Тишнинг қаттиқ тўқималарини лазер ёрдамида чархлаш. Стоматологияда кўпинча СО2- юмшоқ тўқималарга таъсир этиш учун лазер, ва қаттиқ тўқималарни чархлаш учун эрбиев лазери қўлланилади.
Лазерларни ишлаш тартиби ва уларнинг энергетикаси:
Эрбиев лазери:
- импульсли, энергия/имп. ~300…1000 мДж/имп.
СО2-лазер:
- импульсли ( 50 мДж/мм2 гача)
- узлуксиз (1-10 Вт)
- комбинацияланган
СО2-лазернинг юмшоқ тўқималарга таъсир кўрсатиш механизми лазер нури энергиясининг сув билан ютилиши ва тўқиманинг қизишига асосланган, бу юмшоқ тўқималарни қатламма-қатлам олиб ташлаш ва уларни яқин жойлашган тўқималар термонекрозининг минимал (0,1мм) зонаси ва уларнинг карбонизацияси билан коагуляция қилишга имкон беради.
Эрбиев лазерининг қаттиқ тўқималарга таъсир кўрсатиш механизми эмал ва дентин таркибига кирувчи сувнинг, уни лазер нури билан иситилганда, “микропортлаш”ларига асосланган. Сингиш ва иситиш жараёни сувнинг буғланиши, қаттиқ тўқималарнинг микропарчаланиши ва қаттиқ фрагментларнинг сув буғи билан таъсир кўрсатиш зонасидан чиқарилишига олиб келади. Тўқималарни совутиш учун сув-ҳаволи спрейдан фойдаланилади. Таъсир кўрсатиш эффекти лазер энергияси ажралишининг жуда юпқа қатлами (0,003мм) билан чекланган. Гидроксиапатит – хромофорнинг минерал компоненти билан лазер энергиясининг минимал ютилиши сабаб атрофдаги тўқималарнинг қизиши 20˚С дан кўпга ошмайди.
Лазерни қўллаш учун энг кўп тарқалган ва талабгор бўлган кўрсатмаларига қуйидагилар киради:
• Барча синфга оид бўшлиқларни чархлаш, кариесни даволаш;
• Эмалга ишлов бериш (дорилаш);
• Илдиз каналини стерилизациялаш, инфекциянинг апикал қисмига таъсир кўрсатиш;
• Пульпотомия;
• Пародонтал ўйиқларга ишлов бериш;
• Эмплантлар экспозицияси;
• Гингивотомия ва гингивопластика;
• Френэктомия;
• Шиллиқ қаватларни даволаш;
• Реконструктив ва гранулематоз шикастланиш;
• Жаррохлик стоматологияси.
Тишнинг қаттиқ тўқималарини чархлаш учун лазерни қўллаш ҳақида батафсил тўхталиб ўтамиз. Типик лазер аппарати маълум қувват ва частотага эга ёруғликни генерацияловчи базавий блок, световод, шифокор пациентнинг оғиз бўшлиғида бевосита ишлатадиган лазерли учликдан иборат. Аппаратни ёқиш ва ўчириш оёқ педали ёрдамида амалга оширилади.
Ишлаш қулай бўлиши учун учликларнинг ҳар хил турлари ишлаб чиқарилади: тўғри, бурчакли, қувватни калибровка қилиш ва ш.ў. Уларнинг барчаси ҳароратни доимий тарзда назорат қилиш ва чархланган қаттиқ тўқималарни чиқариб ташлаш учун сув-ҳаво совутиш тқолипими билан жиҳозланган.
Лазер техникаси билан ишлашда кўзларни ҳимоя қилиш воситасидан фойдаланиш шарт, чунки лазер нури кўз учун хавфли. Шифокор ва пациент препаратлаш вақтида ҳимоя кўзойнакларини тақиб олишлари лозим (расм 4). Шуни таъкидлаш лозимки, стандарт стоматологик фотополимеризторга нисбатан лазер нуридан кўриш қобилиятини йўқотиш хавфи бирмунча камроқ. Лазер нури тарқалмайди ва жуда кичик ёритиш майдонига эга (стандарт световодда 0,8см2 га қарши 0,5мм2).
Чархлаш қуйидагича олиб борилади: лазер, ҳар сонияда ўртача 10 атрофида нур юбориб, импулс тартибида ишлайди. Ҳар бир импулс ўзида маълум миқдордаги энергияни сақлайди. Лазер нури қаттиқ тўқималарга тушиб, 0,003мм атрофидаги юпқа қатламни буғлайди. Сув молекулаларининг қизишида юзага келадиган микропортлаш эмал ва дентин заррачаларини отади, улар тезда сув-ҳаволи спрей билан оғиз бўшлиғидан чиқарилади. Муолажа мутлақо оғриқсиз кечади, чунки тиш ва нерв охирларини қўзғовчи механик предметлар (бор) қизиб кетмайди. Демак, кариесни даволашда анестезияни ўтказишга зарурат бўлмайди. Чархлаш етарли даражада тез рўй беради, бироқ шифокор жараённи, бир ҳаракат билан тезда тўхтатиб, аниқ назорат қила олиши зарур. Лазерда ҳаво юбориш тўхтатилгач турбинанинг қолдиқли айланиши каби эффект йўқ. Лазер билан ишлашда осон ва тўлиқ назоратни олиб бориш юқори даражада аниқлик ва бехатарликни таъминлайди.
Лазер билан чархлашдан сўнг биз, пломбалаш учун тайёрланган, идеал даражадаги бўшлиққа эга бўламиз. Бўшлиқ деворларининг қирралари юмалоқлаб текисланади, турбина билан ишлашда эса деворлари тиш юзасига перпендикуляр бўлиб чархлашдан сўнг қўшимча тарзда финирлашни олиб боришга тўғри келади. Лазер билан чархлашдан сўнг эса бунга зарурат туғилмайди. Бироқ энг муҳими - лазер билан чархлашдан сўнг “суртилган қатлам” бўлмайди, чунки уни яратишга қодир бўлган айланувчи қисмлар мавжуд эмас.
Лазердан сўнг эмалда, бор билан ишлашда албатта пайдо бўладиган, ёриқлар ва синиқ жойлар қолмайди.
Бундан ташқари, лазер билан препаратлашдан сўнг бўшлиқ стерил ҳолида қолади ва узоқ антисептик ишлов беришни талаб этмайди, чунки лазер нури исталган патоген флорани йўқ қилади.
Лазерли қурилманинг ишлашида пациент, бормашинанинг барчани қўрқувга солувчи ёқимсиз шовқинини эшитмайди. Лазер билан ишлашда ҳосил бўладиган товуш босими юқори сифатга эга юқори тезликдаги импорт турбинага нисбатан 20 марта кам. Бу психологик омил даво жойини танлашда пациент учун ҳал қилувчи бўлиб ҳисобланади.
Бундан ташқари лазер билан чархлаш контактсиз кечадиган муолажа бўлиб, лазерли қурилманинг биронта ҳам компоненти биологик тўқималар билан бевосита контактда бўлмайди –чархлаш дистанцион тарзда кечади. Иш тугаганидан сўнг фақат учлиги стерилизация қилинади. Бундан ташқари қаттиқ тўқималарнинг чархлаб бўлинган заррачалари, турбинадан фойдаланишда рўй бергани каби, инфекция билан бирга Сизнинг кабинетингизнинг ҳавосига катта куч билан отилиб чиқмайди. Лазерли чархлашда улар юқори кинетик энергияга эга бўлмайди ва дарҳол спрей оқими билан чўкади. Бу ўз хавфсизлиги бўйича тенги йўқ стоматологик хонанинг санитар-эпидемиологик иш тартибини ташкиллаштиришга, бугунги кунда долзарб бўлган инфекцияни буткул йўқотишга имкон беради.
Лазер билан ишлашда шифокор борга кетадиган кундалик харажатлар, дорилаш учун кислота, кариоз бўшлиққа антисептик ишлов бериш воситасини деярли тўлиқ инкор қилади, дезинфекцияловчи воситалар харажати кескин пасаяди. Шифокорнинг бир пациентни даволашга кетказадиган вақти 40% дан кўпга қисқаради!
Вақтни иқтисод қилишга қуйидагилар сабаб эришилади:
1. Пациентни даволашга руҳий тайёрлаш вақти камроқ;
2.10 дақиқадан 30 дақиқагача вақтни эгаллайдиган премедикация ва анестезияни ўтказишга зарурат қолмайди;
3. Бор ва учликларни доимий тарзда алмаштириб туриш керак эмас – фақат битта асбоб ишлатилади;
4. Бўшлиқ қирраларини финирлаш талаб этилмайди;
5. Эмални дорилашга зарурат йўқ – бўшлиқ пломбалашга дарҳол тайёр бўлади.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, тиш қаттиқ тўқималарини лазер билан чархлашнинг шубҳасиз қуйидаги афзалликларини ажратиш мумкин:
• Бормашинанинг шовқини йўқ;
• Деярли оғриқсиз муолажа, анестезияга зарурат йўқ;
• Вақт 40% га иқтисод қилинади;
• Композитлар билан алоқа учун аъло даражадаги юза;
• Чархлашдан сўнг эмалда ёриқлар бўлмайди;
• Дорилашга зарурат йўқ;
• Операцион майдон стерил;
• Инфекциянинг йўқлиги;
• Харажат материаллари иқтисод қилинади;
• Пациентларнинг реакцияси ижобий бўлиб, стресслар кузатилмайди;
• Шифокор-стоматолог ва унинг клиникаси юқори технологияли имиджга эга.