Хужжатли текшириш далолатномасини расмийлаштириш тартиби
Хужжатли текшириш (тафтиш) далолатномаси: кириш, асосий ва якуний қисмлардан иборат бўлади. Хужжатли текшириш (тафтиш) далолатномасининг кириш қисмида ўтказилаётган текшириш ва текширилаётган субъект (солиқ тўловчи) ҳақида умумий маълумотлар, яъни :
назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг режа-жадвали ва рухсатномаси;
солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ҳужжатли текширишни ўтказиш тўғрисидаги буйруқнинг рақами, санаси;
текширилаётган тадбиркорлик субъектининг таъсис ҳужжатларига кўра тўлиқ ва қисқача номи;
@TDIU_ARM
солиқ тўловчининг идентификатсион рақами (СТИР) ва ОКОНХ коди;
текшириш ўтказилган жойнинг номи (текшириш ўтказилган ҳудуд, аҳоли маскани);
текширув далолатномаси расмийлаштирилган сана текширув ўтказган шахсларнинг далолатномага имзо қўйган санаси.
Хужжатли текширишга (тафтишга) солиқ хизматининг бошқа органлари мутахасислари жалб этилган тақдирда, текшириш далолатномасида уларнинг ҳам фамилияси, исми, мансаби ва улар хизмат қилаётган солиқ органлари номи кўрсатилиб ўтилади.
Тадбиркорлик субъектининг текширув ўтказилаётган фаолият даври, текшириш бошланган ва тугалланиш санаси.
Бунда, текширишнинг бошланиш санаси бўлиб, текширилаётган субъект раҳбарига (вазифасини вақтинчалик бажарувчи шахсга), ҳужжатли текширишни ўтказиш тўғрисида солиқ органи бошлиғининг (ўринбосарлари) буйруғини тақдим қилингандаги санаси, текширишни тугатилиш санаси эса - текширувни амалга оширган текширувчиларнинг далолатномага имзо қўйган санаси ҳисобланади. Аммо, текширишга тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар бўлмаган ёки уларни текширувга тақдим этилмаган ҳолатларда, текширишни бошланиш санаси бўлиб, текширувга ҳужжатлар тақдим
этилган сана ҳисобланади.
текширилаётган даврда, текширилаётган субъект мансабдор шахсларининг (раҳбари, бош ҳисобчиси ёки уларнинг вазифасини бажарувчилар) фамилияси, исми, шарифи;
Агарда текширилаётган давр мабойнида юқорида қайд этилган шахслар таркибида ўзгариш юз берган бўлса, мазкур шахсларнинг, қайси вақтдан бошлаб (буйруқ, фармойиш, таъсисчилар йиғилиш қарори ёки ишга тайинлаш ва бўшатиш тўғрисидаги бошқа ҳужжатлар) тегишли мансабга, ишга тайинлангани ёки бўшатилгани кўрсатиб ўтилади;
текширилаётган субъект жойлашган манзили (хусусий тадбиркорнинг яшаш манзили), шунингдек, улар томонидан хўжалик фаолияти амалга оширилаётган манзил (давлат рўйхатидан ўтган манзил билан солиштириш);
махсус рухсатнома (литсензия) асосида амалга оширилаётган фаолият тўғрисидаги малумотлар (санаси, рақами, берган ташкилотнинг номи, рухсатнома амал қилишининг бошланиш ва тугаш санаси);
субъектнинг ҳақиқатда амалга ошираётган молия-хўжалик фаолияти тури, шу жумладан қонун билан тақиқланган фаолият тури ёки махсус рухсатнома олмасдан фаолият кўрсатаётганлиги тўғрисидаги малумот;
текшириш ўтказиш услуби, унинг бирламчи ҳужжатларни (тўлиқ ёки танлаш йўли билан) текширилиши тартиби;
солиқ бўйича қарама-қарши текширув ўтказилганлиги, текшириш билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйилганлиги, экспертиза, солиқ тўловчининг мулклари саноқдан ўтказилганлиги, корхона ҳудуди ва бинолари кўздан кечирилганлиги ва текширув даврида амалга оширилган бошқа тадбирлар тўғрисида малумот;
банк муассасаларидаги ҳисоб рақами (шу жумладан Республикадан ташқарисида мавжуд бўлганлари) ва бошқа малумотлар тўғрисида;
илгари ўтказилган текширишлар (Молия вазирлиги, солиқ идоралари, ҳуқуқни мухофаза қилиш идоралари ва аудиторлик ташкилотлари томонидан), улар натижалари бўйича қабул қилинган чоралар (солиқ идорасига қайта топширилган ҳисоботлар, келтирилган зарарнинг қопланиши, кўзғатилган жиноят ишлари) ҳақида қисқача малумот;
ташкил этилган шўъба корхоналари, ваколатхоналар, филиаллар ва
бошқа таркибий тузилмалари ҳақида маълумот;
таъсисчилар ва таъсис ҳужжатларига асосан низом фондининг миқдори ва текширув кунига қадар низом фондининг ҳақиқатда шакллантирилганлиги ҳақида маълумот (пул маблағлари ҳисобида - сўм ёки валюта, асосий воситалар, интеллектуал мулк, номоддий активлар ва ҳ.к.);
аксионерлик жамиятларида аксияларнинг чиқарилиши ва уларнинг жойлаштирилиши (фоиз ҳисобида, пул маблағлари ва миқдор кўринишида) ҳамда аксионерлар ва хусусийлаштириш ҳақида бошқа зарур бўлган маълумотлар.
@TDIU_ARM
Хужжатли текширув (тафтиш) натижаси бўйича тузилган далолатноманинг тавсиф қисмида, текшириш натижасида аниқланган ҳужжатли тасдиқланган солиқ ва бошқа қонунбузарлик фактлари ёки қонунбузарликларни аниқланмаганлиги ҳолатлари, шунингдек текшириш натижалари бўйича қарор қабул қилишга таъсир этадиган ҳолатлар тизимли ифодаланилади.
Текширув давомида солиқ қонунчилигига тааллуқли бўлмаган лекин назорати солиқ идораларига юклатилган қонунбузарликлар аниқланганда бундай фактлар ҳам ҳужжатли текширувлар натижаси бўйича тузиладиган далолатномада акс эттирилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |