Полимерлар (поли.+грек. meroz-қисм,улуш) – моддалар, молекулалар, макро молекулалар, улар звеноларнинг такрорланувчи катта миқдоридан тузилган.
Полимерлар (атама 1883 й И.Я.Берцелус томонидан киритилган) пластмасса, кимёвий толалар, резиналар, лак бўёқ материаллари, елимлар асосидир.
Полимерли стоматологик материалларни олиш учун асосий кириш бирик малари мономерлар ва олигомерлар (моно,-ди,-три-ва тетра (метакрилатлар) хисобланади.
Стоматологик полимерларнинг асосий физик-механик хусусиятларини бахолаш учун қуйидаги кўрсаткичлар белгиланади:
-ёрилишга бўлган чидамлилик;
-ёрилганда қисман чўзилиши;
-эгиливчанлик модули;
-букилишга чидамлилик;
-солиштирма зарбали қайишқоқлик.
Базис материалининг мухим тавсифи унинг эгилувчанлиги ва зарбага бардош бера олиши хисобланади. Асосан шу хусусиятлар протезнинг фаоли-ят сифати ва кўпга чидашини белгилайди.
Сополимер материалларнинг асосий сифатларидан бири сув шимиши (шишмоқ), у эса базисли пластмассанинг геометрик шакли ўзгариши, оптик ва механик ҳусусиятларини ёмонлаштириши, инфекцияланишга олиб келиши мумкин. Сувнинг шимилиши физик ҳусусият сифатида базисли пластасса-нинг (яьни протез базиси) оғиз бўшлиғининг намли муҳитида узоқ бўлиши-дан вужудга келади.
Мўрт сополимерларнинг зарбага чидамлилиги ва эгилувчанлигининг оши-шини уларнинг эластик сополимерлар билан бир-бирини қоплаш йўли билан ошириши мумкин. Соплимер материалларининг иссиқлик физик ҳусусиятларига иссиқликка чидамлилик, иссиқликни кенгайтириш ва иссиқлик ўтказиш киради. Иссиқликка чидамлилик хажми материални ишлатишнинг чегара харора-тини аниқлайди. Ноорганик тўлдирувчиларни киритиш иссиқликка чидамли-ликни оширади, пластификаторларни киритиш эса уни пасайтиради. Иссиқликни кенгайтириш чизиқли ва ҳажмий кенгайтириш миқдори билан характерланади. Иссиқлик ўтказиш материалларнинг иссиқлик ўтказиш қобилиятини аниқлайди ва сополимер материаллар табиати, тўлдирувчилар (пластификатор) табиати ва миқдорига боғлиқ. Полимер молекуляр массасининг ошиши билан иссиқлик ўтказиш ўсиб боради. ПММА иссиқлик ўтказиш жуда пастлиги сабабли, у изолятор бўлиб ҳисобланади. Бу оғиз бўшлиғи физиологиясида ёмон деб айтилади.
Полимерлар классификацияси:
1. Келиб чиқиши бўйича:
Табиий ёки биополимер (масалан, оқсиллар, нуклеин кислота, табиий каучук)
Синтетик (масалан, полиэтилен, полиамидлар, эпоксид елимлари) ярим бирлашиш ва ярим конденсация усуллари билан олинадиган.
2. Табиати бўйича:
Органик;
Элементоорганик;
Ноорганик.
3. Молекулалар шакли бўйича:
Чизиқли, бунда полимер ёки сополимернинг мономерли звенолар, масалан метил метакрилатдан таркиб топган молекула тузилиши узун занжир кўринишида берилган. Бундай молекулалар- занжирлар букил-ган, чатишиб кетган, бироқ улар материал қиздирилганда, ўзаро қўши-лиши мумкин. Материал тегишли эритмаларда эришга моил. Бу гурух-га маҳаллий базисли этакрил материалини киритиш лозим. “Бириккан” полимерлар, бунда полимер тузилиши боғланган ва бириккан алоҳида жойларда “Улагичлар” билан, “Агентни кўприк билан бирлашти-рувчи”, масалан, гликолнинг диметакрил эфири занжмр кўринишида берилган.
Шундай қилиб полимер тузилишини тўр билан солиштириш мумкин, унда занжирлар бир-бирига нисбатан эркин жойлаша олмайди. Бундай материал бирорта ҳам эритмаларда эрий олмайди, аммо қиздирилганда юмшаши ва баьзи эритмаларда шишиб бўртиши мумкин. Шундай мате-риал бўлиб, акрил базисли материали ҳисобланади; -“ бирикиб кетган” сополимерлар сополимеризацияга қобилиятли бириккан деб номланувчи полимердан иборат, яьни фтор таркибли каучук турдаги полимер ва бошқалар унинг молекулалари бошқа полимернинг чизиқли-занжир молекуласига масалан полиметилметакрилатга (ПММА) кимёвий бирикка. Бу тур матералларининг тузилиши бир ёқлама эмас, “бириккан” сополимернинг энг майда бў-лаклари материални ношаффоф қилади, унга “бирикиш” табиатига кўра юқори эгилувчанлик ва зарбга чидамлилик беради. Бу гурух мате-риалларига фторакс, акронил ва бошқа базисли материалларни киритиш лозим.
4. Белгиланиши бўйича:
1) Асосий, улар ечиб олинадиган ва ечиб олинмайдиган тиш протезлари учун қўлланилади:
Базисли (қаттиқ) полимерлар;
Эластик полимерлар ёки эластомерлар (шу билан бирга силиконли, тиоколли ва ярим эфирли нусха олувчи массалар).
Тиш қаттиқ тўқималари нуқсонлари ўрнини босиш учун полимерлар: пломбалар, штифтли тишлар ва вкладкалар учун материаллар;
Вақтинча ечиб олинмайдиган протезлар учун полимер материаллари;
Таьмирловчи полимерлар (тез қотадиган);
2) Ёрдамчи;
3) Клиник.
Ёрдамчи полимер материалларига юқорида айтилганидек, баьзи нусха олувчи массаларни киритиш лозим.
Полимерлардан нусха олиш учун стандарт ва индивидуал химоя қилувчи полимер қалпоқчалар ва вақтинчалик қопламалар тайёрланган.
Полимерларни қайта ишлашишни енгиллаштириш ва улар комплексига талаб қилинадиган хусусиятларни бериш учун улар таркибига турли компонентлар-тўлдирувчилар, пластификаторлар, стаби-лизаторлар, бўйёвчилар, сишивагентлар, антимикроб агентлар кирити-лади, улар бир хил композиция хосил қилиш билан полимерда яхши аралашади ва бу хусусиятларнинг қайта ишлаш ва полимер материалини ишлатиш жараёнида барқарорликка эга.
Тўлдирувчилар физик-механик хусусиятларни яхшилаш, киришишни камайтириш, биологик муҳит таьсирига чидамлиликни ошириш учун киритилади.
Стоматологик сополимерларга асосан кукун шаклидаги тўлдирувчилар қўлланилади. (кварц унинг турли ҳили, силикогеллар, алюьминий ва литий силикатлари, майдаланагн шишианинг турли маркалари, гидро-силикатлар, фосфатлар). Сополимер композициясига пластификаторларни киритиш уларга эластик ҳусусияти шунингдек ультрабинафша нурлари таьсирига чидам-лилик беришга имкон яратади.
Полимерли стоматологик композицияга тиш тўқимаси шиллиқ қаватига ўхшовчи ранг ва нозик фарқ бериш учун, улар таркибига турли бўёқ ва пигментлар киритилади. Уларга бўлган асосий талаблар зарарсизлик, сополимер матрицада бир меьёрда бўлиниш, ташқи омиллар ва биологик муҳит таьсири остида рангини сақлаб қолишда чидамлилик, яхши оптик ҳусусиятлар ҳисобданади.
Ташаббуслар - моддалар, улар ўзининг эркин радикалида полимеризация таьсирини бошлайди.
Катта бўлмаган миқдорда катализаторга активаторларни (фаолиятли-ларни) қўшиш кейинги фаолликни янада оширишга чақиради (26-расм).
Активаторлар (лотинчадан activus - фаолиятли) - катализаторлар харакатини кучйтирувчи кимёвий моддалар.
Ингибиторлар сифатида ҳаммадан кўп турли ҳинонлар, айниқса гидроҳинон ишлатилади.
Полимерлар композицион материаллар, баьзи махкамланадиган цементлар таркибига киради. Кўплаб асосий ва ёрдамчи полимер материалларини клиник гурухга киритиш лозим, негаки улар шифокор томонидан клиник қабулда ишлатилади.
Керамика
Керамика (грек. Keramike - кулол саньати, keramos - лой) – лой ва минерал қўшимчалар, шунингдек оқсиллар ва бошқа ноорганик бирикмалар билан уларнинг аралашмасини пиширишдан олинган махсулот ва материаллар. Стоматологик аҳамиятга эга бўлган керамикага чинни ва ситаллар киради.
Чинни-чинни массасини пишириш натижасида олинадиган керамик маҳсулот, асосий компонентлар- каолин, дала шпати, кварц ва ранг берувчилардан тайёрланган.
Ситаллар - бир ёки бир неча кристалли фазалардан иборат, шишасимон фазада бир меьрда тақсимланган қаттиқ шиша кристалли материаллар яна шиша керамика деб ҳам аталади.
Чинни таркиби кўп омилларга боғлиқ улардан енг муҳими- компонент-ларнинг кимёвий таркиби, уларни майдалаш даражаси, ҳарорат ва пишириш муддати. Чинни лой моддаларини ўз ичига олувчи, аралашма кўринишида намоён бўлувчи гурух материалларига киради. (“Керамика” сўзи рек.дан. келиб чиқади. Керамос- тувак лойи). Бу аралашмада каолин лой материали сифатида моддаларни боғлашда кварц- тўлдирувчиси қисимларини бириктиришда катта рол ўйнайди. Бу иккала модда чиннинг қаттиқ асосини ҳосил қилади, унинг алоҳида донаси пишириш вақтида учинчи элемент- дала шпати билан цементланади.
Каолин (хитой. Kaolin - оқ лой) - керамика таркибига бириктирувчи модда сифатида киритиладиган оқ ёки оққа бўялган лой.
Кварц (нем. Quartz) - ер қобиғида энг кўп тарқалган диоксид кремний турини ҳосил қилувчи материалдир. Стоматологик чинни ва қопловчи, шакилловчи материаллар таркибига киради.
Дала шпати (нем. Spat) - калий, натрий ва калций алюмокремли тузларининг изоморф аралашмасини ифодалайдиган, енг кўп тарқалган тур ҳосил қилувчи материал; стоматологик чинни таркибига киради.
Замонавий стоматологик чинни пишириш ҳарорати бўйича қийин эрувчи (1300-1370°С), ўртача эрувчи (1090-1260°С) ва паст эрувчи (870-1065°С) сифатида классификация қилинади.
Қийин эрувчи чинни одатда суньий тишларни фабикада тайёрлаш учун, ечиб олинадиган протезлар учун ишлатилади. Ўртача ва паст эрувчи чин-нилар, қопламалар, вкладкалар олиш ва кўприксимон протезлар учун қўлланилади. Паст эрувчи ва ўртача эрувчи чиннилардан фойдаланиш нихром ва бошқа қиздирувчилар билан пишириш учун печлардан фойдаланишга имкон беради.
Маҳсулот тайёрлаш учун қўлланиладиган массалар (базисли, дентинли ва эмалли), синиш ёки ёрилишдан сақланиш учун маҳсулот девори пишириш вақтида ёки пиширгандан кейин совутиш вақтида бир хил иссиқни кенгай-тириш коэффицентига эга бўлиши лозим. Қийин эрувчи фритталар таркибига 80% дала шпати, 18% кварц, 2% каолин киради. Осон эрувчи фритта 19% дала шпати, 15,4% спадумен, 30% борат кислота, 18% кварц, 7% цинк оксиди, 4% стронций оксиди, 6,6% доломитдан таркиб топади. Масса кенг ранг гаммаси, юқори қаттиқлик (270-300°С) билан тавсифланади. Эриш ҳарорати 900С. Бу массадан махсулотлар нафақат платинадан, балки олтин фольгада хам тайёрлаш мумкин. Чинни массасини белгилашга боғлиқ холда 15 дан 60%гача кварцни киритиш мумкин. Табиий тишларга яқин рангда чин ни массасига тус бериш учун, унинг таркибига турли ранг берувчилар-титан, кобальт, хром, цинк оқсиллари, шунингдек эса асл металл(олтин, кумуш ва бошқа) оксидлари киради. Баьзи массалар таркибига доломит, ер лойи, борат кислота ва бошқалар киради.
Стоматология амалиётида қўлланиладиган, чинни массалари улар таркиб-ига кирадиган компонентлар бири бошқасидан, шунингдек улар таркиби миқдори хам фарқ қилади. Шу сабабли улар турли эриш ҳарорати, ранг, тиниқлик, чидалилик, киришиш ва бошқаларга иссиқлик кенгайиши коэффицентига эга.
Базис учун қўлланиладиган масса, юқори чидамлиликка эга бўлиши лозим. Қопламанинг ички қаватини моделлаштиришда уни бевосита платинали қопқоқчага солинади. Зарур ҳажм ва рангга эришиш учун қоплама ёки бошқа маҳсулот шундай миқдорда дентин массаси билан тўлдирилади.
Эмаль массаси қопламанинг ташқи қаватини тайёрлаш мўлжалланган. Бу қават шаффоф бўлиши лозим, у орқали зарур тусга эга бўлган дентин қавати кўриниб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |