Олинмайдиган тиш протезлари хабилов Н. Л., А. Н. Акбаров, О. У. Арсланов, Ф. К. Усмонов, Н. С. Зиядуллаева


Чархлаш сифатининг умумий мезонлари



Download 7,97 Mb.
bet33/63
Sana26.04.2022
Hajmi7,97 Mb.
#581675
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   63
Bog'liq
ОЛИНМАЙДИГАН ТИШ ПРОТЕЗЛАРИ

Чархлаш сифатининг умумий мезонлари.
Бўшлиқни чархлашнинг ўзига хослиги шикастланишнинг жойлашганлиши, хажми ва тишнинг гурухга мансублиги билан аниқланади. Оғиз бўшлиғининг умумий гигиеник ҳолати, пациентнинг эстетик талаби ва моддий имкониятлари, ҳамда танланган пломбалаш материалининг хоссасини эътиборга олиш лозим.
Шикастланган тўқималарни максимал даражада олиб ташлаш кариес ривожланишининг давом этишини бартараф қилади. Кариоз тўқималарни максимал олиб ташлаш мақсадида Блэк “олдини олиш учун кенгайтириш” тамойилидан фойдаланишни, яъни тишнинг “иммун” зонасига етгунча чархлашни тавсия қилди. Тиш дўнглигининг қияликлари ва силлиқ юзаси “иммун” зоналар деб аталади, уларда тиш тошмалари ҳосил бўлмайди ва кариес билан шикастланмайди. “Иммун” зоналарнинг жойлашиши индивидуал характерга эга: масалан, тишлар ўртасида оралиқлар бўлганида – трем – тишларнинг апроксимал юзаси “иммун” зона бўлиб ҳисобланади.
Вестибуляр-тил ва пульпа йўналишида бўшлиқнинг милкости қисмида эҳтиёткорлик ва консерватив чархлаш билан тишнинг интакт тўқималарини тўлиқ сақлаб қолиш мумкин. Бўшлиқнинг ички бурчакларини юмалоқлаш лозим (фақат амалгама остида тўғри ички бурчаклар шакллантирилади).
Чуқур бўшлиқ тубида, агар зондлаш унинг зичлиги ҳақида далолат берса, пигментланган дентинни қолдириш мумкин.
Тишларнинг окклюзион юзасидаги дўнгликлар ва қиррали тожларини (апроксимал юза билан бириккан жойда окклюзион юза қиррасида жойлашган валиклар) максимал сақлаб қолиш муҳим талаб бўлиб ҳисобланади.
Дентиндан халос бўлган эмални кесиб ташлаш тиш тўқималарининг синишини олдини олишга имкон беради; эстетик мулоҳаза юритиш илгари сурилган ҳолатлар бу қоидадан мустасно. Масалан, курак тишларнинг вестибуляр юзасида, агар у деминерализация белгиларига эга бўлмаса, дентиндан маҳрум бўлган эмални, сақлаб қолиш мумкин.
Пост-одонточархлаш синдромини олдини олиш бўйича даволаш тадбирлари
1) чархлашни фақат оғриқсизлантириш остида ва кўрсатма бўйича медикаментоз тайёргарлик билан олиб бориш. Астойдил психологик тайёргарлик кўриш. Пациентга ўзини курсида ўтирганда қандай тутишни тушунтириш;
2) эмал ва дентиннинг фақат зарур бўлган қатламини олиб ташлаш;
3) тишни чархлашнинг тартибига риоя қилиш (узуқ-узуқ шлифовкалаш), унинг қизиб кетишига йўл қўймаслик;
4) айланиш сони кўп ва совутиш тизими бўлган машинадан, марказлаштирилган, юқори даражада абразив қобилиятга эга асбобдан фойдаланиш;
5) ишни бошлашдан аввал бормашинанинг ҳолати ва учликда асбобнинг ишончли фиксация қилинганлигини текшириш;
6) бормашинани учликни оғиз бўшлиғига киритгандан сўнг ёқиш ва уни қўлда ишончли фиксация қилиш. Кесувчи асбобни машина тўлиқ тўхтаганида чиқариб олиш. Чархлашда юмшоқ тўқималарни ҳимоя қилиш учун бошқа асбобдан (ойна, шпатель) фойдаланиш.

Download 7,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish