Солиққа оид ҳуқуқбузарликларнинг турлари ҳамда уларни содир этганлик учун жавобгарлик
Солиқ тўловчининг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентининг, бундан бир вақтнинг ўзида давлат солиқ хизмати органларида ва давлат статистикаси органларида ҳисобга қўйилган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказиладиган солиқ тўловчилар мустасно, давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга туришдан бўйин товлаши қуйидаги миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади:
агар фаолият кўпи билан ўттиз кун амалга оширилган бўлса, — энг кам иш ҳақининг эллик баравари миқдорида, бироқ бундай фаолият натижасида олинган соф тушумнинг ўн фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
агар фаолият ўттиз кундан ортиқ амалга оширилган бўлса, — энг кам иш ҳақининг юз баравари миқдорида, бироқ бундай фаолият натижасида олинган соф тушумнинг эллик фоизидан кам бўлмаган миқдорда.
Солиқ тўловчининг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентининг давлат солиқ хизмати органида объектлар бўйича ҳисобга туришдан бўйин товлаши қуйидаги миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади:
агар ҳисобга туриш бўйича белгиланган муддатдан кўпи билан ўттиз кун ўтган бўлса, — энг кам иш ҳақининг эллик баравари миқдорида;
агар ҳисобга туриш бўйича белгиланган муддатдан ўттиз кундан ортиқ ўтган бўлса, — энг кам иш ҳақининг юз баравари миқдорида.
Кирим қилинмаган товарларни сақлаш, бундан уларнинг қонуний
келиб чиқиши тасдиқланган ҳоллар мустасно, —
кирим қилинмаган товар қиймати миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кирим қилинмаган товарлар қўзғатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ёки жиноят иши доирасида давлат даромадига ўтказилган тақдирда, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган санкция қўлланилмайди.
Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумни яшириш (камайтириб кўрсатиш) —
@TDIU_ARM
товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум яширилган (камайтириб кўрсатилган) суммасининг 20 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумнинг яширилган (камайтириб кўрсатилган) суммасига қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш амалга оширилади.
Ушбу моддани қўллаш мақсадида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумни яшириш (камайтириб кўрсатиш) деб қуйидагилар эътироф этилади:
товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинганлиги факти ҳужжат билан тасдиқланганда товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум суммасининг ҳисобга олиш регистрларида акс эттирилмаганлиги;
товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинганлиги факти тўғрисида далолат берувчи ҳужжатлар алмаштирилганлиги, сохталаштирилганлиги ёки йўқ қилинганлиги;
ҳисобда реализация қилинмаган деб кўрсатилган товарларнинг омборда ёки реализация қилиш жойида мавжуд эмаслиги.
Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик ёки камерал назорат
натижалари бўйича аниқланган тафовутлар асосларини ёхуд
аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаганлик учун солиқ тўловчи — юридик шахснинг мансабдор шахси ёки солиқ тўловчи — жисмоний шахс маъмурий жавобгарликка тортилади.
Бухгалтерия ҳисобининг мавжуд эмаслиги ёки уни белгиланган тартибни бузган ҳолда юритганлик ҳисобланиши лозим бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини аниқлаб бўлмаслигига олиб келса, солиқ тўловчи — юридик шахснинг мансабдор шахси маъмурий жавобгарликка тортилади.
Маъмурий жазо чораси қўлланилганлиги солиқ тўловчи — юридик шахсни бухгалтерия ҳисобини тиклаш мажбуриятидан озод қилмайди.
Фаолият турлари билан лицензиясиз ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз шуғулланганлик учун шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |