Олинмайдиган тиш протезлари хабилов Н. Л., А. Н. Акбаров, О. У. Арсланов, Ф. К. Усмонов, Н. С. Зиядуллаева


КЎПРИКСИМОН ПРОТЕЗЛАРНИ ҚОПЛАШ ВА МАҲКАМЛАБ ҚЎЙИШ



Download 7,97 Mb.
bet63/63
Sana26.04.2022
Hajmi7,97 Mb.
#581675
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63
Bog'liq
ОЛИНМАЙДИГАН ТИШ ПРОТЕЗЛАРИ

КЎПРИКСИМОН ПРОТЕЗЛАРНИ ҚОПЛАШ ВА МАҲКАМЛАБ ҚЎЙИШ
Барча кўприксимон протезларни тайёрлашнинг сўнгги клиник босқичи кўприксимон протезларни таянч тишларга маҳкамлаб ўрнатишдан иборат. Ушбу босқич жуда масъулиятли ҳисобланади. Таянч тишлар пухта тайёрланганлигига ва қопламалар оғиз бўшлиғига тайёрлаб қўйилганлигига қарамай, таянч тишлар параллеллигини бузадиган майда ноаниқликлар оқибатида баъзан кўприксимон протезларни қоплаш имкони бўлмайди.
Протез ўз жойига эркин қопланиши, ёнидаги тишларни тортмаган ва четга сурмаган ҳолда таянч пунктларининг у ёхуд бу қисмига тиралиб қолмаслиги керак. Бу жуда муҳим, чунки, акс ҳолда, ушбу тишлар жароҳатланади. Шунинг учун ҳам кўприксимон протезлар куч билан қопланмаслиги, балки таянч тишларда тўсқинлик қилаётган қисмлар силлиқланиши керак, шунда протез ўз жойига эркин ўрнашади.
Қопламалар ҳам, бошқа таянч қисмлар ҳам олдиндан ўз таянч пунктларига уларни ўлчаб кўриш вақтидаёқ яхши тайёрлаб қўйилиши керак, бироқ нусха олишда уларнинг ҳолатида айрим ўзгаришлар юз бериши мумкин, оқибатда улар олдинги ўлчаб кўриш вақтида қоплангандек идеал ўрнашмайди. Бундай ҳолатларда, баъзан протез ҳатто ўз жойига тушмайди. Баъзан протез ўз жойига эркин ўрнашмаслигига протез қисмлари нотўғри кавшарланганлиги (қопламалар жойидан силжиши) сабаб бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларда, протез қайта кавшарланиши, такроран оғиз бўшлиғида қопламалар билан бирга нусха олиниши ва улар протез корпуси билан янги нусха ва моделлар бўйича қайта кавшарланиши керак.
Протезнинг милк чеккаларига туташ қисмлари ўткир бўлмаслиги, юмшоқ тўқималарга қадалиб қолмаслиги ва босиб қўймаслиги, уларни жароҳатламаслиги керак. Беморларнинг ушбу шикоятлари кўпинча эътиборсиз қолдирилади, чунки бундай ҳолатларда протез қўйилганда пайдо бўладиган оғриқ бир неча кундан сўнг ўтиб кетади ва ҳаммаси муваффақиятли бўлади деб ўйлайдилар. Ҳақиқатан ҳам бир-икки ҳафтадан кейин беморлар милкка қадалаётган ортиқча қисмларни сезмай қоладилар, бироқ яллиғланиш тўхтамайди ва у ёхуд бу вақт оралиғидан сўнг, турли шароитларга қараб, кўпроқ ёки камроқ даражада протез дарҳол олиб ташланишини талаб қиладиган ҳолатлар бошланади. Протез олиб ташлангандан сўнг, одатда, бемор у оғзидалигида қанчалик узоқ чидаганлигига ҳайрон қолади, киши: протез билан банд бутун жой яраланган ва қонталашган, протезнинг ўзи ёпишқоқ шиллиқ билан қопланган ва бадбўй ҳид тарқатади. Протез ва унинг таянч қисмлари таянч пунктларига ва у туташадиган милк чеккаларига пухта тайёрлаб қўйилган ҳолатда буларнинг барчасига йўл қўймаслик мумкин. Умуман, шуни қоида қилиб олиш керакки, қоплама ёки кўприксимон протез ўз таянч пунктларига эркин ва оғриқсиз қопланиши керак, оғриқлар жағлар туташганда, яъни протезнинг чайнаш юзасига босим ишлатилганда ҳам сезилмаслиги керак.
Кўприксимон протез ўзининг ҳеч бир қисми билан талаффузга тўсқинлик қилмаслиги керак. Айнан ушбу пунктда кўпроқ жиддий камчиликларга йўл қўйилади. Гап шундаки, одатда, протез учун таянч сифатида силлиқлашга ниҳоятда сезувчан мутлақо соғлом тишлар танланади. Бунинг устига таянч тишларнинг чайнаш юзаси қоплама қалинлигида силлиқланиши керак. Агар таянч тишлар сифатида кўпинча моля­рлар ва бикуспидатлар хизмат қилишини эътиборга олсак, яхши ривожланган бўртиқларга эга ушбу тишларга, агар пульпа тирик бўлса, силлиқлаб ишлов бериш унчалик осон эмаслиги аён бўлади. Айнан шу кўприксимон протезларда кўпинча тишлов ошишига сабаб бўлади. Қайд этиш керакки, ҳатто энг арзимас тишлов ошиши ҳам таянч тишлар периодонти жароҳатланишига олиб келади, чунки бунда бутун босим кучи фақат ушбу тишларга тушади ва улар охир-оқибатда қимирлаб қолади ва босимларга сезувчан бўлиб қолади. Бундан ташқари, тишлов ошган жойларда антагонист тишлар қопламани тишларнинг чайнаш юзаси очилиб қолгунгача емиради, бу ҳам улар учун зарарли бўлиб, қоплама ва тиш ўртасида тўпланадиган овқат қолдиқлари ушланиб қолишига шароит яратадиган жойлар ҳосил бўлади, кўпинча совуқ ва иссиқдан оғриқлар ҳам пайдо бўлади.
Протез таянч тишларга қўйилганда, окклюзия яна бир марта яхшилаб текшириб тўғриланади. Тиш қаторлари тўғри туташишига халақит бераётган барча нуқталар металлни силлиқлаш орқали бартараф этилади. Агар бемор муайян ноқулайликни сезаётган бўлса, протез сунъий дентин билан маҳкамланади ва оғиз бўшлиғида 1-2 кун қолдирилади, шундан сўнг ушбу ҳолатлар тўлиқ йўқолади. Агар шикоятлар тўхтамаса, яна бир марта окклюзияни, қопламалар узунлигини, сунъий тишларнинг альвеолалар ўсимтаси шиллиқ пардасига нисбатини текшириш керак.
Кўприксимон протезни маҳкамлаб қўйишда металл қопламалар ва таянч тишлар спирт, эфир ёки илиқ ҳаво билан яхшилаб қуритилиши керак. Кўприксимон протезларни маҳкамлаб қўйиш учун махсус висфат-цемент сметанасимон консистенциягача аралаштирилади ва қопламалар улар билан тўлдирилади. Таянч тишларга пахта валиклар қўйилади ва вақти-вақти билан улар алмаштириб турилади, натижада тишлар протез қоплангунгача ва цемент қотгунгача қуруқ ҳолда сақланади, замонавий ускуналарда сўлаксўргичдан фойдаланиш мумкин. Сўнгра цемент ортиқчаси эҳтиёткорлик билан олиб ташланади ва қопламалар чеккаси ва милк чеккасига сўлакдан изоляция қилиш учун вазелин ёки махсус лок суртилади. Беморга 2 соат давомида овқатланмаслик ва ичимлик ичмаслик тавсия этилади.
Кўприксимон протезларни маҳкамлаб қўйиш қопламалардаги каби тамойилларга асосланади. Таянч сифатида конструкциялардан қайси бири олинганлигига қараб, уларни цемент билан маҳкамлашда муайян фарқлар пайдо бўлади. Фақат кўприксимон протезларни маҳкамлаб қўйиш услубига хос хусусиятлар мавжуд. Улар шу билан боғлиқки, кўприксимон протезларни маҳкамлаб қўйиш учун бир вақтнинг ўзида бир-биридан муайян масофада жойлашган икки-учта, баъзан эса ундан кўпроқ қопламаларни маҳкамлаш талаб қилинади. Шу туфайли цементнинг қотиш давомийлиги битта қоплама учун аралаштиргандаги каби сақланиб қолсада, тишларни ёғсизлантириш ва қуритиш учун кўпроқ вақт сарфланади. Кўприксимон протезларни маҳкамлаб қўйишдаги энг кўпинча учрайдиган асоратлар тишлов ошиши ва таянч конструкциялари цементи бўшашиб қолишидан иборат. Тишлов ошиши шу туфайли юз берадики, ортиқча қотиб қолган цемент қоплама остидан тўлиқ даражада босилмайди, қопламалар эса уларга сўлак тушиши туфайли цементи бўшашиб қолади. Шундай қилиб, таянч тишларнинг сўлакдан яхши изоляция қилиниши ва кўприксимон протезларнинг тез қопланиши ушбу муолажалар муваффақиятли бажарилишининг асосий шартлари ҳисобланади.
Агар кўприксимон протез маҳкамлаб қўйилгандан сўнг кўприксимон протездан ташқарида тишлов ажратилиши аниқланса, дарҳол кўприксимон протезни ечиб олиш ва тавсифланган муолажаларни қайтадан такрорлаш керак.









Download 7,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish