Мустақил ишлаш учун назорат саволлари
Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларни расмийлаштириш қай тартибда амалга оширилади?
Режали текширишлар деганда қандай текширишларни тушунасиз ва уларни расмийлаштириш тартиби?
Қисқа муддатли текширишлар ҳам режали бўлиши мумкинми?
Давлат солиқ хизмати органларининг бошқа давлат орган ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади?
БОБ. СОЛИҚҚА ОИД ХУҚУҚБУЗАРЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК ЧОРАЛАРИ
13.1 . Солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик тўғрисидаги умумий қоидалар.
Солиққа оид ҳуқуқбузарликларнинг турлари ҳамда уларни содир этганлик учун жавобгарлик
Давлат солиқ хизмати органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари устидан шикоят бериш
Солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик тўғрисидаги умумий қоидалар
Солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексида жавобгарлик белгиланган ғайриқонуний айбли қилмиши (ҳаракати ёки ҳаракацизлиги) солиққа оид ҳуқуқбузарлик деб эътироф этилади.
Жисмоний шахсларнинг солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун жавобгарлиги ўн олти ёшдан бошлаб вужудга келади.
Ҳеч ким солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексида назарда тутилганидан бошқа асослар бўйича ва тартибда жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
Ҳеч ким солиққа оид содир этилган айнан битта ҳуқуқбузарлик учун такроран жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
Агар жисмоний шахс содир этган солиққа оид ҳуқуқбузарликда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида назарда тутилган жиноят аломатлари бўлмаса, бу ҳуқуқбузарлик учун Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексида назарда тутилган жавобгарлик келиб чиқади.
Якка тартибдаги тадбиркор томонидан содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун молиявий санкциялар юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда қўлланилади.
Юридик шахснинг солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка
тортилиши тегишли асослар мавжуд бўлган тақдирда, унинг мансабдор шахсларини маъмурий, жиноий ва бошқа жавобгарликдан озод этмайди.
Солиқ тўловчининг солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликка тортилиши уни солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятидан озод этмайди.
Шахснинг айби қонунда белгиланган тартибда исботланмагунига қадар у солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этишда айбдор ҳисобланмайди. Жавобгарликка тортилаётган шахс ўзининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганликда айбсиз эканлигини исботлаши шарт эмас.
@TDIU_ARM
Солиқ тўловчи томонидан солиққа оид бир неча ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, жарима тарзидаги молиявий санкциялар унча оғир бўлмаган молиявий санкцияни оғирроқ жарима билан қамраб олиш ёхуд тайинланган жарималарни тўлиқ ёки қисман қўшиш орқали солиққа оид ҳуқуқбузарликлар мажмуи бўйича қўлланилади. Бунда жариманинг узил- кесил миқдори жариманинг юқори миқдори назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган энг кўп миқдордан ошиши мумкин эмас.
Агар солиқ тўловчи биринчи иш бўйича қарор чиқарилгунига қадар солиққа оид яна бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этганлиги иш бўйича қарор чиқарилганидан сўнг аниқланса, ушбу модданинг саккизинчи қисмида назарда тутилган қоидалар бўйича жарима қўлланилади. Бу ҳолда, суд томонидан солиққа оид ҳуқуқбузарликлар мажмуи бўйича тайинланган жарима миқдорида биринчи қарор бўйича тўланган жариманинг суммаси ҳисобга олинади.
Агар солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун молиявий санкциялар қўлланилган шахс молиявий санкциялар қўлланилган кундан эътиборан бир йил ичида худди шундай ҳуқуқбузарликни такроран содир этмаган бўлса, у молиявий санкцияларга тортилмаган ҳисобланади.
Шахс солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун қуйидаги ҳолатлардан лоақал биттаси мавжуд бўлган тақдирда жавобгарликка тортилиши мумкин эмас:
солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлиги фактининг йўқлиги;
солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилишида шахснинг айби йўқлиги. Ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳолатлар ҳам мавжуд бўлган
тақдирда, шахс солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
Солиқ тўловчи солиқ текшируви ўтказилгунига қадар хатони ўзи тузатган тақдирда жавобгарликдан озод этилади, пеня тўлаш бундан мустасно.
Шахснинг солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганликдаги айбини истисно қиладиган ҳолатлар деб қуйидагилар эътироф этилади:
солиққа оид ҳуқуқбузарлик белгилари бўлган қилмишнинг табиий офат ёки бошқа фавқулодда ва бартараф этиб бўлмайдиган ҳолатлар оқибатида содир этилганлиги (мазкур ҳолатлар ҳаммага маълум фактларнинг мавжудлиги, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган маълумотлар ва исботлаш учун махсус воситалар талаб этилмайдиган бошқа усуллар билан белгиланади);
солиққа оид ҳуқуқбузарлик аломатлари бўлган қилмиш бундай қилмиш содир этилган пайтда касаллик оқибатида ўз ҳаракатларини ўзи идора этолмайдиган ёки бошқара олмайдиган ҳолатда бўлган (мазкур ҳолатлар мазмуни, моҳияти ва санаси бўйича солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилган ўша солиқ даврига тааллуқли бўлган ҳужжатларни тақдим этиш орқали исботланади) жисмоний шахс — солиқ тўловчи томонидан содир этилганда;
ваколатли органлар ёки улар мансабдор шахсларининг солиққа оид қонун ҳужжатларининг қўлланилиши масалалари бўйича ўз ваколатлари доирасида берган ёзма тушунтиришлари солиқ тўловчи томонидан бажарилганда (мазкур ҳолатлар ушбу органларнинг тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирда белгиланади, ушбу ҳужжатлар маъноси ва мазмунига кўра, ҳужжатлар қабул қилинган санадан қатъи назар, солиққа оид ҳуқуқбузарлик юз берган солиқ даврига тааллуқли бўлиши лозим).
Шахсни солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун
жавобгарликка тортишни истисно қиладиган ҳолатлар деб қуйидагилар эътироф этилади:
ҳуқуқбузарлик содир этиш вақтида ўн олти ёшга тўлмаган жисмоний шахс томонидан солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилганда;
солиқ мажбуриятлари бўйича даъво муддатлари тугаганда.
Солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар деб қуйидагилар эътироф этилади:
оғир шахсий ёки оилавий шароитлар кечиши оқибатида ҳуқуқбузарлик содир этиш;
таҳдид ёки мажбурлаш таъсирида ёхуд моддий, хизмат ёки бошқа жиҳатдан қарамлик сабабли ҳуқуқбузарлик содир этиш;
суд томонидан жавобгарликни енгиллаштирувчи деб топилиши мумкин бўлган бошқа ҳолатлар.
@TDIU_ARM
Солиққа оид ҳуқуқбузарликнинг илгари худди шундай ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортилган шахс томонидан содир этилганлиги жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат деб эътироф этилади.
Молиявий санкциялар солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик чораси бўлиб, пул ундириш (жарималар ва пеня) тарзида қўлланилади.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга — солиқ тўловчиларга молиявий санкциялар суд тартибида қўлланилади, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддати ўтказиб юборилганлиги учун пеня ҳисоблаш, шунингдек солиқ тўловчи содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олган ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаган ҳоллар бундан мустасно.
Солиқ тўловчи жисмоний шахсларга нисбатан молиявий санкциялар фақат суд тартибида қўлланилади, пеня ҳисоблаш ҳоллари бундан мустасно.
Қўлланиладиган молиявий санкция ҳуқуқбузарликнинг оқибатларига номутаносиб бўлган, жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, шунингдек ҳуқуқбузарнинг моддий аҳволини инобатга олиб, суд ушбу Кодекснинг 17-бобида назарда тутилган молиявий санкциянинг энг кам даражасидан ҳам камроқ, бироқ белгиланган санкция энг кам миқдорининг
25 фоизидан кам бўлмаган миқдорда, сабаблар ва асосларни албатта
кўрсатган ҳолда молиявий санкция қўллашга ҳақли.
Солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеня материаллар судга берилган кундан эътиборан ўттиз кун ичида ихтиёрий равишда тўланган тақдирда тадбиркорлик субъекти — солиқ тўловчи ўзига нисбатан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўламаганлиги учун жарималар қўлланилишидан озод қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |