, арзимас нуқсон қолдиғини беради. Салбий ҳусуси-ятлари: узоқ сақланганда (3-4 суткадан ортиқ) ўзи полимеризацтя бўлади ва хажмдан 0,5% максимал киришади. Вкладкалар, ярим қопламалар, металлке-рамика протезлари учун қўлланилади.
Тиокол массалари (ярим сульфидли) - бу олтингугурт таркибли қолип олувчи массалар, улар асосини металл оксидлари билан реакцияга киришиш ва пластик бирикмалар ҳосил қилиш қобилиятига эга бўлган меркаптанлар тишкил қилади. Икки паста – асосий ва катализатор кўринишида чиқарилади. Ижобий ҳусусиятлари: чўзилувчан (оқувчанлик 0,5- 2%), протез ўрни рельефининг аниқ изларини беради, хатто узоқ вақт сақланганда киришмайди. Салбий ҳусусиятлари: нохуш, ёмон таьсир қилувчи олтингугурт хиди, из эластиклиги етишмовчилиги, сиқилиш нуқсонинг юқори фоизи.
Қопламалар, ярим қопламалар вкладкалар, тишсиз жағлардан қолип олиш, ечиб олинадиган пластинкали протезлар кўчиришда қолип олиш учун қўлла-нилади.
Ярим эфирли массалар- ўрта консистенцияли асосий ва катализаторли пасталар шаклида қўлланилади. Ижобий ва салбий ҳусусиятлари силиконлар кабидир. Вкладкалар, металлокерамика қопламалар ва бошқа протезларни тайёрлашда юқори нуқтали қолиплар олиш учун қўлланилади.
Термопластик массалар - бу табиий ёки синтетик елимлар, тўлдирувчилар, турловчи қўшимчалар, пластификатор ва ранг берувчилар асосидаги кўп компонентли тузилмалар.
Тикланадиган ва тикланмайдиганга бўлинади. Тикланайдиган кўп марота-бали ҳарорат таьсирида пластиклигини йўқотади ва қайта қўллана олмайди. Тикланадигани кўп маротаба қўлланганда ҳам пластик ҳусусиятларини йўқотмайди, қиздириш билан стерилизация бўлади.
Салбий ҳусусиятлари: қолдиқ деформация, нусхада “чўзилиш” мавжудлиги, юқори қалинлик. Протез базиси четини ҳошиялаш, дастлабки нусхалар, вкладкалар, ярим қопламалар, штифтли тишларни тайёрлашда ҳалқа билан алоҳида тишлардан ёрдамчи қолиплар олиш учун қўлланилади. Ортокор пластинкаси ечиб олинадиган протезларни унинг кейинги қаттиқ ёки юмшоқ базисли пластмассага алмаштириш билан кўчириш, мураккаб юз-жағ протезларининг таянч қисмларини безаш, қаттиқ танглай нуқсонлари ўрнини босиш учун обтуратор тайёрлаш учун қўлланилади.
Турли қолип оловчи материаллар билан (улардан баъзиларининг ўзига хослиги) қолиплар олиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |